III БОБ.ҒАЗНАЧИЛИК ШАРОИТИДА БЮДЖЕТ ИЖРОСИНИНГ
ДАСТЛАБКИ ВА ЖОРИЙ НАЗОРАТИНИ АМАЛГА ОШИРИШНИНГ
ТАККОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ
3.1ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА БЮДЖЕТ
ИЖРОСИНИНГ ДАСТЛАБКИ ВА ЖОРИЙ НАЗОРАТИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
Ўзбекистон Республикасида Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизими
2005 йилдан бошлаб дастлаб тажриба, сўнгра кенг миқёсда жорий этилди.
Унга қадар давлат бюджетининг ғазна ижроси Марказий банк ва тижорат
банклари томонидан амалга оширилган эди. 2004 йилда Халқаро Валюта
Фонди билан ҳамкорликда Молия вазирлиги томонидан “давлат
бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида”ги қонун лойихаси ишлаб чиқиб.
Олий Мажлисга тақдим этилди ва ушбу қонун 2004 йил август ойида Қабул
қилинди.
Шуни алохида таъкидлаш жоизки, ғазначилик тизимлари ўз шакли
олдига қўйилган вазифалари ва мавжуд ҳуқуқий асослари билан турли
давлатларда турли хил кўринишларга эга. Масалан Австралия, Буюк
Британия, АҚШ, Янги зеландия каби давлатларда ғазначилик тизимининг
кенгайтирилган функциялари тизими жорий этилган. Ушбу тизимда
ғазначилик идороси ёки органи давлатнинг иқтисодий ва молиявий
сиёсатини ишлаб чиқиш хамда уни юритиш учун масъулдир. Ўзбекистон
Республикасида эса бюджет харажатларини молиялаштиришни амалга
ошириш Ғазначиликнинг асосий вазифаларидан бири хисобланади.
Мамлакатимизда давлат бюджети ғазначилик ижроси тизимининг жорий
этилиши билан бюджет маблағларининг мақсадли ва самарали ишлатилиши
устидан амалга ошириладиган дастлабки ва жорий назорат кучаймоқда.
Ўзбекистон Республикаси давлат молиясини бошқаришни ислох қилиш
лойихаси доирасида ғазначилик тизимини ривожлантириш дастури ишлаб
чиқилди. Унда биринчи навбатда давлат молиясини бошқаришнинг ахборот
тизимини яратиш кўзда тутилган. Маскур дастурнинг амалиётга тадбиқ
этилиши давлатнинг бюджет бюджетдан ташқари маблағларининг реал
вақтда тўлиқ хисобга олинишини, давлат бюджети ижроси жараёнинг
тизимли назорат қилиниши давлат бюджети маблағларининг ягона ғазна
ҳисоб рақамига тушган вақтдан бошлаб давлат буюртмасининг сўнги
пудратчи ҳисоб рақамига келиб тушгунча бўлган бўлган даврда самарали
бошқарилишини таъминлайди
Истиқболдаги вазифа-бюджетнинг ғазна ижросини яратиш доирасида
давлвтнинг молиявий ресурсларини самарали ва оқилона бошқариш
шунингдек бюджет маблағларидан устидан самарали назорат ўрнатишни
таминлаш хисобланади.
Ғазначилик тизимини жорий қилиниши натижасида:
Қуйи бюджет ташкилотлари томонидан маблағларни босқичма-босқич
моиялаштириш механизми тугатилди
Бюджет маблағларининг банклардаги кўплаб хисоб рақамлари
тарқалиб ётишга ёрдам берди
Маблағлар ғазначилик хисоб рақамида жамланди ва бунинг
натижасида тўловларни амалга ошириш шу жумладан иш ҳақининг тўлаш
муддатлари қисқарди бюджет маблағлари айланиш жараёнинг самарадорлиги
ошди
Бюджет харажатларини млиялаштириш билан боғлиқ бўлган қонун
бузарликлар камайди
Агар 2006 йилда давлат бюджети харажатлари суммасига нисбатан
аниқланган қонун бузарликлар суммасининг салмоғи 0.62 фоизни ташкил
етган бўлса 2007 йилда ушбу кўрсаткич 0.44 фоизни 2008 йилда эса 0.26
фоизни ташкил этди.
18
18
Мусаев Б А Совершенствавание механизма финансового контроля при исполнения Государственною
бюджета РеспубликаЎзбекистон.Автореф.дисс.на.соис.уч.ст.канд.экон.наук.-Т,.2009.-С.11.
Демак, ғазаначиликни жорий этишдан асосий мақсад давлатнинг
молиявий ресурсларини самарали бошқаришга тасир кўрсатишдир.
Ғазначилик ўрганлари давлат молиясини бошқаришга таалуқли турли
вазифаларни бажаради.
Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада таккомиллаштириш
вилоят ва туманларда махалий бюджетларнинг ягона ғазна хисоб
рақамларини очиб , бюджет маблағларини самарали ва оқилона бошкариш
элеменларни жорий этишни тақазо этади. Ғазначиликнинг тегишли
бўлинмаларида бюджет маблағларини олувчилар учин шахсий хисоб
рақамлар хам очилиб уларда давлат бюджети маблағларини олувчиларнинг
хисоб операциялари акс эттирилди. Шунингдек, харажатларни амалга
ошириш учун дастлабки рухсатномаларни чиқариш тизими жорий этилиб,
унинг доирасида бюджет маблағларини олувчилар белгиланган муддатларда
ўзлаштиришга ажратилган маблағларни сарфланиши мумкин.
Бюджет ижросининг ғазначилик тизимини жорий этиш бўйича
вазифаларнинг амалга оширилиши ушбу тизмимга ўтган барча давлатларда
қабкл қилинган ислохатлар барчасида юксак иқтисодий ва ижтимоий самара
олишни кузлайди. Барча даражадаги бюджетларнинг ғазначилик ижросига
хос хусусияти шундан иборатки, удавлат бюджетини ижро этиш жараёнига
унинг иштирокчиларининг сабий таъсирини истесно этади.
Давлат бюджети харажатларининг ягона ғазна хисоб рақамидан амалга
оширлиши ғазна тизимининг тўлиқ жорий этилишини тақазо этади.
Ғазаначилик тизимини тўлиқ жорий этишдан олдин республики бюджети ва
давлатнинг
бюджетдан
ташқари
фондлари
ўртасидаги
молиявий
муносабатларни тартибга солиши лозим, чунки бюджетдан ташқари
маблағларни ижро этиш хам ғазначилик ўрганларига юклатилган. Бундан
ташқари давлатнинг ташқи ва ички қарзларини бошқариш бюджет
ижросининг ғазначилик тизимини жорий этиш самарадорлигини оширишга
хизмат қилади.
Ривожланган мамлакатларнинг тажрибалари шуни кўрсатадики
давлатнинг ички ва ташқи қарзлари буйича туловларни амалга ошириш
ғазначилик идораси зиммасига юклатилган. Бу эса Ғазнвчилик ўрганлари
фаолиятининг кенг қамровли эканлигидан далолат беради. Шунингдек,
ғазначилик ўрганлари давлат бюджети дефицитини қоплаш мавсадида
ҳукумат қимматли қоғозларини эмисся қилиш ва муддати бўйича хам таклиф
берилади.
Ғазначилик қуйдаги кенг қамровли ва самарали бюджет назорати ҳамда
текшируви тизимини таминлайди:
Хужжатлар тўпламларини таёплаш босқичидаги назоратни;
Дастлабки маблағлар ажратилиши босқичидаги назоратни;
Ғазначилик муассасида очилган шахсий ҳисоб варақлар орқали
бюджетдан молиялаш техналогиясига киритилгпн жорий
назоратни ўз ичига олади.
Тахлил
натижалари
шуни
кўрсатмоқдаки
амалдаги
меъёрий
хужжатларга мувофиқ бюджет ташкилотларининг биринчи ва иккинчи гуруҳ
харажатлари ғазначилик ўрганлари томонидан қаттиқ назорат қилинмоқда.
Аммо харажатларнинг тўртинчи гуруҳи бўйича маблағларни назорат
қилишга етарли даражада этибор қаратилмаган. Ҳозирги даврда ғазаначилик
органи томонидан бошқа харажатлар гуруҳидаги 5 та харажат моддаси
бўйича бюджет интизомининг бузилиши ҳолатлари аниқланмоқда.
Бюджетнинг бошқа харажатлари бўйича ҳам ғазначилик томонидан
дастлаьки ва жроий назоратнинг амалга оширилиши давлат бюджетининг
ғазанчилик
ижроси
тизимини
такомиллаштиришнинг
устувор
йўналишларидан бири бўлиб қоиши лозим.
Мустақил юридик шахс мақомига эга бўлган умумтаълим
мактабларининг малакали бухгалтерлар билан таъминланганлиги бюджет
маблағларининг
сметада
кўрсатилмаган
мақсадларга
фойдаланиш
ҳолларининг юзага келишига сабаб бўлмоқда. Ғазначилик органлари ушбу
ҳолат бўйича назоратни кучайтириши лозим. Республикамиз Марказий
банкининг туман ва шахарларда филиаллари бўлмаганлиги сабабли давлат
бюджетининг ғазна ижроси жараёнида ғазначилик билан тижорат банклари
ўртасидаги ўзаро хамкорликнинг аҳамияти янада ошади. Шу сабабли,
фикримизча, тижорат банкларининг бюджет ижросини амалга оширишдан
манфатдорлигини кучайтириш мақсадида, уларнинг бюджет ижросини
амалга ошириш билан боғлиқ бўлган хизматларни пуллик асосда ташкил
этилиши лозим. Ҳозирги кунда тижорат банкларининг давлат бюджети
ижроси билан боғлиқ бўлган млоиявий хизматларига хақ тўланмайди. Бу эса
тижорат банклари томонидан бюджет ташкилотларига кўрсатилаётган
молиявий хизматларнинг сифатига сабий таъсир кўрсатади.
Ғазначилик бюджет маблағларини молиялаштириш жараёнида барча
бюджетлар даражаси буйича доимо бюджет ижросининг назоратини олиб
боради.
Шунга кўра бюджетнинг ягоналигини ҳамда бюджет маблағларининг
самарадорлигини ғазначилик хизмати таъминлайди
Молиявий назоратнинг қоидаларини ва механизмларини ишлабчиқиш ва
амалиётга киритиш;
Давлат молияси тўғрисидаги қонун хужжатларига мувофиқ Молия
Вазирлигига берилган ҳуқуқ доирасида бюджет ташкилотларини молиявий
фаолиятини назоратини амалга ошириш.
Бюджет маблағларининг ишлатилиши буйича назорат қилиш жараёнида
бюджет харажатларининг дастлабки назорати катта ва муҳим ўрин тутади.
Дастлабки назоратга қуйидагилар киради: бюджет ташкилотлари томонидан
тузиладиган смета харажатларининг тўғри ва аниқ хисоб-қитобларга таянган
холда тузилиши, бюджет ташкилотларига маблағларни молиялаштиришдан
олдин тузуладиган хужжатларнинг тўғри ва аниқ қилиб тузилиши, яъни
аввало ушбу қилинган харажатларга смета харажатларида белгиланиши
ҳамда белгиланган лимитлар доирасидан ошиб кетмаслиги, харид қилинган
товар ёки кўрсатилган хизматларнинг ҳақиқийлиги ва уларнинг
нархларининг тўғри келиши ва бошқалар.
Юқорида кўраяпмизки такидланган барча харакатлар касса харажати
қилинишидан олдин амалга оширилиши лозим. Ривожланган мамлакатларда
бу назорат (текшириш)лар ғазначилик аудити тамонидан амалга оширилади.
Бизнинг мамлакатимизда ғазначилик тизими тўлик ўтмаган бўлсада
юқоридаги кўпчилик вазифаларини ўз ичига олиб тизим фаолиятини
юритаяпди, яъни бюджет ташкилотлари томонидан тузилган смета
харажатларига асосан хар бир харажат тури буйича товар етказиб берувчи ва
хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан тузуладиган шарномаларнинг
мувофиқлиги, тўртинчи гурух харажатлари буйича молиялаштиришда товар
етказиб берувчи ва хизмат курсатувчи ташкилотларнинг хисоб
фактураларига асосан молиялаштирилиши ва белгиланган лимитлар
доирасидан ошиб кетмаслиги олдини олинмоқда.
Лекин ғазначилик тизими олиб бораётга юқорида кўрсатилган бу
функциялар бюджет харажатларининг самарали фойдаланишига тўлик имкон
бермайди, яъни шу харажатларни молиялаштиришдан олдин уларни хақиқий
зарурлигидан ва миқдоридан келиб чиқиб маблағларни тўғри ва аниқ хисоб
китобларга таянган холда режалаштириш ва харид қилинган товар ва
кўрсатилган хизматларнинг тўғрилигини хам текширишни талаб қилади.
Буларнинг барчасини инобатга олиб шунда қулай назоратни амалга
ошириш лозимки бунда бюджет ташкилотларининг ҳуқуқ ва вақолатларини
қисқартирмаган холда маҳаллий хокимият органларининг қонунга зид
равишда асосиз аралашувларини бартараф этувчи ва харажатларнинг
самарадорлигини янада ошурувчи тартиб ишлаб чиқиш керак.
Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида давлат бош ислохатчи сифатида
чекланган молиявий ресурслар ёрдамида юзага келган молиявий
эхтиёжларни қондириш учун тасдиқланган бюджет маблағларининг самарали
ва мақсадли фойдаланишини назорат қилиши лозим.
Бюджет ижросини амалга ошириш жараёнида бюджет интизомини
таъминлаш мақсадида қуйидагиларни амалга ошириш лозим
Бюджет ижросини амалга ошириш жараёнида бюджет интизомини
таъминлаш мақсадида давлат бюджет ижросини амалга ошириш учун
ғазначилик тизимини тезроқ тўлиқ йўлга қуйиш.
Айтиш жоизки, республикамизда давлат бюджетининг ғазна ижроси
тизимини такомиллаштиришнинг фойдаланилмаган имкониятлари,
захиралари мавжуд ва улардан оқилона фойдаланиш давлат бюджетининг
ғазна ижросини ва бюджети маблағлардан файдаланишнинг назоратини
такомиллаштириш борасидаги мухим омиллардан биридир.
Do'stlaringiz bilan baham: |