2.3.Ғазначилик тизимида нархлар мониторингини амалга ошириш
тартиби ва унингмеханизми.
Бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш устидан назоратни
кучайтириш уч босқичли молиявий назорат тизимини тўлиқ жорий қилишни
тақозо этади. Молиявий назорат (босқичларга кўра):
Дастлабки молиявий назорат
Жорий молиявий назорат
Якуний молиявий назорат турларига бўлинади
Молия тизмида молиявий назоратни амалга оширувчи органлар
қуйидагилардир:
Дастлабки ва жорий назорат - Бюджетдан маблағ олувчилар ва
газначилик органлари томонидан амалга оширилади.
Якуний назорат эса - Молия возирлиги назорат-тафтишбошкармаси ва
бошка давлат органлари томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон республикаси президентининг 28.02.2007 й. Давлат
бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-
тадбирлари тўғрисида N ПҚ-594 сонли қарорига асосан давлат бюджетининг
ғазна ижросини татбиқ этиш ҳисобига бюджет тизимини янада ислоҳ қилиш,
замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда бюджет
маблағларининг мақсадли сарфланиши устидан назоратни кучайтириш, барча
даражалардаги бюджет даромадлари ва харажатларини бошқариш
самарадорлигини ошириш мақсадида:
бюджет ташкилотларининг товар (иш, хизмат)лар етказиб берувчилар
билан шартномаларини, шунингдек Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан
капитал қурилиш бўйича буюртмачиларнинг шартномалари харажатлар
сметасида кўрсатилган суммалар ва мақсадларга қатъий мувофиқ равишда
тузилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатиш асосида мазкур шартномаларни
мажбурий рўйхатдан ўтказиш тартибини жорий этиш орқали бюджет
ташкилотларининг мақсадга номувофиқ, асоссиз харажатларининг олдини
олиш;
бюджет ташкилотларини, шу жумладан мудофаа ва хавфсизлик
тузилмаларини молиялашга йўналтириладиган бюджет маблағларидан
фойдаланишни мақбуллаштириш устидан мониторингни амалга ошириш,
бунда
улар
томонидан
тузилаётган
шартномаларнинг
сифати
таъминланишини, уларнинг мақсадга мувофиқлиги ва нарх-наво ечимини
назарда тутиш ҳамда воситачилик хизматларидан воз кечиш
14
кўзда
тутилади.
Юқоридагиларга асосан бюджет ташкилоти контрагентдан товарлар
сотиб олиш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) тўғрисида офертани
(таклифни) қабул қилиб олганидан сўнг, шартномани акцептлайди
(имзолайди) ва Ғазначиликка рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этади. Юридик
мажбурият вужудга келиши учун бу шартноманинг рўйхатдан ўтказилиши
талаб қилинади. Ғазначиликда юридик мажбурият вужудга келишидан аввал
дастлабки назоратни амалга ошириш имконияти мавжуд бўлиб, бу нархлар
мониторинги орқали таъминланади.
Мониторинг – кузатиш, корхоналарнинг молиявий-хўжалик фаолияти
тўғрисида ахборотни йиғиш ва умумлаштириш тизимидир. Нархлар
мониторинги эса руйхатдан ўтказиладиган шартномалар воситачилик
хизматларисиз тузилганлиги ҳамда нархларнинг мақсадга мувофиқлигини
кузатишдир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат бюджетининг ғазна
ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
28.02.2007 й. N ПҚ-594 сонли Қарори ғазначиликда нархлар мониторингини
ташкил этишнинг асосий ҳуқуқий асоси бўлиб ҳисобланади.
Унда кўрсатилишича, бюджет ташкилотларининг товарлар (ишлар,
хизматлар)
етказиб берувчилар билан
шартномалари,
шунингдек
буюртмачиларнинг Давлат бюджети маблағлари ҳисобига капитал
14
ЎзР Президентининг «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги 28.02.2007 й. N ПҚ-594 сонли Қарори
қурилишга оид шартномалари мажбурий тартибда Ғазначиликда рўйхатга
олиниши шарт;
бюджет ташкилотларини, шу жумладан мудофаа ва хавфсизлик
тузилмаларини молиялашга йўналтириладиган бюджет маблағларидан
фойдаланишни мақбуллаштириш устидан мониторингни амалга ошириш,
бунда
улар
томонидан
тузилаётган
шартномаларнинг
сифати
таъминланишини, уларнинг мақсадга мувофиқлиги ва нарх-наво ечимини
назарда тутиш ҳамда воситачилик хизматларидан воз кечиш лозимлиги
белгилаб қуйилган.
Ҳар бир шартномага бир нечта (энг камида 3 та) етказиб
берувчининг тижорат таклифиилова қилиниши, бунда ҳар бир етказиб
берувчининг реквизитлари (номи, манзили, телефон рақамлари, раҳбари
тўғрисидаги маълумотлари) аниқ кўрсатилиши, етказиб берувчилар шу
соҳада узоқ йиллик иш тажрибасига эга бўлган, юқори мавқели корхоналар
бўлиши тавсия этилади. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилувчи товарлар
воситачиларсиз, айнан ишлаб чиқарувчининг ўзидан сотиб олиниши, четдан
келтирилувчи товарлар эса бевосита импортёрдан сотиб олиниши
нархларнинг орттириб юборилишини олдини олади.
Ғазначиликда нархлар мониторингини ташкил этишнинг яна бир
ҳуқуқий- меъёрий асоси бўлиб Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21
ноябрдаги 456-сонли Қарори билан тасдиқланган “Хом ашё, материаллар,
бутловчи қисмлар ва жиҳозларни сотиб олиш юзасидан тендер савдоларини
ўтказиш тўғрисидаги Низом”ҳисобланади.
Шунингдек, бюджет ташкилотларида капитал қурилиш бўйича эса ЎзР
ВМнинг
«Капитал
қурилишда
танлов
савдолари
тизимини
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 03.07.2003 й. N 302-сонли
Қарорига илова “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида капитал қурилишда
танлов савдолари тўғрисида Низом” ғазначиликда нархлар мониторингини
амалга оширишнинг ҳуқуқий- меъёрий асоси бўлиб ҳисобланади
Ғазначиликда нархлар мониторингини амалга ошириш учун муқобил
етказиб берувчилар нархлари ҳақида маълумотларга эга бўлиш керак. Буни
амалга ошириш учун қуйидаги усуллардан фойдаланиш мумкин:
товар хом-ашё биржалари
бозорлардан маълумотномалар
рақобатчи ташкилотлардан тижорат таклифлари олиш
оммавий ахборот воситалари ва ихтисослаштирилган
реклама нашрларидаги маълумотлар
Шартномаларда қайд этилган нархлар реклама-тижорат журнал
(Престиж, Каталог ва бошқа)ларидаги нархлар билан солиштирма таҳлил
қилиниши керак.
Масалан, дори-дармон воситалари буйича «Сводный прайс», курилиш
материаллари буйича «Каталог» журналлари ва консалтинг хизматларидан
фойдаланиш мумкин.
Бюджет маблағлари олувчилари томонидан харид килинадиган озик-
овкат махсулотлари мониторинги Молия вазирлиги томонидан такдим
килинадиган асосий истеъмол махсулотларининг ойлик уртача нархлари
тугрисидаги маълумот асосида олиб борилади.
Бюджетдан маблағ олувчилар томонидан озик-овкат махсулотларини
харид килиш буйича тузилган шартномаларни руйихатдан утказиш
жараёнида Молия вазирлиги томонидан такдим килинган маълумотда
курсатилган нархлардан ортик булган нархларда тузилган шартномалар
Газначилик худудий булинмалари томонидан руйхатга олинмайди.
Ғазначилик бошқармалари томонидан бир неча хил озиқ-овқат
маҳсулотларига нархларнинг юқори чегаралари белгиланади (ҳар ойда янги
жадвал ишлаб чиқилади). Бюджет ташкилотлари ушбу белгиланган
нархлардан қиммат нархларда озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олишга
ҳақлари йўқ.
Масалан, “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 04.02.2013
йилдаги № БА/20-01-30-368/7/2-сонли хатига Илова”ни кўриб чиқамиз.
5-жадвал
15
Тошкент шаҳри худудидаги ички бозорларидаги асосий истемол
маҳсулотларининг
Давлат
бюджетидан
маблағ
олувчи
бюджет
ташкилотларига 2013 йилнинг 4 феврал ва 4 март бошлаб белгиланадиган
энг юқори меъёрий харид нархлари тўғрисида
Do'stlaringiz bilan baham: |