Факультети “бюджет ҳисоби” кафедраси



Download 0,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/30
Sana22.02.2022
Hajmi0,79 Mb.
#98657
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
byudzhet tashkilotlarida moliyavij aktivlar hisobini tashkil etish va moliyalashtirish

Юридик мажбурият - юридик (жисмоний) шахсларнинг иккинчи 
томон олдидаги тузилган шартномалар, келишувлар ва тегишли ҳокимият 
органларининг қарорлари бўйича юзага келган мажбуриятларидир.
Молиявий мажбурият - юридик (жисмоний) шахсларнинг иккинчи 
томон, товар (иш ва хизмат)лар етказиб берувчилар олдидаги етказиб 
берилган товар (иш ва хизмат)лар учун хақ тўлашни тасдиқловчи 
ҳужжатлар, жумладан ҳисоб-тўлов ҳужжатларида ҳисобланган, ишчиларга 
иш ҳақи, тўлов ҳужжатлари, суд қарорлари, ҳамда бюджетдан маблағ 
олувчиларни мол етказиб берувчи ёки тўловни қабул қилувчига 
маблағларнинг ўтказилиш мажбуриятини юкловчи ҳужжатлардир. 
Бу шуни англатадики бюджет ташкилотлари номидан мажбуриятлар 
бўйича тўловларни амалга ошириш ғазначилик бўлимлари томонидан 
амалга оширилмоқда.
Давлат бюджети ғазна ижроси шароитида бюджет ташкилотларида 
молиявий активлар ҳисобини ташкил этишдан мақсад белгиланган 
тартибда молиявий активларга оид бухгалтерия ахборотларини 
шакллантриб беришдан иборатдир. 
Бюджет ташкилотларида молиявий активлар ҳисобини ташкил 
этишда бухгалтерия ҳисоби олдига қуйидаги вазифалар қўйилади
5

1. Бюджет ташкилотлари молиявий активлар ҳисобини амалдаги 
меъёрий хуқуқий хужжатлар талаблари бўйича ташкил этиш; 
2. Молиявий активлар ҳисобини бухгалтерия бошланғич ва йиғма 
хужжатлари, ҳисоб регстирларида ўз вақтида тўғри расмийлаштириш; 
5
С.Мехмонов Бюджет ҳисоби. – Фан ва технология нашриёти 2012 йил. 191 беб 


10 
3. Бюджет ва бюджетдан ташқари пул маблағларини даромадлар ва 
харажатлар сметалари бўйича мақсадли сарфланиши, сақланиши 
таъминлаш; 
4. Бухгалтерия счётларида молиявий активлар мавжудлиги ҳамда 
ҳаракатини аниқ, тўлиқ ва ўз вақтида акс эттириш; 
5. Ташкилот кассасида, шаҳсий ҳисобварақлардаги пул маблағлари, пул 
хужжатлари, молиявий қўйилмалар бутлигини назорат қилиш; 
6. Чет эл валютасидаги пул маблағларини Ўзбекистон Республикаси 
марказий банки томонидан белгилаган хорижий валюта курслари бўйича 
курс тафовутларини аниқлаб ҳисоб регистрларида ўз вақтида акс эттириб 
бориш; 
7. Бюджет ташкилотларининг бюджет ва бюджетдан ташқари пул 
маблағлари мавжудлиги холати ва харакатига оид бухгалтерия 
ахборотларини шакллантириб бериш ва бошқалар. 
Ташкилотлар пул маблағлари ҳисобини юритишда аккредитивлар, пул 
эквивалентари, чет эл валютасидаги ва бошқа пул маблағларини ҳисобга 
оладилар. Чет эл валютасидаги пул маблағлари ва уларга тегишли 
операциялар миллий валютада - сўмда, чет эл валютасини операция амалга 
оширилган санадаги (тегишли банк кўчирмаси ва бошқа тасдиқловчи 
ҳужжатларда кўрсатилган санадаги) Ўзбекистон Республикаси Марказий 
банки курси бўйича қайта ҳисоблаш орқали ҳисобга олинади. 
Бюджет ташкилотларида нақт пулсиз ҳисоб шаклларини қўллаган холда 
ҳисоблашув муомалалари амалга оширади. Бунда асосан тўлов 
топшириқномаси шакли қўлланилади. Тўлов топшириқномасида тўловчи 
бўлиб, Ғазначилик ва унинг худудий бўлимлари номи кўрсатилади. 
Бюджет ташкилотлари номи, шаҳсий ҳисобварағи номери, СТИР тўлов 
топшириқномасида алоҳида қаторда келтирилади.
Бюджет ташкилотларида нақт пул муомалаларини амалга ошириш учун 
касса ҳизмати ташкил этилади. Касса муомалалари бўйича касса дафтари 
миллий валютадаги ҳамда хорижий валютадаги пул маблағлари ҳисоби 


11 
бўйича алоҳида очилади
Молиявий активларни ҳисобга олиш учун счётлар режасида қуйидаги 
счётлар белгиланган: 
10 “Ҳисобварақлардаги бюджет маблағлари”;
11 “Ҳисобварақлардаги бюджетдан ташқари маблағлар”;
12 “Касса”; 
13 “Бошқа пул маблағлари”; 
14 Молиявий қўйилмалар”. 
Юқоридагиларни 
умумий 
қилиб 
айтиш 
мумкинки 
бюджет 
ташкилотларида 
молиявий 
активлар 
ҳисобини 
хусусиятлари 
қуйидагилардан иборат 
- Бюджет ташкилотлари пул маблағлари ягона ғазна ҳисоб рақамлари 
орқали алоҳида очилган шахсий хисобварақларда юритилиши; 
- Бюджет 
ташкилотлари томонидан ҳисоблашувларни амалга 
оширишда юридик ва молиявий мажбуриятлар ғазначилик органлари 
томонидан рўйхатга олиниши ва тўлаб берилиши; 
- Бюджет ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган ҳисоблашув 
муомалаларини амалга оширишда ғазначилик органларида нақт пулсиз 
ҳисоблашувларда фақат тўлов топшириқномаси шакли қўлланилиши; 
- Ҳисобда бюджет пул маблағлари, бюджетдан ташқари пул 
маблағлари алоҳида юритилиши; 
- Бюджет ташкилотлари кассасида нақт пул маблағи бўйича лимит 
белгиланмаслиги ва бошқалар. 
Хулоса қилиб айтиш мумкинки бюджет ташкилотларида молиявий 
активлар ҳисоби алохида ҳисоб объекти сифатида ташкил этилади. 


12 

Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish