Факультети “бюджет ҳисоби” кафедраси


-расм. Шахсий ҳисобварақлардаги бюджет маблағлари харакати



Download 0,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/30
Sana22.02.2022
Hajmi0,79 Mb.
#98657
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   30
Bog'liq
byudzhet tashkilotlarida moliyavij aktivlar hisobini tashkil etish va moliyalashtirish

 
2.1.1-расм. Шахсий ҳисобварақлардаги бюджет маблағлари харакати 
ҳисобини хужжатлаштиришнинг схематик кўриниши.
Бюджет маблағлари бўйича шаҳсий ҳисобварақларда кун охирига қолдиқ 
бўлмайди. Яни бюджетдан молиялаштириш амалга оширилганда тегишли 
ёзувлар билан 232 “Бюджетдан молиялаштириш” субсчёти билан 
боғланган ҳолда акс эттирилади. Ғазна ижросига ўтмаган бюджет 
ташкилотлари бюджет пул маблағлари бўйича муомалалар банкларда 
очилган ҳисобварақларда амалга оширилади. Бу ҳисобварақларда ҳам 
ҳисоблашувлар тўлов топшириғи орқали амалга оширилади. Бюджет пул 
маблағлари ҳисобварағида муомалалар амалга оширилган кун охирига 
ҳизмат кўрсатувчи банк томонидан ҳисоб счётидан кўчирма тақдим 
этилади. Бу кўчирмага асосан бюджет ташкилоти бухгалтерияси 
Тегишли хужжатлар илова қилинган тўлов топшиқномаси 
Бюджет маблағлари бўйича
шаҳсий ҳисобварақдан кўчирма 
2- мемориал ордер – бюджет 
маблағларининг харакатига доир 
жамланма қайднома 381-шакл 
308-сон шаклдаги бош журнал китоби
 
Ҳисобот шакллари 


22 
томонидан тегишли ёзувлар бериб 2- мемориал ордер – Бюджет 
маблағларининг харакатига доир жамланма қайднома 381-шакл 
расмийлаштирилади. 2-мемориал ордерга асосан ёзувлар 308 –сон 
шаклдаги Бош журнал китобига туширилади. 308-сон шаклдаги бош 
журнал китобидан тегишли ҳисобот шакллари расмийлаштирилади. 
Бухгалтерия ҳисобида ғазна ижросига ўтмаган бюджет ташкилотлари 
бюджет пул маблағлари ҳисоби 10 “Ҳисобварақлардаги бюджет 
маблағлари” счётида қуйидаги субсчётларда юритилади: 
100 “Ташкилотни сақлаш учун молиялаштирилган бюджет маблағлари”; 
101“Бошқа мақсадлар учун молиялаштирилган бюджет маблағлари”. 
100 “Ташкилотни сақлаш учун молиялаштирилган бюджет маблағлари” 
субсчётида ғазна ижросига ўтилмаган айрим ташкилотларнинг марказий 
аппаратини сақлаш учун тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ 
сарфланадиган маблағларнинг ҳаракати ҳисобга олинади. 
101 “Бошқа мақсадлар учун молиялаштирилган бюджет маблағлари” 
субсчётида бош маблағ тақсимловчилар томонидан қарамоғидаги 
муассасаларга ўтказиш учун ва марказлаштирилган тадбирларга сарфлаш 
учун мўлжалланган маблағлар, шунингдек капитал қўйилмалар ва бошқа 
тадбирларни маблағ билан таъминлаш учун (капитал қўйилмаларнинг 
ҳисоби харажатлар сметасининг ижроси билан ягона балансда юритилган 
ҳолларда) ажратилган маблағлар харакати ҳисобга олинади. Қуйи маблағ 
тақсимловчилар томонидан бу субсчётда улар ихтиёрига очилган ва 
муассасаларни сақлаш учун, шунингдек, қарамоғидаги муассасаларга 
ўтказиш учун молиялаштирилган маблағлар ҳисобга олинади. 
Бу 
субсчётларнинг дебетига молиялаштирилган маблағлар 
суммалари ва касса харажатларини қайта тиклаш учун келиб тушган 
суммалар, кредитига эса, тегишли мақсадлар учун сарфланган бюджет 
маблағлари ва қайтариб олинган маблағлар суммалари ёзилади.
Тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ молиялаштириб 
берилган маблағлар бюджет маблағларини олувчилар томонидан 100 


23 
“Ташкилотни сақлаш учун молиялаштирилган бюджет маблағлари” ва 101 
“Бошқа мақсадлар учун молиялаштирилган бюджет маблағлари” 
субсчётларнинг дебетига ҳамда 232 “Бюджетдан молиялаштириш” 
субсчётининг кредитига ёзилади. Хизмат кўрсатувчи банкда очилган талаб 
қилиб олингунча депозит ҳисобварақларга касса харажатларини тиклаш 
учун тушган маблағлар 100 “Ташкилотни сақлаш учун молиялаштирилган 
бюджет маблағлари” ва 101 “Бошқа мақсадлар учун молиялаштирилган 
бюджет маблағлари” субсчётларнинг дебетига ва касса, ҳисоб-китоб, 
ҳисобдор шахслар ҳамда бошқаларни ҳисобга олувчи тегишли 
субсчётларнинг кредитига ёзилади. Банкдан олинган ёки ҳисобварақлардан 
тўлов ҳужжатларига асосан тўланган маблағлар суммаси 100 “Ташкилотни 
сақлаш учун молиялаштирилган бюджет маблағлари” ва 101 “Бошқа 
мақсадлар учун молиялаштирилган бюджет маблағлари” субсчётларнинг 
кредитига ва касса, ҳисоб-китоблар ва бошқа тегишли субсчётларнинг 
дебетига ёзилади (2.1.1-жадвал). 

Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish