Факультети “бюджет ҳисоби” кафедраси


* Муаллиф томонидан адабиётлардан фойдаланган холда тузилган



Download 0,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/30
Sana22.02.2022
Hajmi0,79 Mb.
#98657
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   30
Bog'liq
byudzhet tashkilotlarida moliyavij aktivlar hisobini tashkil etish va moliyalashtirish

*
Муаллиф томонидан адабиётлардан фойдаланган холда тузилган 
Ҳисобварақлардаги 
пул 
маблағлари 
харакатига 
оид 
расмийлаштирилган дастлабки хужжатлар, йиғма хужжатлар ҳамда ҳисоб 
регистрлари асосида шакллантирилган ахборотлар тегишли молиявий 
ҳисобот шаклларида акс эттирилади.


32 
2.2. Кассадаги пул маблағлари ҳисоби ҳисоби. 
 
Бюджет ташкилотида касса муомалалари ҳисоби Ўзбекистон 
Республикаси Марказий банкининг 1998 йил 24 январдаги 376-сонли 
қарори билан тасдиқланган «Юридик шахслар томонидан касса 
операцияларини амалга ошириш қоидалари» га қатий амал қилинган холда 
ташкил этилади. Бюджет ташкилотида намунавий шатлар жадвалига 
мувофиқ кассир лавозими киритилади ва ушбу лавозимга ходим ишга 
олинганда 
материал 
жавобгарлик 
тўғрисида 
шартнома 
расмийлаштирилади. Ушбу шартномага мувофиқ кассир лавозимига 
тайинланган шахс кассадаги пул маблағлари, пул хужжатлари ва қабул 
қилиб олган мулкий қийматликларни бут сақланишига жавобгар бўлади. 
Кассир лавозимига тайинланган ходимга бош ҳисобчи томонидан 
«Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш 
қоидалари» таништирилади ва танишганлиги ҳақида тилҳат олинади. 
Ташкилот кассаси учун ажратилган хона «Юридик шахслар 
томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидалари» талаблари 
бўйича жиҳозланиши керак. 
Ташкилотлар кассасига нақд пул маблағларини қабул қилиш бош 
ҳисобчи ёки у ваколат берган шахс томонидан имзоланган КО-1-сон 
шаклдаги кирим касса ордери бўйича амалга оширилади. 
Ташкилотлар кассасидан нақд пул маблағларини берилиши КО-2-сон 
шаклдаги чиқим касса ордери ёки тегишлича расмийлаштирилган бошқа 
ҳужжатлар (тўлов қайдномалари, пул бериш бўйича аризалар, 
ҳисобварақлар ва ҳоказолар) бўйича, ушбу ҳужжатларга чиқим касса 
ордерининг реквизитлари бўлган штамп қўйилган ҳолда амалга 
оширилади. Пул маблағларини беришга доир ҳужжатлар ташкилот 
раҳбари ва бош ҳисобчиси ёки улар ваколат берган шахслар томонидан 
имзоланган бўлиши керак. 
Чиқим касса ордерларига илова қилинадиган ҳужжатлар (аризалар, 


33 
ҳисобварақлар ва ҳоказолар)да ташкилот раҳбарининг ижозат берувчи 
ёзуви бўлган тақдирда, чиқим касса ордерларида раҳбарнинг имзоси 
бўлиши шарт эмас. 
Кирим ва чиқим касса ордерлари ёки уларнинг ўрнини босувчи 
ҳужжатлар улар бўйича пул олинганидан ёки берилганидан сўнг дарҳол 
кассир томонидан имзоланади, уларга илова қилинган ҳужжатларга эса 
сана (кун, ой, йил) кўрсатилган ҳолда “Тўланган” штампи қўйилади ёки 
сўз билан ёзиб қўйилади. 
Кирим ва чиқим касса ордерлари ёки улар ўрнини босувчи ҳужжатлар 
кассага топширилгунига қадар бухгалтерия томонидан КО-3-сон шаклдаги 
кирим ва чиқим касса ордерларини рўйхатга олиш журналида қайд 
этилади. Иш ҳақини бериш тўлов (ҳисоб-китоб-тўлов) қайдномаларида 
расмийлаштирилган чиқим касса ордерлари иш ҳақи берилгандан кейин 
рўйхатга олинади. 
Ташкилот нақд пулларининг тушумлари ва берилиши КО-4-сон ёки 
440-сон шаклдаги касса дафтарида ҳисобга олинади. Бунда чет эл 
валютаси маблағлари бўйича алоҳида касса дафтари юритилади. 
Касса дафтаридаги ёзувлар қорақоғоз воситасида шарикли ручка, 
сиёҳқалам ёки сиёҳ билан икки нусхада амалга оширилади. Варақларнинг 
иккинчи нусхалари қирқиладиган бўлиши керак, улар кассирнинг 
ҳисоботи бўлиб хизмат қилади. Варақларнинг биринчи нусхалари касса 
дафтарида қолади. Варақларнинг биринчи ва иккинчи нусхалари бир хил 
рақамлар билан белгиланади. 
Касса дафтарида ўчиришлар ва таъкидланмаган тузатишлар қилиш 
ман этилади. Қилинган тузатишлар ташкилот кассири, шунингдек, бош 
ҳисобчининг ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг имзолари билан 
тасдиқланади. 
Касса дафтаридаги ёзувлар кассир томонидан ҳар бир ордер ёки унинг 
ўрнини босувчи бошқа ҳужжат бўйича пул олинган ёхуд берилганидан 
кейин дарҳол амалга оширилади. Ҳар куни, иш куни охирида кассир кун 


34 
учун операциялар якунини ҳисоблайди, кассадаги кейинги кун учун 
пуллар қолдиғини чиқаради ва кейинги куни бухгалтерияга кассир 
ҳисоботи сифатида касса дафтарида имзо чектирган ҳолда кирим ва чиқим 
касса ҳужжатлари билан бирга иккинчи йиртма варақни (касса 
дафтаридаги бир кун учун ёзувлар кўчирма нусхасини) топширади. 
Топширилган касса ҳисоботи бухгалтерияда текширилади ва унинг 
асосида касса операцияларига доир 381-сон шаклдаги жамланма 
қайдномага (1-сон мемориал ордер) ва аналитик ҳисобнинг бошқа 
регистрларига ёзилади. 1-сон мемориал ордер бўйича ойлик 
айланмаларнинг умумий суммасидан бюджетдаги (бюджетдан ташқари) 
ҳисобварақлар бўйича айланмалар чиқариб ташланади. 
Касса кирим ордер 
КО-1–сон шакл 
Касса чиқим ордер 
КО-2–сон шакл 
Касса кирим ва чиқим 
хужжатларини рўйхатга олиш 
журнали КО-3 –сон шакл 
Касса дафтари КО-4-сон шакл 
Касса ҳисоботи 
381-сон шаклдаги жамланма қайдномага 
(1-сон мемориал ордер) 
Бош журнал китоби
308-сон шакл 
Ҳисобот шакллари 

Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish