Назорат савол ва топшириқлар:
Креативлик деганда нимани тушунасиз?
Креатив таълим тушнчасига таъриф беринг.
Олий таълим муассаси педагогларида ва талабаларда креативлик қобилияти шаклланиши
Анъанавий таълимнинг креатив таълимдан фарқли ва ўхшашлик жиҳатлари?
Малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларида таҳсил олаётган информатика ўқитувчиларини ўқитишнинг босқичли креатив таълим методикаси ҳақида нималарни биласиз?
Фойдаланилган адабиётлар:
Коротков Э.М. Управление качеством образования: Учебное пособие для вузов. ̶ Москва: Академический Проект, 2006 . ̶ 320с., Скидин О.Л. Управление образованием: теоретико ̶ методологический анализ социальных технологий. ̶ М.: ЗГУ, 2000. ̶ 291с.
Simpson Ray M. - The American Journal of Psychology - Vol. 33 - 1922 - pp. 234-243
Maslow, A.The Farther Reaches of Human Nature NY: Viking, 1971. Harmondworth, Eng: Penguin Books, 1973. Contents.
Ильин, Е.П. Психология творчества, креативности, одаренности СПб: Питер, 2009. - 434 с c.177
Лебедев О.Е. Компетентностный подход в образовании /О.Е. Лебедев // Школьные технологии. – 2004. – № 5. – С. 3–12.
ГимпельЛ.П. ПЕДАГОГИЧЕСКАЯ РЕФЛЕКСИЯ В СТРУКТУРЕ ПРОФЕССИОНАЛЬНОЙ ДЕЯТЕЛЬНОСТИ // Личность, семья и общество: вопросы педагогики и психологии: сб. ст. по матер. I междунар. науч.-практ. конф. № 1. Часть I. – Новосибирск: СибАК, 2010
4- МАЪРУЗА. ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА КРЕАТИВ МЕТОДЛАРНИ ҚЎЛЛАШ
Режа:
Креатив техника «6 сават» креатив методи
“Янгилик, Ёқимлилик, Яратувчанлик” креатив методи
“Оддий. Мураккаб. Нореал” креатив методи
“Ақлий харита ” креатив методи
“Кьюбинг (инглиз тилидан Cube - куб)”
“Биргаликдаги ечим” креатив методи
“Муаммони катталаштириш ва кичиклаштириш” креатив методи
“10 кашфиёт” креатив методи
SCAMPER методи
ТРИЗ методи
KWHL методи
“Фикрлаш дизайни” (Design thinking) креатив методи
Малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларида таҳсил олаётган информатика ўқитувчиларида креатив таълимни амалга ошириш учун қуйидаги ташкилий- педагогик талаблар керак:
Информатика ўқитувчиси сифатида илмий ̶ педагогик мотивация қўллашни аниқлаш;
Ўқув жараёнини педагогик ғоя, сайт, блог ва х.к.лар, яъни реал пелагогик лойиҳалар асосида ишлаб чиқарилган ишни аниқлаш кўринишидаги аниқ маҳсулотни олишга йўналтирилганлик;
Дарс машғулотларини олиб боришда интерфаолликдан ва креативликни ривожлантирувчи методлардан, шунингдек ижодий муҳитни яратишда дизайн ̶ фикрлашдан фойдаланиш;
Узлуксиз ўз руҳий ҳолати ҳақида фикр юритиш (рефлексия);
Ўқув ̶ методик таъминотни яратиш учун педагогик инновация ва инновацион фаолият натижасини қўллаш.
Юқорида берилган ҳар бир ташкилий - педагогик талабларга алоҳида тўхталамиз.
Биринчи шарт.
Мотивация бу ҳар бир фаолиятга, жараёнга, ҳаракатга сабаб бўлган туртки. Шунинг учун малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларида таҳсил олаётган информатика ўқитувчиларини креативлигини ошириш учун уларнинг профессионал креативлигини ривожлантиришда мотивация алоҳида ўрин тутади. Ўқитувчи тингловчиларни мотивацион соҳани фаоллаштиришнинг турли усулларидан фойдаланиб, креативликнинг ривожланиш даражасини ўстиришга ундашлари керак. Ҳар бир дарсда тингловчининг ижобий ҳис-туйғуларга дуч келиши муҳимдир, шундагина у ўзига бўлган ишончга эга бўлади ва таълимга бўлган қизиқиши ортади.
Иккинчи шарт.
О.Лебедев таъкидлаганидек, компетентли ёндашув- таълим мақсадларини аниқлаш, таълим мазмунини танлаш, ўқув жараёнини ташкил этиш ва таълим натижаларини баҳолашга қаратилган умумий тамойиллар мажмуидир. Шундай тамойилларга қуйидаги қоидалар киради:
1) Таълимнинг аҳамияти – таълим олувчиларда ўз тажрибасига асосланиб ижтимоий тажрибани қўлллашда турли соҳалардаги ва фаолиятдаги муаммоларни мустақил ечишни ривожлантириш;
2) Таълим мазмуни - билим, мафкуравий, ахлоқий, сиёсий ва бошқа муаммоларни ҳал қилишнинг дидактик тарзда мослаштирилган ижтимоий тажрибаси.
3) Ўқув жараёнини ташкил этишнинг маъноси талабаларнинг таълим мазмунини ташкил этувчи билим, мулоқот, ташкилий, маънавий ва бошқа муаммоларни мустақил ҳал қилиш тажрибасини шакллантириш учун шарт-шароитлар яратишдан иборат.
4) Таълим натижаларини баҳолаш ўқувчиларнинг муайян босқичда олган таълим даражасини таҳлил қилишга асосланган [1].
Компетентли ёндашув лойиҳа методидан фойдаланишни талаб этади. Тингловчиларни гуруҳда ишлаган ҳолда креатив ғояларини шаклланиши учун педагогик лойиҳалар бажарилади, яъни ўзларининг методик ишларини тақдимот шаклида (PowerPoint, Ispring ва б.), MindMapда яратилган ақлий хариталар, видеофильмлар ва видеоклиплар, блоглар, ўқув-услубий дастурий маҳсулотлар ва бошқалар ёрдамида намойиш этадилар.
Учинчи шарт.
Тадқиқотни кўрсатишича, креативликни ривожлантириш учун машғулотларни интерфаол турларидан, креативликни ривожлантириш методларидан ва ижодий таълим муҳитини яратиш учун дизайн-фикрлашдан фойдаланиш лозим. Бундай муҳит қулай вазият, ҳар қандай ижодий маҳсулотни қабул қилиш, рағбатлантириш билан характерланади. Бундай креатив таълимда асосий ўринни информатика ўқитувчилари гуруҳи эгаллайди, улар ўз қизиқишларини муҳокама қилиш, муҳокамаларда иштирок этиш, баёнот ва ҳатти-ҳаракатларда бир-бирларини рағбатлантириш ва фаоллаштириш каби фаолиятни амалга оширадилар.
Тўртинчи шарт.
Фикрлаш - бу онг, хулқ-атвори, ички ақлий ҳаракатлар ва давлатлар, ўз тажрибаси, шахсий таркиби мавзусида ўз-ўзини таҳлил қилиш жараёни ва натижаси [2]. Фикрлаш орқали, шахс ўз ҳаракатларини таҳлил қилади (муваффақиятли ёки муваффақиятсиз). Бунда ўз-ўзини бошқариш ва ўз-ўзини назорат қилиш механизмлари акс эттирилган. Қуйидаги каби саволлар беришни тавсия қиламиз: нима қилдингиз(натижа)? Қандай қилиб буни қилдингиз (техника, воситалар, усуллар, технологиялар)? Муаммони ҳал қилишда қандай қийинчиликлар пайдо бўлди? Энг яхшиси нима бўлди? Сизнинг фикрингизча, ўқитувчининг ёрдамидан иборат бўлиши керакми? Муаммони ечишда қандай янги нарсалар олдингиз? Муаммонинг мазмуни ва ечими сизнинг профессионал манфаатларингиз ва имкониятларингизга мос келадими? Фикрлаш ёрдамида таъсирнинг қанчалик изчил, мақсадга мувофиқ ва самарали эканлиги ва олдиндан режалаштирилган натижага қанчалик эришилганлиги аниқланади.
Бешинчи шарт.
Креатив таълим талабларини яратиш учун педагогик инновацияга асосланган ўқув-услубий мажмуа яратилиши лозим.
Информатика ўқитувчилари билан тажриба алмашиш, ижодий ўрганиш технологияларини ишлаб чиқишда, уларнинг тажрибаси ва АКТ соҳасидаги инновацион билимларни максимал даражада ошириб боришга интиламиз
Do'stlaringiz bilan baham: |