2. Қин орқали текширилгандаги маълумотлар (бачадон ортиқларининг
катталашганлиги, зичлашганлиги, пайпаслаганда безиллаб оғриқли
бўлиши).
3. Ультратовуш орқали текшириш.
Сальпингоофоритни тухумдон ўсмаларидан, бачадондан ташқари қо-
миладорликдан фарқлаш лозим.
Даволаш:
1. Антибиотиклар(цефтазидин-Юник, сулперазон lrp 2маҳал
томир
ёки мушак ичига, ципринол таблеткаси 500мг 2маҳал 5-7 кун) ва
анаэроб препаратлари(метронидазол-ТЕВА, эфлоран).
2. Оғриқ
қолдирувчи
препаратлар
(диклофенак-ратиофарм,
диклберл).
3. Десенсибилизация қиладиган препаратлар
4.
Умумий
қувватлантирувчи
моддалар
(витаминлар,
УФО,
индуктотермия, ультратовуш ва бошқалар).
Асоратлар берганда оператив даво қилинади.
АСОРАТЛАРИ:
1. Гидросальпинкс
2. Пиосальпинкс
3.
Перитонит
Параметрит
Параметрит бачадон ён клетчаткаларининг яллиғланиши. Пельвеоцел-
люлит - кичик чаноқ ҳамма клетчаткаларининг яллиғланишидир.
Параметритнинг келиб чиқишида аэроб микроблар биринчи ўринда ту-
ради. Бу жараён диффуз яллиғланиш бўлиб, лимфангит, периваскуляр шиш
билан кечади. Лимфатик томирлар кенгайиб
тромб ва йирингли масса би-
лан тўлади. Экссудат сероз, сероз йирингли, йирингли бўлиши мумкин.
Параметритлар:
1. Ён параметрит.
2. Олдинги параметрит.
3. Орқа параметритларга бўлинади.
Параметритнинг клиникаси тана ҳароратининг 38-39 С гача кўтарилиши,
беморнинг титраши, қорин пастида бироз оғриқ бўлиши билан характерланади.
Тили нам, қабзият бўлади. Қонда СОЭ тезлашади, лейкоцитоз. Агар яллиғланиш
жараёни қорин пардасига ўтса, кучли оғриқ бўлади. Қин орқали ва туғри ичак
орқали текширилганда бачадон ён томонида, олдинги орқа томонда инфильтрат
аниқланади. Бошида инфильтрат кенг бойлам клетчаткасининг юқориги ёки
пастки қисмида аник^панади. Кейинчалик ҳамма қисмларигача кириб боради.
Қин орқа гумбази бўртиб чиқади. Инфильтрат пайпасланганда кам оғриқли,
консистенцияси олдин юмшоқ, кейинчалик қаттиқ бўлади. Орқа гтараметритда
тўғри ичак орқали текширилганда инфильтрат яхши аниқланади.
Параметритни тухумдон абсиессидан, экссудатив
пельвиоперитонит-
дан, пиосальпинксдан, бачадон миомаси ва кистомасидан,
саратон ин-
фильтратидан фарқлаш лозим. Юқоридаги белгилар, текшириш натижа-
ларида олинган маълумотларга кўра параметрит
экссудати жойлашган
томонда spina iliaka anterior superior устида перкутор товушнинг тўмтоқла-
шиши, экссудатив перитонитда тўмтоқ товушнинг йўқолишига қараб па-
58
раметритни бошқа касалликлардан ажратиш мумкин.
Бойламлараро миомалар ва кистомалар юмшоқ шаклда бўлиши ва тана
ҳарорати кўтарилмасдан кечиши билан характерланади.
Рак инфильтрати анамнез, кўздан кечириш, бачадон бўйнини, қинни
пайпаслаб кўриш ва цитологик текшириш орқали аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: