Музей педагогикаси
3.2-расм. Педагогиканинг замонавий тармоқлари
106
топтириш қонуниятларини ўрганади ва унинг мусиқий педагогика, театр педа-
гогика каби йўналишлари фарқланади);
экологик педагогика (экологик дунёқараши, экологик онги ва мадания-
ти билан ажралиб турадиган экологик шахсни шакллантириш қонуниятларини
ўрганади);
музей педагогикаси (музейлар тарихи, маданий-маърифий фаолияти,
уларнинг турли тоифадаги ташриф қилувчиларга таъсир кўрсатиш методлари,
музейларнинг таълим-тарбия муассасалари билан ўзаро алоқаси каби масала-
ларни ўрганади);
4-боб. Педагогикада маърифат, таълим ва тарбия масалалари.
Яхлит педагогик жараён ва унинг қонуниятлари
4.1. Педагогикада маърифат масаласи
Ҳар бир одам ва ҳар қандай жамиятнинг маънавий-маданий ҳаётида маъ-
рифий қадриятлар биринчи даражали ўрин тутади. Билим ва инсонийлик
азалдан энг муҳим маърифий қадриятлар ҳисобланиб, дунёқараш ва билимлар
тизими таълим ва тарбия дастурларининг негизини ташкил қилган: улар одам-
да инсонийлик фазилатини шакллантиришга хизмат қилган. Ўзбек халқ педа-
гогикаси айнан миллий маърифий қадриятлар негизида шаклланган.
Хўш, маърифат нима? Маърифат – муайян шахс ва жамият ривожлани-
шининг умумий шакли. Ҳар қандай шахс ёки жамиятнинг маънавияти, мафку-
раси ва маданияти - маърифатдан бошланади. Зеро, “маърифат – кишиларнинг
онг-билимини, маданиятини оширишга қаратилган таълим-тарбия”дир (Ўзбек
тилининг изоҳли луғати. Икки томли. 60000 сўз ва бирикмаси // З.М.Маъруфов
таҳрири остида. I том. А-Р.-Москва, “Рус тили” нашриёти, 1981.- 455-бет.)
“Маърифат (арабча “арафа” –“билмоқ” сўзидан) - таълим-тарбия, иқти-
содий, сиёсий, фалсафий, диний ғоялар мажмуи асосида кишиларнинг онг-би-
лимини, маданиятини ўстиришга қаратилган фаолият” (Мустақиллик: Изоҳли
илмий-оммабоп луғат // Муаллифлар: М.Абдуллаев, М.Абдуллаева, Г.Абду-
раззоқова ва бошқ.; А.Жалолов ва Қ.Хоназаров умумий таҳририда. - Т.:
“Шарқ”, 1998. - 116-бет). Келтирилган таърифлардан аёнки, маърифатнинг
асосини таълим ва тарбия ташкил қилади.
Ота-боболаримиз қадимдан таълим ва тарбия ишини ўзаро уйғун олиб
боришган; таълимни тарбиядан, тарбияни таълимдан ажратишмаган. Бебаҳо
бойлик бўлмиш илму маърифат инсон камолоти ва миллат равнақининг асо-
сий шарти ва гарови ҳисобланган. Жаҳолатга қарши фақат маърифат билан ку-
107
рашилган. Бугунги кунда чинакамига маърифатли одам инсон қадри, миллий
қадриятлар, ўзликни англаш, эркин ва озод жамиятда яшаш, жаҳон ҳамжамия-
тида мустақил давлатимизнинг муносиб ўрин эгаллаши учун фидойилик би-
лан курашиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |