Ф. Жуманова, С. Авазова, Г. Жобборова, У. Хуснетдинов


Гуруҳларда кейсни ечиш бўйича йўриқнома



Download 12,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet374/417
Sana23.02.2022
Hajmi12,14 Mb.
#159194
1   ...   370   371   372   373   374   375   376   377   ...   417
Bog'liq
Жуманова Ф Авазова С ва бошқ Умумий педагогика асослари

Гуруҳларда кейсни ечиш бўйича йўриқнома: 
1. Индивидуал ечилган кейс вазиятлар билан танишиб чиқинг. 
2. Гуруҳ сардорини танланг. 
3. Ватман қоғозларда қуйидаги 1-жадвални чизинг. 
4. Ишни якунлаб, тақдимотга тайёрланг. 
 
Муаммони таҳлил қилиш ва ечиш жадвали 
1-жадвал 
 
Муаммони 
тасдиқловчи 
далиллар 
Муаммонинг 
келиб чиқиш 
сабаблари 
Муаллиф 
томонидан 
таклиф 
қилинган ечим 
 
Гуруҳ
ечими 
 


482 
VII бўлим. МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ 
7.1. Мустақил таълимнинг мазмун-моҳияти 
Мустақил таълимнинг мақсади: 
1) тингловчиларнинг “Умумий педагогика” фани бўйича назарий билим-
ларини мустаҳкамлаш ва умумлаштириш; 
2) тингловчиларда фан асосларини мустақил ўзлаштириш кўникма ва 
малакаларини шакллантириш; 
3) тингловчиларнинг билиш фаоллиги, мустақил ижодий иш қобилият-
лари ва креатив кўникмаларини ривожлантириш; 
4) тингловчиларда ўз-ўзини касбий ривожлантириш ва такомиллаш-
тириш малакаларини қарор топтиришдан иборат. 
Мустақил таълим мавзулари ва мазмуни. 
Мустақил таълим мавзуси тингловчи мустақил ўрганадиган маъруза ва 
амалий машғулоти мавзуларидан иборат бўлади. Жумладан: Кадрлар тайёр-
лаш миллий модели ва унинг таркибий қисмлари, педагогика фанининг пайдо 
бўлиши ва ривожланиши, мақсад ва вазифалари, предмети, илмий-тадқиқот 
методлари, шахс камолоти ва унга таъсир этувчи омиллар, яхлит педагогик 
жараён ва унинг моҳияти, дидактика (таълим назарияси), таълим жараёни 
қонуниятлари ва тамойиллари, таълим мазмуни, таълим методлари ва восита-
лари, таълимни ташкил этиш шакллари, ўқувчиларнинг билим, кўникма,
малака ва компетенцияларини ташхис этиш, тарбия жараёни мазмуни, моҳи-
яти, қонуниятлари, тамойиллари, тарбиянинг умумий методлари, тарбия тур-
ларининг мазмуни, моҳияти, мақсади ва вазифалари, шакл, метод ва воситала-
ри, таълим муассасаларини бошқариш, коррекцион педагогика каби мавзулар-
дан танланиши мумкин.
Мустақил таълим тингловчиларнинг назарий билимларини мустаҳкам-
лашга, мавзуларни тушуниш қобилиятини максимал даражада ривожланти-
ришга, умумий дунёқарашлини кенгайтиришга ёрдам беради.
Мутахассислар тайёрлаш тизимини тубдан қайта қуришда, ўқув-тарбия 
жараёнининг аҳамиятини оширишда тингловчиларнинг мустақил ишлари 
муҳим ўрин эгаллайди. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, мустақил ишлар деганда 
шундай ўқув фаолияти тушуниладики, унда билимларнинг эгалланиши билан 
бирга, кўникма, малака ва компетенцияларнинг шакллантирилиши ҳам таъ-
минланади. Бу амалиётда хусусий-дидактик мақсадларга боғлиқ равишда 4 та 
мустақил иш тури сифатида амалга оширилиши мумкин. 
Мустақил ишлар хусусий-дидактик мақсадининг биринчи тури – бу 
фаолият алгоритми маълумотлари ва вазифалари шароитидан иборат, яъни 
дастлабки (биринчи босқич) билимларни шакллантириш омиллари асосида 


483 
тингловчиларда шаклланадиган ва улардан талаб қилинадиган малакаларни 
аниқлашдир. Бу мақсадга етиш учун тингловчилар томонидан идрок қилина-
диган вазифаларни ечиш зарурлиги кўзда тутилади.
Мустақил ишлар хусусий-дидактик мақсадининг иккинчи тури - бунда 
ўзлаштирилган ахборотларни хотирада қайта ишлашга ва типик вазифаларни, 
яъни билимларнинг иккинчи босқичини бажаришга қаратилган билимлар 
шаклланади. Мустақил ишларнинг иккинчи тури умумий тавсифномаси шун-
даки, бундай ишларда вазифаларни ҳал қилиш ғояси (тамойили) эълон қили-
нади, тингловчидан ушбу ғояни (тамойилни) ривожлантириб, конкрет шароит-
га татбиқ этиш усул ва услублари талаб қилинади. 
Мустақил ишлар хусусий-дидактик мақсадининг учинчи тури- тинглов-
чиларда учинчи босқич, яъни типик бўлмаган вазифаларни бажариш чоғида 
шаклланадиган билимлардан иборатдир. Бу мақсадга тингловчилардан ўрга-
нилаётган объектдаги ўзгаришлар сабаблари алгоритми асосларини тузишни 
талаб қиладиган билиш (идрок қилиш) масалаларини ечиш жараёнида эришиш 
мумкин. 
Мустақил ишлар хусусий-дидактик мақсадининг тўртинчи тури – ижо-
дий фаолият омилларини яратишдир. Бундай ишларни бажаришда 
тингловчининг билиш фаоллиги шундан иборатки, бунда талабалар муҳокама 
қилинаётган объект моҳиятига тобора чуқур кириб боради, зарур бўлган янги, 
олдиндан номаълум бўлган ғояларни топиш ва янги ахборотларни юзага 
келтириш тамойилларини ҳал қилиш учун зарур бўлган янги муносабатларни 
ўрнатади. Бунда тингловчи вазифаларни бажаришнинг ҳар бир босқичида ўзи 
яратиши лозим бўлган, янги ҳатти-ҳаракатлар моҳияти, у ёки бу ахборотлар 
устида бош қотиришга мажбур бўлади. 
Педагогикага оид адабиётларда мустақил ишларнинг қуйидаги турлари 
қайд қилинади: 
1) намуналар бўйича мустақил ишлар; 
2) реконструктив-вариатив; 
3) эвристик (қисман, ижодий); 
4) ижодий тадқиқий. 
Намуналар бўйича мустақил ишлар типик вазифаларни, турли машқлар-
ни намуна асосида ечишдир. Улар материални ўзлаштиришга омил бўлади, 
лекин тингловчиларнинг ижодий фаоллигини ўстирмайди. 
Реконструктив-вариатив мустақил ишлар нафақат билимларнинг ама-
лий тавсифномасини, балки билимлар тузилмасини қайта ишлаб чиқишни, 
масала, муаммони ечишда мавжуд билимларни жалб қилишни кўзда тутади. 


484 
Евристик мустақил ишлар маъруза, лаборатория ва амалий машғулот-
лар, семинарларда қўйилган айрим масала, муаммоларни ҳал қилиш билан 
боғлиқдир. 
Тадқиқий мустақил ишлар тадқиқот муаммосини кўра олиш, уни муста-
қил ифодалаш, амалий фаразни илгари суриш малакасини, муаммони ҳал қи-
лиш режасини ишлаб чиқиш ва уни ҳал қилишни назарда тутади.
Ижодий тадқиқий ишлар. Бундай ишларда вазифа муаммоли вазият-
нинг юзага келишини тақозо қиладиган шароит яратишдан иборат бўлади. 
Тингловчи ўз фаолиятида тайёр намуналардан холи бўлган ҳолда масаланинг 
ҳал қилиниш йўлларини қидиради, тадқиқ қилади. Бундай ишлар сирасига 
эксперимент ўтказишга, жиҳозлар, макетлар ва дастгоҳларни лойиҳалашга 
боғ- бўлган вазифалар киради. 
Шундай қилиб, мустақил ишлар таълимнинг энг муҳим методи бўлиб, 
тингловчиларнинг машғулотларга тайёрланишдаги, олинган билим, малака ва 
кўникмаларни мустаҳкамлаш жараёнидаги индивидуал фаоллиги ошади. 
Мустақил ишларни самарали ташкил этишнинг асосий шартлари қуйи-
дагилардан иборат: 
1) мустақил ишларнинг илмийлиги, унинг тадқиқий характери; 
2) мустақил равишда ўз билимларини янада ошириб боришга бўлган 
эҳтиёжнинг шаклланиши
3) мустақил ишларнинг вазифаларини индивидуаллаштириш; 
4) мустақил ишларни ташкил этишга методик раҳбарлик қилиш. 
Мустақил таълим жараёни унинг аниқ шакли, методлари ва усулларини 
қамраб олиши шарт. 
Мустақил таълимнинг асосий методи адабиётлар устида индивидуал 
ишлаш. Бу метод ахборотлар оқимида энг муҳим ахборотни топиш, унга тўғри 
баҳо бериш, ушбу ахборотдан ўзининг касбий фаолиятида фойдаланиш мала-
касини шакллантиради. Қўлга киритилган ахборотлар асосида мустақил машқ 
қилиш методларидан фойдаланиш имконини беради. Бу методдан фойдала-
ниш амалий фаолиятда зарур бўладиган сифат кўрсаткичларини таъминлайди. 
Шунингдек, мустақил таълимга амалий аҳамиятга молик бўлган вазифа-
ларни бажариш ва аудиовизуал ускуналар билан ишлаш ҳам киради. 
Мустақил таълимнинг муҳим методларидан бири - мулоқот. Мустақил 
таълимнинг пировард мақсади тингловчиларни ижодий изланишга, ўзи устида 
ишлашга, тадқиқий фаолият юритишнинг моҳиятини англашга жалб этишдир. 

Download 12,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   370   371   372   373   374   375   376   377   ...   417




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish