Ф. Жуманова, С. Авазова, Г. Жобборова, У. Хуснетдинов


Мунавварқори Абдурашидхон ўғли



Download 12,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet312/417
Sana23.02.2022
Hajmi12,14 Mb.
#159194
1   ...   308   309   310   311   312   313   314   315   ...   417
Bog'liq
Жуманова Ф Авазова С ва бошқ Умумий педагогика асослари

Мунавварқори Абдурашидхон ўғли анжуманда Туркистонда мактаб ишлари-
ни ислоҳ қилиш тўғрисида маъруза қилади ва миллий мактаб очиш ҳақида 
қарор қабул қилинади. 
Бу ҳаракатлар халқни янги маданият ва маърифатга чақиришга, миллат-
ни уйғотишга, янгилаётган маънавиятни эгаллашга йўналтирилган эди. Маь-
рифатчиликдан аста-секин жадидчилик ўсиб чиқди ва у маълум даражада сиё-
сий масалаларни олға сура бошлади. Янги таълим-тарбия, янги мактаб, янги 
маориф, уни бошқариш, маданий тарғибот, ташкилотчилик масалалари асосий 
ўринга кўтарилади. 
XX аср бошида Бухородаги маърифатпарвар мусулмон руҳонийлари ва 
зиёлилари орасида мактаб ва мадрасалар тизимига ҳамда исломга кириб қол-
ган бидъатларни ислоҳ қилиш фикри пайдо бўла бошлайди. Бундай ислоҳ та-
рафдорларини жадидлар, яъни янгилик тарафдорлари деб атай бошладилар. 
Жадидчилик харакатининг бошида бухоролик мударрис, тарихчи олим 
Маржоний, ғиждувонлик домла Фозил Мўминжон Вобкандий, мулло Худой-


390 
берди Бойсуний ва бошқа мударрислар туришган. Маржоний ва унинг тараф-
дорлари мусулмон тараққийпарварларидан бўлиб, улар мадрасаларда диний 
дарслар билан бир қаторда қадимги ислом маданияти давридагидек дунёвий 
дарсларни ўқитишни ҳам шарт қилиб қўйганлар. Жадидчилик жамиятни тўн-
тариш йўли билан эмас, балки ислоҳот йўли билан ривожлантиришни ўзининг 
асосий вазифаси, деб билган. 
Жадидлар 1906 йилда «Тараққий» деб номланган газета нашр эттириб, 
ўз ғояларини тарқата бошлаганлар, орадан кўп ўтмай, «Хуршид», «Шуҳрат» 
сингари янги газеталар дунё юзини кўради. Марказий Осиёнинг турли шаҳар-
ларида жадид мактаблари бодроқдек кўпайиб, уларда диний билимлар ҳам 
кенг тарғиб қилинган. Жадидлар нима ҳақда гапирмасин, ҳаммаси янги нафас, 
янги ғоя бўлган. 
Жадидларнинг ҳаракат дастури қуйидаги масалаларни ҳал қилишга қа-
ратилган эди: 
1. Диний фанатизмга қарши кураш. 
2. Диний ақидаларга асосланган мактаблар ўрнига дунёвий илмларни 
она тилида ўрганишга мосланган янги усулдаги мактабларни ташкил этиш
маорифини ислоҳ қилиш. 
3. Жадидчилик ғояларини кенг халқ оммасига етказиш мақсадида янги 
ўзбек адабий тилини ишлаб чиқиш, матбуот эркинлиги учун кураш, халқ ом-
маси учун тушунарли адабиёт ва театр яратиш. 
4. Хотин-қизларни паранжидан чиқариш ва уларнинг жадид мактаблари-
га қатнашишларини таъминлаш йўли билан улар тақдирини ўзгартириш ва ои-
лада ислоҳот ўтказиш. 
5. Маҳаллий бойлар ва савдогар аҳлининг сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан 
рус буржуазияси билан тенг ҳуқуқли бўлиши, маҳаллий амалдорларнинг чор 
ҳукмдорлари томонидан сиқувга олинишига қарши кураш. Шу йўл билан мус-
тамлакачилик сиёсатини ислоҳ қилиш. 
XIX асрнинг охири - XX аср бошида Туркистон маданияти қатор талант-
ли олим, сайёҳ, шоир, педагог ва журналистларни етиштириб чиқарди, улар 
халқимизнинг умумий маданий ривожланишига жуда катта таъсир кўрсатди. 
Бу даврда Аҳмад Дониш, Бердақ, Феруз, Муқимий, Фурқат, Завқий, Баёний, 
Аваз Ўтар каби олиму-шоирлар ўз даврининг муҳим масалаларини кўтариб 
чиқдилар ва халқни илм-фан, маьрифатни эгаллашга ундадилар. 
Беҳбудий, Авлоний, Фитрат, Айний, Ҳамза каби талант эгалари жадид-
чилик ғояларини олға суриш ва тарғиб қилиш соҳасида байроқдор бўлиб та-
нилдилар ва Туркистоннинг ўз ривожланиш йўлини тарғиб этишда жонбозлик 
кўрсатадилар. Ватанимизда илм-маърифатни тарғиб қилган жадидчиларимиз-
нинг аксарияти қатоғон қурбонлари бўлганлар.


391 
Қуйида Туркистонда таълим-тарбия ва маърифий фикрлар тараққиётига 
сезиларли ҳисса қўшган айрим намоёндаларимиз фаолияти билан қисқача 
танишамиз. 

Download 12,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   308   309   310   311   312   313   314   315   ...   417




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish