Ф. Жуманова, С. Авазова, Г. Жобборова, У. Хуснетдинов


Педагогик иш – ижодий жараён



Download 12,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/417
Sana23.02.2022
Hajmi12,14 Mb.
#159194
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   417
Bog'liq
Жуманова Ф Авазова С ва бошқ Умумий педагогика асослари

Педагогик иш – ижодий жараён. Ҳатто энг илғор педагог ҳам ўз фик-
рини ўзгартириши, қандайдир метод ёки усуллардан воз кечиши мумкин. Ле-


32 
кин илғор педагоглар томонидан яратилган тажрибалар бошқа таълим муасса-
салари ёки ўқитувчилар фаолиятида самараси бор ёки йўқлигидан қатъий на-
зар, қонунийлашган модел (андаза) сифатида деярли барча таълим муасасала-
рини “кезиб чиқади”. 
Фан ва амалиётда ишловчиларнинг кучларини бирлаштириш – му-
ҳим педагогик вазифаларидан бири. 
Назарий билимлар умумийлик (ҳаммага оидлик), бир хилликнинг катта 
даражаси билан ажралиб туради. Бу дастлабки эмпирик материалларни қайта 
ишлаш натижасида олинган назарий “концентрат” (бойитилган билим) асоси-
да тадқиқот натижалари акс этган, яъни амалиёт берадиган тузилмаларни яра-
тишга имкон беради. Шу тарзда ҳар бир ўқитувчига тажрибадан келиб чиқади-
ган фикрларни етказиш мумкин. 
Бу масаланинг фақат битта томони, иккинчи томони шундаки, ўқув-тар-
бия жараёнининг ҳақиқий, бевосита ижодкори, муайян ўқув ва тарбиявий ва-
зиятлар яратувчиси ўқитувчи ҳисобланади. Унинг касби – табиатан ижодий-
дир. Ўқитувчининг иш столида турадиган материаллар (дастурлар, дарслик-
лар, тавсияномалар) ўз-ўзидан “ишлаб кетиши”га ишониш мумкин эмас. Уму-
мийликни ифодаловчи фан ўқитувчининг ҳар бир ҳатти-ҳаракатини олдиндан 
белгилаши ва унга босадиган ҳар бир қадамини кўрсатиши мумкин эмас. 
Шу билан бирга фақат ўз тажрибасига таяниб қолиш ҳам тўғри эмас. 
Илмий асосланган меъёрий материалларда умумий мақсадлар ва педагогик ҳо-
дисаларни билиш тажрибаси мужассамланган бўлади. Бироқ улар қандайдир 
ўзгармас кўрсатмалар эмас, балки ҳар бир ўқитувчи ўз ишида ўз фикри билан 
ҳисобга оладиган мўлжаллардир. Чунки ҳар қандай умумийликда алоҳидалик 
мавжуд бўлади. Илм ва амалиёт ишини тўғри йўлга қўйишда айрим педагог-
нинг ташаббуси ва ижодкорлиги назарий ва меъёрий педагогик билимларга 
зид келмайди. Меъёрий билимларда педагогик фаолиятнинг барча қирралари 
бўйича ижодкорлик натижалари қайта ишланган кўринишда акс этади ва шу 
сабабли меъёрий билим ва ижодкорлик бир-бири билан “зиддият”га бормайди. 
Сўнгги пайтларда педагогикада кенг тарқалган ҳар хил “технологиялар” 
энди барча муаммолар ҳал қилинди, деган фикрни келтириб чиқармаслиги ке-
рак. “Таълим технологияси” ибораси аслида педагогиканинг “хусусий мето-
дика” деб аталадиган тармоғига тегишли тушунча. Тушунчаларни битта мада-
ний ва лингвистик контекстдан бошқасига бевосита (тўғридан-тўғри) ўтказиш 
(кўчириш) баъзан тушунмовчиликларни келтириб чиқаради. Аслида ҳақиқий 
технологик жараён одамсиз, унинг атрофида кечиши керак. Қатъий алгорит-
мик ва робототехник қоидаларга кўра технологиялар воситасида аниқ, сифат-
ли маҳсулотларнинг узлуксиз ишлаб чиқарилиши таъминланади. Педагогика-
даги бу иш унчалик аниқ бир маънога эга эмас. Гап шундаки, ҳар ҳолда одамни 


33 
технология эмас, бошқа одамлар тарбиялайди. Ўқитувчи ўз ишига масъулият-
сиз муносабатда бўлса, ўз ишининг моҳиятини мустақил англаш кўникмаси-
га эга бўлмаса, унга ҳеч қандай технология ёрдам бермайди. Қисқаси, педаго-
гик тизим, замонавий техник тузилмалардан фарқли ўлароқ, тирик одамсиз ҳеч 
қанақасига ишлай олмайди.
Методика ўқитувчига ҳатти-ҳаракатлар эркинлигини беради. Методик 
меъёрлар қанчалик аниқ бўлмасин, улар муқаррар равишда ўртача хусусиятга 
эга бўлади ва амалиётчи ўқитувчига ўзининг иш шароитлари, шахсий имкони-
ятлари, шунингдек ўқувчиларнинг ўзига хос хусусиятлари ва шахсга йўналти-
рилган таълим имкониятларини ҳисобга олиб, батафсил ишлаб чиқишга имкон 
беради. Ўқитувчининг шахсий фаолиятида ўқув материаллари қисман ўзга-
ришларга учрайди.
Ҳар қандай амалий тажрибани қуйидаги гуруҳлардан бирига киритиш 
мумкин: муваффақиятсиз тажриба; яхши тажриба; жуда яхши тажриба 
(анъанага кўра, бу гуруҳ илғор тажриба деб аталади). 
Муваффақиятсизлик сабаби ҳаддан ташқари кенг, батафсил ёзилган дар-
слик (қўлланма) ёки чигал ўқув дастурлари бўлиши мумкин. Бундай номуво-
фиқлик тузувчи ёки муаллифларни барча материалларни қайта илмий асос-
лашга мажбур қилади. Муваффақиятсиз тажриба ўқитувчиларнинг етарлича 
тайёр эмаслиги, фанга бепарволикни келтириб чиқарувчи методологик мада-
ниятнинг етишмаслиги, зарур методик материалларнинг йўқлиги ёки педаго-
гика фанида айрим муаммоларнинг тадқиқ этилмаганлиги сабабли ҳам келиб 
чиқиши мумкин. 
Ўз касбининг устаси бўлган ўқитувчиларга тегишли яхши ва жуда яхши 
тажрибаларни фарқлашга алоҳида эътибор қаратиш талаб этилади. Сабаби 
шундаки, уларни чегаралаш жуда қийин масала бўлиб, ҳақиқий илмий таҳлил 
керак бўлади. 
Ўқитувчи ўз олдига қўйган мақсадларга яхши даражада эришиши, аммо 
бу мақсадларнинг ўзи тўлиқ бўмаслиги, ижтимоий буюрта ва сўнгги илмий 
ишланмаларга тўлиқ жавоб бермаслиги мумкин. Кейин номувофиқлик пайдо 
бўлади: иш яхши кетмоқда, бироқ натижалар ҳеч кимни қониқтирмайди. Ма-
салан, тайёр билимларни ўқувчиларга етказишни ажойиб тарзда ташкил этиш 
мумкин, аммо шу билан чекланиб қолинса, ўқувчиларда мустақил фикрлаш 
қобилияти ривожланмайди ва улар ўқитувчи ёрдамисиз ўз билимларини тўл-
дира олмайди. Оқибатда, бундай тажрибани намунали деб ҳисоблаш қийин бў-
лади. Шу билан бирга, бундай тажрибани мақсадларнинг ўзи етарли бўлмаса 
ҳам белгиланган ва эришилган мақсадлар доирасида яхши деб ҳисоблаш мум-
кин. Сабаби шундаки, тайёр билимлар таълим мазмунининг асосий ва ажрал-


34 
мас қисмларидан бири бўлиб, ҳар қандай амалиёт бу қисмни четлаб ўта олмай-
ди. 
Шунингдек, мақсад ва мўлжаллар бўйича натижаларнинг жуда яхши бў-
лиши ваъда қилинади. Дейлик, ўқитувчи таълим мазмунининг барча (тўртта) 
таркибий қисми билан ишлашни кўзда тутди. У ўз ўқувчиларига мустақил фи-
крлашни, анъанавий стандартларда белгиланган, қотиб қолган билимлар дои-
расидан четга чиқишни ўргатмоқчи бўлди. Аммо қандайдир сабабларга кўра 
буларнинг ҳеч бири амалга ошмади ва ҳеч қандай натижага эришилмади. Бун-
дан шундай хулосага келиш мумкин: осмондаги лайлакдан қўлингдаги каклик 
ёки узоқдаги буғдойдан яқиндаги сомон яхши. 
Шундай бўлса ҳам, тажрибани фақат унинг натижалари бўйича баҳолаш 
нотўғри бўлади. Шу билан бирга, тажрибада ўқув материалларининг сифати 
ва уларнинг илмий асосланганлиги ҳам текширилади. Бунда тажрибанинг ом-
мавий табиати ҳам катта аҳамият касб этади.
Табиийки, мазмунига кўра тўлиқ ва қўлланилишига кўра муваффақият-
ли тажриба ўзига хос қадр-қимматга эга бўлади. Бундай тажриба замонавий 
педагогик фаолият тизимини шакллантиришга ҳамда фан ва амалиётни янги 
марраларга олиб чиқишга хизмат қиладиган бир неча функцияларни бажаради. 
Улардан бири тажрибанинг фан билан фаол ўзаро боғлиқлиги бўлиб, унда ама-
лий вазифалар ҳал этилади. Шунга қарамай фан амалий фаолиятдан олдинда 
бориши ва мактаб амалиётида ҳали мавжуд бўлмаган янгиликларни ишлаб чи-
қиши керак. 
Юқорида таъкидланган фикрлардан шундай хулоса чиқариш мумкин: 
педагогика фани ва педагогик фаолият бирлиги, уларнинг узвий боғлиқлиги 
ва алоқадорлиги - замонавий педагог кадрлар тайёрлашнинг энг муҳим шарти-
дир.  

Download 12,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   417




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish