Ф. Жуманова, С. Авазова, Г. Жобборова, У. Хуснетдинов


Таълим сифатини аниқловчи



Download 12,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet191/417
Sana23.02.2022
Hajmi12,14 Mb.
#159194
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   417
Bog'liq
Жуманова Ф Авазова С ва бошқ Умумий педагогика асослари

 
Таълим сифатини аниқловчи 
 асосий омиллар: 
Таълим сифатини педагогик 
ташхислаш тамойиллари: 
адолатлилик 
таълим муассасасининг 
интеллектуал-маънавий 
салоҳияти 
 
педагоглар таркиби 
 
ўқув-методик таъминот 
 
мунтазамлик 
кўргазмалилик 
ўқувчи-битирувчилар 
 
моддий-техник таъминот 
 
10.1-расм. Таълим сифатини аниқловчи асосий омиллар ва педагогик ташхислаш тамойиллари


241 
қиёсий характерга эга бўлади. Ошкоралик тамойили, шунингдек, баҳоларни 
эълон қилиш ва мотивациялашни талаб этади. Баҳо мўлжал (ориентир) бўлиб, 
таълим олувчилар унга мувофиқ ўзларига қўйиладиган талаблар ва педагог-
нинг холислиги ҳақида фикр юритади. Бу тамойилни амалга оширишнинг за-
рур шарти ташхислаш натижаларини эълон қилиш, уларни манфаатдор шахс-
лар иштирокида муҳокама ва таҳлил қилиш, камчиликларни тугатишнинг ис-
тиқболли режаларини тузиш ҳисобланади.
Мониторинг” термини илк маротаба Бирлашган Миллатлар ташкило-
тининг 1972 йил июнь ойида Стокгольм шаҳрида бўлиб ўтган конференсияси-
нинг ташкил этилиши арафасида “назорат” терминига муқобил сифатида иш-
латила бошланган. 
Мониторинг” - инглизча термин бўлиб, “узлуксиз кузатиш” деган маъ-
нони англатади. Мониторингга ижтимоий бошқарув назариясида бошқарув 
соҳасидаги нисбатан мустақил, энг муҳим бўлим сифатида қаралади.
Таълим сифати мониторинги доирасида педагогик фаолиятнинг нати-
жалари юзага чиқарилади ва баҳоланади. Республикамизнинг барча турдаги 
маърифий муассасаларда таълим сифати мониторинги тизими йўлга қўйилган. 
Хусусан, умумий ўрта таълим сифатини назорат қилиш қуйидагиларни ўз 
ичига олади:
1) ички назорат - Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги 
томонидан тасдиқланган тартиб асосида умумий ўрта таълим муассасасининг 
мониторинг гуруҳи томонидан амалга оширилади. 
Ўқитувчилар ёки мактаб маъмурияти, ўқувчиларнинг ўзлари, ота-оналар 
ва жамоатчилик вакиллари ўқувчиларнинг билимларини ўқув мақсадлари 
асосида текширадилар. Мазкур йўналиш ўзига хос бир қатор афзалликларга 
эга бўлиб, баҳолаш бевосита ўқувчининг синфда амалга оширган ишлари би-
лан боғлиқ бўлиб, бунда ўқитувчи турли услублардан (масалан, оғзаки сўров 
ўтказиш, амалий машқлар бажариш, тест ва ҳ.к.) фойдаланиб, ўқувчи томони-
дан бажарилган ишларга баҳо қўяди. Баҳолаш жараёни тизимли равишда ўқув 
чораги ва ўқув йили давомида олиб борилади. Бундай баҳолашда ўқитувчилар, 
мактаб мониторинг гуруҳи ўқувчиларнинг ўзлаштириш сифатига, ўқув ютуқ-
ларига Давлат таълим стандартлари билан таққосланган ҳолда индивидул баҳо 
берадилар; 
2) ташқи назорат - таълим соҳасидаги ваколатли давлат органлари, 
ҳудудий халқ таълими бошқаруви органлари томонидан амалга оширилади. 
Баҳолашнинг бу тури ҳудудий халқ таълими бошқаруви идоралари то-
монидан амалга ошириладиган ҳудудий таълим сифати мониторинги ҳисоб-
ланади. Бунда ўқувчилар томонидан Давлат таълим стандартларида белги-
ланган билим, кўникма ва малакаларнинг ўзлаштириш динамикаси тизимли 


242 
кузатилади, ўқувчилар билимидаги бўшлиқлар, уларнинг келиб чиқиш омил-
лари аниқланади ва бартараф этиш чора-тадбирлари режалаштирилади. 
Шу сабабли замонавий шахсга, рақобатбардош мутахассисга қўйилган 
талабларнинг ортиб бориши, энг аввало, таълим муассасалари ва ҳудудий халқ 
таълими бошқаруви идораларидаги алоҳида тузилмалар томонидан таълим си-
фати мониторингини тизимли ва мақсадли амалга оширишни талаб этади. 
Давлат аттестацияси ва таълим муассасалари аккредитацияси давлат 
томонидан ёки унинг номидан ваколатли ташкилотлар томонидан ўтказилади. 
Мазкур баҳолаш муайян таълим босқичи ёки тури тугаганидан сўнг амалга 
оширилади. Уларнинг асосий ва ижтимоий жиҳатдан муҳим вазифалари бити-
рувчилар ва таълим муассасаларининг давлат ва жамият ижтимоий буюртма-
ларини бажариш ҳолатини таҳлил қилишга имкон беради; 
3) давлат-жамоатчилик назорати - қонун ҳужжатларида белгиланган 
тартибда ҳудудий халқ таълими бошқаруви органлари ва нодавлат нотижорат 
ташкилотлар ҳамкорлигида амалга оширилади;
4) миллий ва халқаро даражада баҳолаш - Ҳукуматнинг тегишли қа-
рори ҳамда халқаро шартномалар асосида халқ таълими бошқаруви органлари, 
нодавлат нотижорат ва халқаро ташкилотлар ҳамкорлигида амалга оширила-
ди. 

Download 12,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   417




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish