3. Олинган маълумотларни қайд этиш методлари. Ахборот (маълу-
мот) муайян доирадаги вазифаларни ҳал қилиш учун ишлатилса, вақт ва ма-
конда тарқалиши мумкин бўлса, ресурс - манбага айланади. Бошқача айтганда,
ахборот уни ташувчида (қоғоз, электрон) қайд этилган вақтдан бошлаб, ре-
сурсга (манбага) айланади.
Ахборот – маълумотларни бирламчи қайд этиш қуйидагича амалга оши-
рилиши мумкин: китобда сўзларнинг тагини қизил қалам билан чизиб қўйиш,
китоб хошияларига қалам билан белгилар қўйиш.
Китоб хошияларига қалам билан белги қўйишда қуйидаги белгилардан
фойдаланиш мумкин:
! - жуда муҳим;
? - шубҳали, аниқ эмас;
v – асосий, эътибор қаратиш;
= - хулоса, якун, натижа;
к – кўчириб олиш ва ш.к.
Ахборот – маълумотларни ёзувлар: режалар, тезислар, матнлар кўрини-
шида ҳам қайд этиш мумкин.
Режа – қандайдир баённинг (ифоданинг) қисқача дастури; сиқилган
шаклда қисқача баён қилинган фикр-сарлавҳалар тўплами матннинг маъноли
тузилмасини англатади. Режа – матннинг “скелети” бўлиб, у материални тақ-
дим этиш кетма-кетлигини ихчам акс эттиради. Режа шаклидаги ёзувлар ўқил-
ган мазмунни хотирада тиклаш учун жуда муҳимдир.
Режа тузишдаги ҳатти-ҳаракатлар қуйидагича бўлиши мумкин:
1) матнни кўриб чиқиш ва уни тугалланган маъноли қисмларга ажратиш.
Бунда матн параграфлари мўлжал бўлиб хизмат қилиши мумкин, аммо маъно-
ли қисмлар чегаралари ҳар доим ҳам улар бўйлаб ўтмайди;
2) калит сўзлар ва ибораларга таянган ҳолда ҳар бир маъноли қисмдаги
асосий фикрни аниқлаш ва уни шакллантириш;
86
3) ифода қилинган иборани (таърифни, изоҳни) аниқлаш ва уларни кет-
ма-кет ёзиш. Агар ҳар бир маъноли қисмга саволлар қўйилиб ёзилса, саволли
режа пайдо бўлади.
Тезислар – қандайдир ғояни ёки китобдаги асосий фикрлардан бирини
қамраб олувчи қоидалар. Тезислар тасдиқлаш ёки рад этиш шаклида ифодала-
ниши мумкин. Тезислар мазмунни очиб бериш, эслаш ёки айтиш лозим бўлган
нарсаларга мўлжал олиш имконини беради.
Тезислар ёзишдаги ҳатти-ҳаракатлар қуйидагича бўлиши мумкин:
1) матннинг ҳар бир параграфида маънога эга бўлган асосий жумлаларни
ажратиб кўрсатиш;
2) танланган жумлалар асосида параграфдаги асосий ғояни умумий жум-
ла билан ифодалаш;
3) асосий ғояларни таснифлаш ва шакллантириш.
Кўчирмалар – матннинг парчаси бўлиб, китоб ёки журналдан бирон бир
керакли, муҳим жойини кўчириб (ёзиб) олиш. Турли манбалардан материал-
лар тўплаш зарурияти туғилганда асосан кўчирмадан фойдаланилади. Кўчир-
малар матн тўлиқ ўқилгандан ва тушунарли бўлгандан кейин олинади. Кўчир-
малар сўзма-сўз ёки эркин шаклда ёзилиши мумкин.
Матн тузиш (ёзиш) – маъруза, китоб ёки мақола мазмунининг қисқа из-
чил баёни. Унинг асосини режа, тезис ва кўчирмалар ташкил этади. Матн, те-
зислардан фарқли ўлароқ, нафақат асл фикрларни, балки улар орасидаги боғ-
лиқликни ҳам акс эттиради. Матнлаштиришнинг ҳар хил турлари ва усуллари
мавжуд. Китоб ёки мақола матнини кетма-кет ёзиб олиш энг кенг тарқалган
усуллардан биридир. Бундай матнда ахборот мантиғи ва ҳажми тўлиқ бўлади.
Матнлар режали ёзилиши ҳам мумкин.
Матнлаштиришнинг ҳар қандай турида қуйидагиларни унутмаслик ке-
рак:
1) ёзувлар зич, майда бўлиши, саҳифада иложи борича кўпроқ матн жой-
лаштирилиши керак, бу уни таҳлил қилишда қулайлик туғдиради;
2) ёзувларни қўшимча (кичик) сарлавҳаларга, хат (сатр) бошига, оралиқ
қаторларга бўлиш фойдали бўлиб, улар ёзувни ташкил қилади;
3) безатиш воситаларидан фойдаланиш керак (матндаги сўзлар остига
чизиб қўйиш, дафтар хошиясига белгилар қўйиш, қонунлар, қонуниятлар ва
асосий тушунчаларни доира ичига олиш, ёзаётганда ҳар хил ранглардан фой-
даланиш, турли шрифтларда ёзиш);
4) матн учун мўлжалланган дафтарнинг бетлариини рақамлаш ва мунда-
рижасини қилиш мумкин. Бундай ҳолда зарур маълумотларни тез топиш мум-
кин бўлади.
87
Do'stlaringiz bilan baham: |