риялар вужудга келган:
1) преформистик назария – жинсий (тухум, уруғ) ҳужайраларда эмбри-
он ривожланиши ва ундан пайдо бўладиган организмнинг хусусиятларини ол-
диндан белгилаб берувчи моддий тузилмалар мавжуд бўлиши ҳақидаги таъли-
мот; одам шахси олдиндан берилган ёки белгилаб қўйилган “дастур” асосида
шаклланиши ва одамнинг фазилатлари, хусусиятлари ўз-ўзидан ривожлани-
ши, тарбия ва ижтимоий шароитлар фақат бунга ёрдам бериши ҳақидаги наза-
рия (Антони Левенгук, Марчелло Мальпиги ва бошқ).
2) теологик назария – шахс камолотининг ички дастури одамнинг ило-
ҳий вазифаси, бурчи билан боғлиқлиги, яъни шахс камолотини Оллоҳ белгила-
ши. Одам - икки ибтидо, яъни жисмоний ва маънавий манбалар (омиллар) уй-
ғунлигидир. Маънавий ибтидо – “ўлмас жон” одамни табиатдан устун қўяди,
Худо билан мулоқот қилишнинг кафолати бўлиб хизмат қилади. Инсон ҳаёти-
нинг маъноси имон-эътиқод орқали ошкор бўладиган “ўта ҳиссий олам”ни чу-
қур тушунишдан иборат (Ф. Аквинский, Ж. Маритен, Д. Трейси ва бошқ.);
3) экзистенциалистик (ўта шахсиятпарастлик) назария – жамият
шахсга салбий таъсир қилади ва одам фақат ундан ажралган ҳолда комилликка
эришади, яъни унинг ўзи ва табиат шахс камолотини олдиндан белгилайди.
Бошқача айтганда, одамнинг камол топиши учун ҳеч нарса ва ҳеч кимнинг ке-
раги йўқ (С. Кьеркегор, К. Ясперс, М. Хайдеггер ва бошқ.);
64
4) биологик назария - индивиднинг ҳомиладан бошлаб ривожланиши
одамнинг тур сифатида тараққий этиши жараёнида ўталган бошқа барча бос-
қичларини такрорлайди, яъни одам ўзида мавжуд бўлган туғма ҳис-туйғулар,
майллар ва эҳтиёжлар билан боғлиқ ҳатти-ҳаракатлар (хулқ-атвор) асосида
ирсий (табиат) қонунларга мувофиқ шахс сифатида камол топади (Ч. Дарвин,
И. Мюллер, Г. Холл ва бошқ.);
5) ўз-ўзидан камол топиш назарияси – одам фақат ирсий омилларга (кўз
ранги, қон гуруҳи, резус-фактор, шизофрения ва ҳ.к.) таянган ҳолда, уларнинг
таъсирида ривожланади, камол топади;
6) психоаналитик (руҳий таҳлил) назария – руҳий қувват таъсиридаги
жинсий майл (истак, интилиш) даражаси қанчалик юқори бўлса, одам шунча-
лик тез ривожланади, камол топади (З. Фрейд ва бошқ.) ва шу кабилар.
Бу назарияларни келтиришдан мақсад шахс камолоти муаммоларини
ўрганишда педагогика фани таянадиган тегишли назарияларни аниқлашдан
иборатдир. Шу сабабли шахс муаммосига оид педагогик ва психологик илмий
тадқиқотларда шахс камолотининг биологиялашган, ижтимоийлашган ва био-
ижтимоий йўналишлари фарқланади:
1.Биологиялашган йўналиш вакиллари шахсни алоҳида табиий мавжу-
дот деб ҳисоблашади, одамнинг хулқ-атворини унга туғма берилган табиий
эҳтиёжлар, майллар ва ҳис-туйғулар билан изоҳлашади (3. Фрейд ва бошқ.).
Бу йўналиш вакилларининг фикрича, одам жамият талабларига бўйсунишга
мажбур, бироқ бунда шахснинг табиий эҳтиёжлари жамият томонидан қандай-
дир даражада сунъий тарзда бостириб турилади. Яъни, табиий эҳтиёжларнинг
қондирилмаслиги қандайдир фаолият турлари бўйича машғулотлар билан ал-
маштирилади ва одамнинг ўз-ўзи билан доимий ички кураши қай бир даража-
да ниқобланиб, ёпиб турилади.
2.Ижтимоийлашган йўналиш вакиллари одам биологик мавжудот си-
фатида дунёга келса ҳам, ўз ҳаёти жараёнида ўзи мулоқотда бўлган ижтимоий
гуруҳлар таъсирида аста-секинлик билан ижтимоийлашиб боради, деб ҳисоб-
лайдилар. Шахснинг камолот даражаси қанчалик паст бўлса, унда биологик
хусусиятлар, энг аввало, эгалик қилиш, вайрон қилиш, жинсий майл каби туғ-
ма ҳис-туйғулар (беихтиёр ҳаракатлар) шунчалик ёрқин, кучли намоён бўла-
ди. Бу йўналиш вакилларининг фикрича, бола – “тоза қоғоз” каби; унинг камо-
лоти атроф-муҳитдаги шароитлар ва маърифатга тўлиқ боғлиқ бўлади.
3.Биоижтимоий йўналиш вакиллари одамда кечадиган психик жараён-
лар (сезги, идрок, тафаккур ва ҳ.к.) биологик табиатга эга, бироқ шахснинг ин-
тилиши, қизиқиши, қобилияти ижтимоий ҳодиса сифатида шаклланади, деб
ҳисоблайдилар.
65
Do'stlaringiz bilan baham: |