Ф. Жуманова, С. Авазова, Г. Жобборова, У. Хуснетдинов



Download 12,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet257/417
Sana23.02.2022
Hajmi12,14 Mb.
#159194
1   ...   253   254   255   256   257   258   259   260   ...   417
Bog'liq
Жуманова Ф Авазова С ва бошқ Умумий педагогика асослари

ёндашув – таълим мазмунининг вариативлиги (ўзгарувчанлиги) таълим 
жараёнида ҳар бир ўқувчининг ички имкониятларини рўёбга чиқариш 
учун энг мақбул шароитлар яратишга, боланинг тафаккур хусусиятлари, 
фикрлаш жараёни тезлиги, билишга қизиқишлари даражаси, шунингдек 
камол топиш даражасини ҳисобга олишга ҳамда ўқув матералларини чу-
қур ўрганишга, табақалаштирилган ва шахсга йўналтирилган таълимнинг 
янги методик тизимларини ишлаб чиқишга, ижодкор ўқувчини шакллан-
тиришга имкон беради; 
8) билимли бўлишни ва истеъдодни рағбатлантириш – ўқувчи-
лар ўқув фаолиятини мақсадли фаоллаштириш усулларидан бири бўлиб, 
бу фаолиятни ташкил этувчи ва тартибга солувчилар томонидан ўқувчига 
ижобий таъсир кўрсатадиган тадбирлар мажмуи сифатида қўлланилади: 
уларнинг турли мукофотлар, дипломлар, эсдалик совғалари кўринишида 
тақдирланиши. Рағбатлантириш ўқувчида ижобий ҳис-туйғуни уйғотади, 


318 
унда ўз кучига ишонч пайдо бўлишига, шунингдек интизом, масъуллик 
каби фазилатлар шаклланишига олиб келади;
9) инсоннинг бутун ҳаёти давомида таълим олиши – ахборотлар, 
билим ва компетенциялар ҳажмининг мунтазам кўпайиши ва янгиланиши 
шароитида одам ўзининг маърифий савияси ва касбий маҳоратини дои-
мий ошириб боришга мажбурлиги умр бўйи илм олиш (life-long learning 
education) тизими шаклланишига, бу тизим ҳар қандай ёшдаги одамнинг ўқув 
фаолиятини турмуш тарзининг ажралмас таркибий қисмига айлантиришга ва 
инсон ҳаётининг барча даврларига хос ва мос маърифий зинопояни янги бос-
қичлар билан тўлдиришга имкон беради; 
10) жамиятда педагог ходимлар ижтимоий ҳимоясининг кафо -
латланганлиги – ўқитувчи ҳуқуқларини ҳурмат қилишга ва уларнинг иж-
тимоий эҳтиёжларини қондиришга қаратилган чора-тадбирлар тизими 
жамиятда педагог кадрларнинг ижтимоий таъминотини яратишга,уларга
ижтимоий хизмат ва ёрдамлар (турли шаклдаги тўловлар, уй-жой, дори-дар-
мон, бепул тиббий хизмат, санатория-курорт, товон пули, турли имтиёзлар ва 
ш.к.) кўрсатилишига имкон беради.
11) таълим тизимида давлат ва жамоат бошқарувини уйғунлаш-
тириш – давлат ва жамиятнинг иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг барча 
тармоқлари учун юқори малакали мутахассисларга бўлган эҳтиёжини таъ-
минлашга, ҳар бир таълим ташкилоти ёки муассасасида давлат ва жамоат 
бошқарувини самарали йўлга қўйишга, яъни таълимнинг давлат бошқару-
ви органлари, таълим муассасаси маъмурияти ва турли хил кенгашлари 
(педагогик, илмий, методик, ўз-ўзини бошқариш ва ш.к.) ва ота-оналар 
қўмитасининг биргаликда кафолатланган таълим олиш ҳуқуқини рўёбга 
чиқаришга хизмат қилади.

Download 12,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   253   254   255   256   257   258   259   260   ...   417




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish