Ёзувчи ўзи беқиёс ишон ган, ягона ҳақиқат деб бил


bet38/133
Sana12.07.2022
Hajmi
#782308
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   133
Bog'liq
O tkir Hoshimov-Yarim asr daftari(Kutubxona)

Муҳаррир.
У ткир Х ош им ов. 
'Ярим асрдафпри1'


Ҳаммани “Азизим” деб чақирар, ўзининг иши ҳар қанча кўп 
бўлишига қарамасдан ёнига кимдир бирор дард билан кел- 
са ёки маслаҳат сўраса, ҳамма ишини йиғиштириб қўйиб, 
ўшанинг гапига қулоқ солар, маслаҳат берарди. У барчани 
баравар яхши кўрар эди. Худо раҳмат қилгур ойим Тўлқин 
акани “бешинчи ўғлим” дер эдилар.
Тўлқин ака билан сирдош дўст эдик. Ҳар йили 8 март 
арафасида иккаламиз ўз онамизга янги кўйлакми, жем- 
пирми ёки бошқа кийимми олиш учун дўконларни айла- 
нардик. Тўлқин ака ўзининг ўғил-қизини, мен ўзимнинг 
ўғил-қизимни олиб баҳор пайтлари Қозоғистон қирларига, 
лолазорга борардик. Ўша ерда варрак ясаб учирардик.
Мен нимаики ёзсам, асарларимни ўқиган ва ҳар гал 
ниҳоятда жўяли, ниҳоятда тўғри маслаҳатлар берган. Тўлқин 
аканинг ўзи ҳам жуда дилбар ҳикоялар, теран мақолалар 
ёзарди.
Тўлқин Расуловнинг яна бир хусусияти - у ниҳоятда 
хушчақчақ, ҳазил-мутойибага уста 
эди. Ҳар 
қандай 
“ф антазия”ни рост қилиб айтар, айтганда ҳам ҳаммани, 
ҳатто ўзини ҳам ишонтириб юборарди. Масалан, ўта гўзал 
бир аёл Тўлқин акага мухлис бўлгани учун уни туғилган 
кунига таклиф этади. Тўлқин ака иши кўпайиб кетиб бир 
соат кечикиб борганида ҳам қишнинг қаҳратон совуғида 
қалтираб уни автобус бекатида кутиб туради... Кейинги 
хикояда эса нима учундир ўша аёл Тўлқин акани туғилган ку­
нига чақириб, саратон қуёшида қоврилиб бир соат кутади...
“Бу воқеани аввал айтганингизда мухлисингиз қишда 
туғилган эди-ку”, десангиз, бунга ҳам дарров жавоб топи- 
ларди: “Қишдан кейин ёз келади-да, азизим !”
“Нур борки, соя бор” романи етмиш инчи йилларнинг 
ўрталарида ёзилган. Унинг дунёга келишида Тўлқин Расу­
ловнинг хж саси катта. Менинг бир одатим бор. Бўлажак 
асарни йиллаб ўйлаб юраман. Асар “пишиб етилгач”, қоғозга 
тушиш жараёни тез кечади. Аммо бирон сабаб билан орада 
узилиш бўлиб қолса, ёки кимдир халақит берса, ёзишдан “со- 
виб” қолишим мумкин. Бундай пайтда халқ ибораси билан 
қўполроқ қилиб айтганда “тўлғоқ қочиб кетади”, шекилли. 
“Чала туғилган бола” нима бўлиши маълум. Демак, асардан 
воз кечиб қўлёзмани ташлаб юборишга тўғри келади. Менда 
бундай ҳолатлар бўлган.
114 
'Я р м м крд аф та ря'
Ў ткир Ҳ ош и м ов


Хуллас, роман қоғозга тушаётганда таҳририятда иш бош- 
дан ошиб ётар, ижод қилишга вақт йўқ эди.
Бир куни Тўлқин акага шикоят қилдим. Янги асар бошлаб 
қўйганимни, бироқ нуқул “узилишлар” бўлаётгани учун ро- 
манни тўхтатишга мажбур бўлаётганимни айтдим.
Ўша кезлари адабиёт бўлимида мен билан анча йиллар 
ишлаган шогирдим Носир Муҳаммад Эронга, элчихонада 
ишлаш учун кетган, иккинчи қаватдаги хонада бир ўзим 
ўтирар эдим.
- Азизим, - деди Тўлқин ака “дардим ”ни эшитиб. -
ё з и
-
шингиз учун шароитни мен яратиб бераман! Эшикнинг ка- 
лити қани?
Ҳайрон бўлиб, хонанинг калитини қўлига берган эдим, 
Тўлқин ака телефон гўшагини кўтарди-да, дуч келган 
рақамни териб “гудок”нинг овозини ўчирди. Сўнг шитоб би­
лан юриб эшикдан чикди-да, нариги томондан калит солиб, 
шарақ-шуруқ қилиб қулфлади.
- Гап бундай, - деди эшик орқасида туриб. - Сиз уч со- 
атгача йўқсиз! Авлиёси келиб тақиллатса ҳам жавоб бер- 
манг! Мен “Ўткиржон зарур иш билан кетган”, деб ҳаммани 
огоҳлантириб қўяман. Бемалол ёзаверинг!
Чиндан хам анча кунгача мен тушдан кейин ишхонада 
“йўқ” бўлдим. Романнинг катта қисми қоғозга тушди. Кейин 
таътилга чиқиб, асарни якунлаб келдим ва қўлёзмани би­
ринчи бўлиб Тўлқин акага ўқитдим. Жўяли маслаҳатларини 
қабул қилиб, керакли ўринда фойдаландим.
Таҳририятдаги йигитлар Пушкин парки (ҳозирги Аб­
дулла Қодирий боги)даги чойхонага бориб “бир чўқим” ош 
устида суҳбатлашиб ўтирадиган одатимиз бор эди. Тўлқин 
ака чойхона паловни “сайратиб юборар”, кўпинча менинг 
зиммамга кочегарлик вазифаси тушар, икковлашиб Чорсу 
бозоридан ошнинг харажатини қилиб, сўнг чойхонага йўл 
олардик. Табиийки, ошга албатта қалампир ҳам солинар, 
Тўлқин ака гўшту ёғдан тортиб, қалампиргача ўзи танлаб ха- 
рид қилар эди.
Бир сафар бозорга тушсак, қалампир сотадиган таниши- 
миз йўҳ. Унинг ўрнида тажанглиги юзидан кўриниб турган 
кексароқ киши ўтирибди.
- Отахон, гармдори қанчадан? - деди Тўлқин ака.
Чол "фалончадан” деб нархини айтди.
Ўткир Хошимин. 'Ярим аср дафтари'


- Аччиқми? - деди Тўлқин ака.
- Аччиқ. - Чол энсаси қотиброқ юзини ўгирди.
- Жудаям аччиқми? - қайта сўради Тўлқин ака.
- Ҳа! - деди чол жеркиб.
- Ўзингиз экканмисиз?
- Менга қара! - деди чол тўнғиллаб. - Олсанг, ол, бўлмаса 
тошингни тер!
Тўлқин ака илжайди:
- Оламан, отахон, албатта оламан! Мол эгасига ўхшамаса, 
ҳаром ўлади! Ўзингиз шунақа заҳар бўлсангиз, эккан 
қалампирингиз аччиқ бўлмай қаёққа боради?!
Тўлқин Расулов ҳаммага бирдек меҳрибон, дилкаш инсон 
бўлгани учун улфатлари ҳам кўп эди. Айниқса.Ўтан акадеган 
қадрдони кунора иш тугашига яқин кириб келар, Тўлқин ака 
уни кўриши билан бир соатли юмушини ўн беш дақиқада са- 
ронжомлаб, иковлон “бир пиёла чой” ичишга йўл олар эди- 
лар. Кунлардан бирида дўстимиз Солиҳжон Ёқубов Тўлқин 
акага ғалати ran айтди:
- Тўлқин ака! Мабодо сиз Навоий театрига мусиқачи 
бўлиб ишга кирсангиз, театр нариси билан бир ҳафтада ёпи- 
либ кетади.
Табиийки, биз ҳам, Тўлқин ака ҳам бунинг сабабини би- 
лишга қизиқдик.
- Опера ва балет театрида литавра деган асбоб бор, -
деб тушунтирди Солиҳжон. - Иккита баркашга ўхшаган 
мусиқа асбоби. Бир-бирига урилганида “вош -ш -ш ” этган 
овоз чиқариб мусиқага тантанавор туе беради. Дейлик, сиз 
литавра чалишингиз керак. Бутун балет давомида литавра 
тўққиз марта “вошиллаши” керак. Асарнинг бошида уч м ар­
та, ўртасида уч марта, охирида уч марта... Балет бошланга- 
нидан кейин беш-ўн дақиқа ўтганда залга Ўтан ака кириб 
келади. Сиз уни кўрган заҳоти литаврани бир йўла ўн беш 
марта “вош -вош-вош” қилиб урасиз-да, иккала баркашни 
улоқтириб юбориб, Ўтан ака билан кўчага чиқиб кетасиз. 
Эртасига театр ёпилади - қолади!
Раҳматли Тўлқин ака бундай ҳазилларга хафа бўлмас, ак- 
синча, ўзи ҳам қотиб-қотиб кулар эди.
116 
'Ярии аср дафтари*. 
Ў ткир Х ош им ов


Иш тиғиз бўлгани учунми, кўп асабийлашиб чарчага- 
нимиз учунми телефонда ҳазиллар қилар эдик. Масалан, 
“Тўйлар муборак” комедиясидаги ҳолат ўзим изда бўлган. 
Содда ҳамкасбимизни бир ойгача алдаб, у ёқдан-бу ёққа 
роса югуртирганмиз. Тўғриси, менда шумроқ одат бор эди: 
овозимни ўзгартириб гапиришга уста эдим.
Бир куни Тўлқин акага овозимни ўзгартириб телефон 
қилдим: “Бу “Оқшом”ми? “Ҳа”, деган жавоб келди. “Тош­
кент медицина институтидан телефон қиляпмиз, ахборот 
керакми?” десам, Тўлқин ака қувониб кетди. “Домла, бир оз 
тўхтанг, ҳозир мен ручкамни олволай”, деди ҳовлиқиб. Мен: 

ё з и н г

Сарлавҳа “Ноёб операция” дедим. Тўлқин ака ёзиш- 
га тушиб кетди. Ахборотнинг мазмуни тахминан бундай 
эди: Уч кун олдин Тошкент Давлат тиббиёт институтининг 
иккинчи хирургия бўлимида жаҳонда тенги йўқ ноёб опе­
рация қилинди. Бу операция устида фалончи-фалончи ака- 
демиклар, профессорлар иштирок этишди, деб аллақанча 
номларни қалаштириб ташладим. Юқори курс талабала- 
ри ва практикантлардан фалончилар, деб ян а ўндан ортиқ 
одамнинг исми-ш арифини айтдим. Ноёб операция икки 
соату 45 дақиқа давом этди. Бундай операция тиббиёт та- 
рихида биринчи марта бўлгани учун уни “Америка овози”, 
“Би-Би-Си” радиолари ҳам эълон қилди”. Гапни чўзавердим, 
чўзавердим, охири ёзавериб кўли чарчаб кетди, шекилли, 
Тўлқин ака: “Ўзи қанақа операция?” деб сўраб қолди. Мен 
ҳамон ўша овозда давом этдим: “Тошкент вилоят Беко- 
бод туманидан келтирилган бемор Ақмад Валиевнинг чап 
қулоғи ўзидан ўзи ўсиб кетаверган. Бир ой ичида ўсиб-ўсиб, 
филнинг қулоғи билан баравар бўлиб қолган. Шифокорлар 
унинг 32 сантиметрини кесиб ташлаб, 8 сантиметрга кел- 
тириб қўйишди. Шу билан операция ниҳоясига етди”. Шуни 
айта туриб, ўзим ҳам қаҳ-қаҳ уриб кулиб юбордим.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish