Ёзувчи ўзи беқиёс ишон ган, ягона ҳақиқат деб бил


"Разведка" (Ж ангчи т оғам нинг “ишонса ҳам бўлаверадиган ”


bet41/133
Sana12.07.2022
Hajmi
#782308
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   133
Bog'liq
O tkir Hoshimov-Yarim asr daftari(Kutubxona)

141


"Разведка"
(Ж ангчи т оғам нинг “ишонса ҳам бўлаверадиган ”
ҳангомаси)
Урушда Берлингача бориб, яримжон бўлиб келган тоғам 
бўларди. Ҳаммани “ болам, бўтам” деб гапирар, ширинсўз, 
жуда хушчақчақ одам эди. Аммо уруш ҳақида гапириш- 
ни ёқтирмасди. Биз болалар “ Урушни айтиб беринг” , де­
сак, “ Қўй, болам, у кунларни эсимга солма” , дерди. Фақат 
бир марта ҳол-жонига қўймаганимиздан кейин ажойиб 
ҳангомани ҳикоя қилиб берган.
-
Қ и р қ бешинчи йилнинг апрел ойи, Берлинни ана ола- 
миз-мана оламиз, деб турилган кезлар эди. Бир куни пал- 
ковникнинг лична ўзи “Лейтенант Абдусаматов, сенга 
муҳим топш ириқ бор, бу Генштабнинг буйруғи”, деб қолди. 
Аскарларимиз Одер дарёси бўйидаги ки ч и к бир шаҳарча 
остонасида турар, шаҳарнинг бир қисми қўлимизга ўтган, 
бир қисми душманда қолган эди. “ Тонг қоронғусида шаҳарга 
кириб, қайси кўчада немиснинг қанча танки, қанча замбара- 
ги борлигини билиб келасан” , деди. “Ўртоқ полковник, мен 
разведкачи эмасман, алоқачиман” , десам, “ Буйруқ муҳокама 
қилинмайди, бажарилади!” деб бақириб берди. Кейин ётиғи 
билан тушунтирди. “ Сен билан ҳеч ки м ни нг иши бўлмайди, 
башаранг худди немисникига ўхшайди: кўзинг кўк, со- 
чинг сариқ”, деди. “ Ш унақа-ку, немис тилида бир оғиз ҳам 
гапиролмайман-да”, десам, “ Зарари йўқ, сен соқов немис 
бўласан” , деб эгнимга штандартенфюрер либосини кийги- 
зиб қўйишди.
Шундай қилиб, десанг, “ штандартенфюрер” бўлиб 
шаҳарчага кириб бордим. Полковник тўғри айтган экан. Кўп 
уйлар вайрон бўлган, ит эгасини танимайди. Ҳар ким ўз жо- 
нини асраб қолиш пайида. Биров у ёққа югуради, биров бу 
ёққа... Ярим соатча юргандан кейин анча дадил тортдим. 
Танк, пушка деган нарсалар кўринмайди. Аммо кўчанинг
142 
“Ярим аср дафтари'. 
Ў ткир Ҳ ош и м ов


и кки четидаги олмалар шунақа чиройли гуллабдики, одам- 
нинг ҳаваси келади. Шунга маҳлиё бўлиб кетаётсам, бафар- 
мони Худо, ердан чиқдими, осмондан тушдими, игундоқ 
рўпарамдан немис генерали чиқиб қолса бўладими?!
Савлатидан от хуркийди, лаънатининг! Тиззаларим 
қалтираб, таққа тўхтаб қолдим! Нима қилиш ни билсам, ўлай 
агар! Бу ёғи нима бўлганини ўзим билмайман! Қўлимни 
кўксимга қўйиб “Ассалому алайкў-ў-ўм” , деб юборибман! 
Генерал ҳам тўхтаб қолди. Ҳозир отиб ташлайди деб ўйлаб, 
ўзим ҳам тўппончамга қўл юбордим. Шунда ғалати иш 
бўлди. Генерал киройи одоб билан “ Ва алайкум ассалом!” 
деса бўладими?!. Бақа бўпқопман! Қарасам, ёнида адъютан- 
ти йўқ! Овозини пасайтириб, “ Сиз ҳам ўзбекмисиз?” деди. 
“ Худди шундай, эсе-е-ер генерал!” деган эдим, “ Шаҳар парки 
ичида тўртта “ Фердинант” танки, черков ёнида бешта зам- 
барак бор. Душманнинг асосий қисмлари шаҳар ғарбида”, 
деди-да, йўлига кетаверди. Эртасига билсам, “ генерал” ҳам 
ўзимиз қатори лейтенант, қўш ни қисмда хизмат қиладиган 
разведкачи экан.
Урушда шунақаси ҳам бўптуради, жиян!..


М енинг"сам арска" биродарим
Бундан бир неча йил аввал денгиз бўйига дам олиш- 
га борган эдим. Бир куни тушлик пайтида нариги столда 
ўтирган ёши улуғроқ киш и менга қараб-қараб қўяётганини 
кўриб, ҳайрон бўлдим.
Тушликдан чиқсам, бояги одам ошхона рўпарасидаги 
харракда ўтирибди.
- Кечирасиз, сизни бир минутга мумкинми? - деди. 
Енига бордим. Қўл олишиб сўрашгач, қаердан келганим-
ни сўради.
- Тошкентдан, - деган эдим, қайтадан кўришди.
- Бешёғоч жойидами? - деб сўради.
- Жойида.
- Мачит-чи? Мачит ҳам борми?
Аввалига бу одам қайси мачитни сўраётганини тушун- 
май турдим-да, сўнг англадим: Абулқосимхон мадрасасини 
гапиряпти. Мадраса ҳам жойида эканини айтдим.
- Хайрият! - деди суҳбатдошим енгил тортиб.
- Сиз мадрасани қаердан биласиз? - деб сўрадим.
- Мен “ самарскаман” . Исмим Виктор Алексеевич, -
деб таништирди ўзини. - Ҳозир Ставрополда яшайман. 
Ўттизинчи йиллари Самара губерниясида авж олган очар- 
чилик туфайли минглаб одам Тошкентга ёпирилиб борган. 
Неверовнинг “ Тошкент - нон шаҳри” китобида тўғри ёзил- 
ган.
- Кейинчалик ўзбек режиссёри Шуҳрат Аббосов шу китоб 
асосида фильм ҳам яратган, - дедим эслатиб.
- Кўрганман. Ажойиб фильм, - деди ҳамсуҳбатим.
ё ш
болалик пайтимда одамларни кўп безор қилган “ шпа- 
налар” ҳақидаги ваҳимали гаплар қулоғимга чалинган эди. 
Шу эсимга тушиб, ю мш оқроқ қилиб сўрадим:
- “ Самарскалар” Тошкент бозорларини бирпасда “ шмон” 
қилиб ташлаган, дейишади. Шу ran ростми?
- Рост! - деди ҳамсуҳбатим. - Русларда бир мақол бор. 
“ Голод - тебе не тётка” (“ Очлик - катта холанг эмас!” ) Кўз
144 
'Ярим аср дафтари”. 
У ткир 
Хошимов


олдингда онанг ёки отанг очликдан шишиб ўлганини кўргач, 
ҳеч нимадан тап тортмайдиган бўлиб қоларкансан. - Виктор 
Алексеевич ўйга толди. - Тошкент чиндан ҳам нон шаҳри 
экан. Ҳаммамизнинг жонимизга ора кирди, меҳмондўст, 
бағрикенгўзбек халқи олдида қарздормиз.
- Мачитни нега сўраяпсиз? - десам, суҳбатдошим бир 
зум сукут сақлади.
- Отам йўлда кетаётиб ўлган эди. Тошкентга борганимиз- 
да етмишга яқин оилани мачитга жойладилар. Онам икка- 
ламиз ўн йилдан ортиқ ўша ерда яшадик. Қизиғи шундаки, 
мачитдаги хоналар ёзда салқин, қишда иссиқ бўлар, печка 
ёқиш нинг ҳам кераги йўқ эди. Шундай иншоотни бунёд эт­
ган ота-боболарингизга таъзим қилиш керак. Тошкент биз- 
нинг икки нчи ватанимиз бўлиб қолди. Ш унинг учун ҳам сиз 
билан землякмиз десам, хато бўлмайди.
Хуллас, “ самарска” биродарим билан таътил тугагунча 
кўп бор ҳамсуҳбат бўлдик.
Чор Россияси Тошкентни босиб олмасидан олдин бун­
ёд этилган Абулқосимхон мадрасасида ўз вақтида минг- 
лаб толиби илмлар таҳсил олган. Мўътабар зоти шариф 
Абулқосимхон эшон 1892 йили Тошкентда “ вабо қўзғолони” 
бошланганида, мустамлакачилар армияси эски шаҳарга 
бостириб кириб, қирғин бошламоқчи бўлиб турганида ўша 
пайтдаги генерал-губернатор хузурига кириб, бу хунрезлик- 
ни тўхтатишга кўндирган эканлар.
Ўтган асрда ҳам бу даргохда Абдулла Қодирий, Фитрат, 
Мунаввар қори Абдурашидхонов каби улуғ сиймолар таълим 
олган.
Мадраса очлик-муҳтожлик важидан олисдан юртимизга 
келиб қолган ўнлаб оилаларга узоқ йиллар беминнат бошпа- 
на бўлган.
Худонинг қудратини қарангки, имонсизликни шиор 
қилиб олган шўролар давлати юртимиздаги юзлаб мачит ва 
мадрасаларга ўт қўйган, портлатган, ҳатто чўчқахонага ай- 
лантирган кезларда ҳам бу обида вайрон бўлиб кетмаган...
Шуларни ўйлаганимда денгиз бўйида танишганимиз “ са­
марска” биродаримнинг “ Шундай бинони бунёд этган ота- 
боболарингизга рахдоат”, дегани эсимга тушаверади...
Буюк аждодларимизнинг охирати обод бўлсин!
Ўткир Хошимов. 'Яримаср дафтари* 
145


Бақачорсунинг гўжаси
Бундан анча йил илгари телевидениеда “ Баҳс” деган 
кўрсатув бўлар эди. Нон уволидан қўрқиш , оилани муқаддас 
санаш, баъзи соҳалардаги ошна-оғайнигарчиликка чек 
қўйиш заруратига оид, маънавий қадриятлар ҳақидаги 
ошкора баҳслар кўпинча тўғридан-тўғри эфирга узатилар, 
шундан бўлса керак, “ Баҳс” нинг мухлислари кўп, айрим 
кўрсатувларга минглаб хатлар келар эди.
Қиш кунларининг бирида “ Баҳс”да фаол иш тирок этув- 
чилардан бир гуруқини томошабинлар билан учрашув 
ўтказиш учун Қўқонга таклиф қилишди. Улфати чор бўлиб 
поездга ўтирдик-да, “ Қайдасан, Қўқон?!” деб жўнадик. Ёши 
улуғимиз - машҳур фольклоршунос олим Малик Муродов.
Халқ оғзаки ижодининг бебаҳо дурдоналарини умр бўйи 
тўплаган атоқли олим Музаяна Алавиянинг шогирди Малик 
Муродов ўз соҳасининг чуқур билимдони, ниҳоятда дилкаш, 
бағрикенг инсон эди. Малик ака билан Қурама тоғларидан 
тортиб Муборак чўлларигача кўп жойларда бўлганмиз. 
Ҳамма ерда бу инсонни самимий ҳурмат билан қарши олиш- 
ганини кўрганман. Яна бир дўстимиз - таниқли шоир Тўлқин 
(Имомхўжаев) билан университетда кетма-кет ўқиганмиз. 
Тўлқин аканинг ўзи ҳам, шеърияти ҳам беғубор, камсуқум ва 
т и н и қ истеъдоди кўриниб турар эди. Яна бир олим - Ғаффор 
Мўминовнинг Ҳамза Ҳакимзода ижодига бағишланган анча 
китобларини, Ойбек, Миртемир каби устозлар ҳақидаги 
мақолаларини ўқиган бўлсам-да, ўзи билан яқиндан таниш 
эмасдим. “ Одамни билмоқчи бўлсанг, ё қўш ни тур, ё сафарга 
ч и қ ” , деганлари тўғри. Ғаффор ака чеҳраси ёруғ, кўзи кулиб 
турадиган, камтарин, мулойим табиатли киш и экан...
Хуллас, тўртовлон ҳамроҳ бўлдик. Ҳазил-ҳузул, аския ав- 
жига чиқди...
Поезд Қўқонга саҳарлаб кириб бораркан, шунда бир ма- 
салада хомлик қилганимизни англадик. Учрашув соат ўн


бирга белгиланган. Биз эса поездда келишимизни айтмаган- 
миз. Бу ёқда совуқ қақшатиб турибди, у ёқда кечаси деярли 
уй қу бўлмаган. Шунда Малик Муродовдан жўяли маслаҳат 
чиқди: “ Юринглар, Бақачорсуга бориб, гўжа оши ичамиз! 
Қўқонда гўжани боплашади!”
Бақачорсу бозори унчалик узоқ эмас экан. Чиндан ҳам 
саҳармардондан бозор гавжум, шовқин-сурон... “ Гўжани 
қаерда сотади?” десак, ҳамма елка қисади. Шу пайт ўрта 
бўйли, ти н и қ юзли бир йигит рўпарамиздан чиқди-ю , минг 
йиллик қадрдондек ҳаммамиз билан қучоқ очиб кўришди. 
“ Бир пиёла чой ичиб кетииГга ундади. Малик ака имо 
қилган эди, “дардимиз” ни тушунтирдим.
- Чой шарт эмас, укажон, бир қошиқдангина гўжа 
ичмоқчи эдик...
' - Бизда-да ўша сизлар сўраган таом! - Й игит шундай 
деди-да, яп-янги “Ж игули” машинасини рўпара қилди. 
Тўртовимизни ўтқазиб олди.
А н и қ кўз ўнгимда турибди. Торгина, аммо ниҳоятда 
озода, қорлари кураб бир туп азамат дарахти тагига уйиб 
қўйилган ҳовлига, сўнг дид билан безатилган, исириқ ҳиди 
анқиб турган шинам хонага кирдик. Мезбон бир зумда дас- 
турхонни тўлдириб ташлади. Ҳеч фурсат ўтмай иссиққина 
мастава ҳам келди. Малик ака маставани мақтаб-мақтаб 
ичаркан, “ Кўрасизлар, Қўқоннинг гўжаси бундан ҳам зўр 
бўлади” , дейди...
Шунда 
мезбон 
мени 
секин 
имлади. 
Йўлакка 
чиққанимизда, сўради:
- Домла, гўжа деб нимани айтяпсизлар?
- Бўлди, керакмас, укажон! - десам ҳам барибир унамади. 
Шунда тушунтирдим:
- О қ жўхорини туйиб қилинадиган таом бор-ку, ўшани 
айтишяпти.
Мезбон самимият билан қотиб-қотиб кулди:
- “ Кўча ош” демайсизми, домла! Бизда уни “ кўча ош” 
дейдилар!
Эътироз билдиришимизга қарамай, бир оздан кейин худ­
ди ўша Малик ака мақтаган “ гўжа” ҳам муҳайё бўлди...
Мезбон қўярда-қўймай ўзининг дўконига олиб кирди. 
Ўша пайтда удум бўлган саноат моллари дўконида мудир
Ў ткир Х ош им ои. 
'Ярим аср дафтари"


бўлиб хизмат қилар экан. Ҳар биримизга бир кийимлик ат­
лас ўраб берди. Пулини берсак, “ Кўқонликлардан тошкент- 
л и к янгаларга совға” , деб туриб олди... Ундан ҳам қизиғи -
исми шарифини сўрасак, қатъиян бош чайқаб, айтмади:
- Тошкентга борганда ўзим сизларни топиб оламан. Худо 
хоҳласа, ака-ука бўлиб қоламиз.
Орадан анча йиллар ўтгач, устоз Озод Шарафиддинов 
билан Қўқон яқинидаги Рапқон сиҳатгоҳида ёз палласи 
оилавий дам олдик. Шу баҳона қўқонлик яна бир адабиёт 
мухлиси Охунжон ака билан қадрдон бўлиб кетдик. Бир гал 
Охунжон акага бизга шунча ҳиммат кўрсатган ўша йигит 
ҳақида сўзлаб бердим. Иккаламиз уни излаб Бақачорсу бозо- 
рини айландик. Бозор ҳамон гавжум, дўконлар яна кўпайган 
эди. Бироқ эски биродаримизни тог1олмадик. Охунжон ака 
барибир уни излаб топишга ваъда берди...
Яна талай фурсат ўтгач, хушхабар айтди:
-Ў ш а йигитни топдим! Исми Солижон экан. Ишлари зўр! 
Ҳаммангизга салом айтди...
Истеъдодли адиб ва кинорежиссёр Учқун Назаров бир 
вақтлар Қўқон театрида бош режиссёр бўлиб ишлаган ва бу 
шаҳарнинг одамлари ҳақида шундай деган эди:
- Қўқонликлар охирги кўйлагини сотиб бўлса ҳам 
меҳмоннинг 
кўнглини 
олмасдан 
қўймайди! 
Дунёда 
қўқонликлардай меҳмоннавоз халқ йўқ!
“ Бақачорсу” ҳангомаси, нотаниш қадрдонимиз бу фикр- 
ни тўлиқ тасдиқлайди.


О ппоқхўжа аканинг боги
Сижжакда Оппоқхўжа ака деган қадрдонимиз бўларди 
(охирати обод бўлсин). Ниҳоятда бағрикенг, ширинсўз одам 
эди. Домла Баҳодир Ғуломов, Абдуғафур Расулов, мен деяр- 
ли ҳар йили ёз пайти дам олишга чиқар, кундузи Чорвоқда 
чўмилиб, ҳафта - ўн кун Оппоқхўжа аканинг боғида ётиб 
дам олар эдик. Энг қувончлиси - боғда булбул бор эди. Тонг 
отар-отмас хониш қилар, биз булбулнинг сайрашига маҳлиё 
бўлиб ором олардик...
Бир сафар дам олишга кечикиброқ - ёзнинг ўрталарида 
бордик. Бу сафар негадир булбул сайрамади. Тонг отгач 
Оппоқхўжа акадан сўрадим:
- Булбул кетиб қолдими?
- Й ўқ,- деди Оппоқхўжа ака. - Булбул бор. Аммо энди 
сайрамайди: бола очди.
Узоқ ўйга толдим. Аллоҳнинг қудратини қаранг, фақат 
инсонга эмас, оддий паррандага ҳам шунча мех,р берган 
экан...


Лафз
Тошкентда Мамат акани танимаган одам йўқ эди. Халқ 
ҳофизи Муҳаммаджон Каримов борган тўйга айрича файз 
қўнарди. 
ё ш и
бир жойга бориб қолган, ихчам гавдали ҳофиз 
мумтоз ғазалларни шу қадар теран тушуниб, шу қадар ти н и қ 
овозда айтар эдики, тингловчилар беихтиёр сеҳрланиб 
қоларди.
Мен Муҳаммаджон Каримовнинг сўнгги қўш иғини эшит- 
ганман. Қай бир йили Хумсонга дам олишга бордик. Мамат 
аканинг ўн чоғли улфати ҳам оромгоҳ яқинида Угам дарёси 
бўйидаги чойхонада маскан тутиб, бир-икки ҳафта дам ола- 
диган одати бор экан.
Бир куни оромгохдаги дам олувчилар илтимоси билан Ма­
мат ака концерт берадиган бўлди. Очиқ майдонда юзлаб одам 
тўпланган. Ҳофиз икки-уч қўшикдан сўнг Фузулий ғазалини 
айта туриб, ҳушидан кетиб қолди. Уч кундан кейин...
...Мамат аканинг ҳамма биладиган ажойиб одатлари бор 
эди. У “ закалат-пакалат” деган сўзни бирон марта огзига ол- 
маган. Қаерга борса, сидқидилдан хизмат қилган. Бир тўйни 
чала ташлаб, иккинчисига югурмаган. Тўй эгаси ҳақ берса, 
олган, бермаса, дуо қилган. Башарти тўй қилаётган киш и- 
нинг қўли қисқароқлигини пайқаб қолса, тўпланган пулни 
ҳам “ тўяна” деб ташлаб кетган...
Энг муҳими - “ Мамат аканинг темир дафтари” эл аро 
машхур эди. Дейлик, маҳалланинг ямоқчиси тўйга айтиб 
келди. Ҳофиз “ темир дафтари” ни варақлаб кўрган ва ўша 
куни бўш бўлса, “Худо хоҳласа, албатта хизматда бўламан”, 
деб дафтарига ёзиб қўйган. Иттифоқо, ярим соатдан ке­
йин бирон катта мансабдор ёки донги кетган бойвачча ке- 
либ қолади-ю, худди ўша куни тўй қилаётганини айтиб, 
таклиф этади. Ҳофиз: “ Иложим йўқ, бир одамга ваъда бе- 
риб қўйганман, сўзимдан қайтмайман”, деб рад этади. Ҳеч 
қандай илтимос, ҳеч қанча пул, ҳеч қандай дагдага ўтмайди! 
Вассалом!
Бунинг отини лафз дейдилар!

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish