(Жияним Руст амнинг ҳангом аларидан)
Кўп йиллар сидқидилдан хизмат қилган эски “ Москвич”
машинамни миниб бораётиб, ҳовлимизга ярим чақирим
қолганида йўл қоидасини буздим - катта кўчадаги уз-
луксиз чизиқни кесиб ўтдим. Ердан чиқдими, осмондан
тушдими, ДАН ходими таёғини кўтариб, “ тўхта” деб имо
қилди. Шундагина эрталаб ишга кетаётганимда кийим им -
ни алмаштирганим, ҳайдовчилик гувоҳномам бошқа кос-
тю м им нинг чўнтагида қолгани эсимга тушди. Кўрмаган
киш и бўлиб, тўхтамай кетавердим. Ходим чуриллаб ҳуштак
чалди. Қарасам, аҳвол чатоқ. Ў тти з-қи р қ қадам нарига бо-
риб машинани тўхтатдим. Ўнг эшикни очиб, овозим борича
бақирдим:
- Бу ёққа келинг! Тезроқ келинг! - Эшикдан қўлимни
чиқариб имо қилдим. - Келинг, деяпман!
ДАН ходими иккиланиброқ яқин келди.
- Нима ran? - деган эди, баттар ҳовлиқтирдим:
- Ўтиринг, тез ўтиринг!
Ходим беихтиёр олдинги ўриндиққа ўтирди.
- Нима бўлди? - деди ҳеч балога тушунмай.
- Чатоқ бўлди, укажон! - дедим бош чайқаб. - Ҳозир етиб
бормасак, бир бегуноҳнинг уволига қоламиз. - Шундай де-
диму машинани мингга қўйиб ҳайдаб ҳовлимиз дарвозаси-
га етиб келдим. - Бир минутга, - дедим-да, уйга кириб ўн
дақиқача йўқ бўлиб кетдим. Нариги кийимдаги “ правам” ни
чўнтакка солиб ташқари чиқдим. ДАН ходими ҳамон маши-
нада ўтирар эди.
- Сиз дўхтирмисиз? - деди хавотирланиб. - Оғир бемо-
рингизнинг ҳаёти хавф остидами?
- Йўқ, - дедим ростини айтиб. - Мен математикман.
Ҳаёти хавф остида қолган “ бемор” ўзим эдим. “ Заҳар танг
қилиб” қовуғим ёрилиб кетай деб турган эди. Яхши йигит
экансиз, савобга қолдингиз.
Ў ткир Х ош им ов.
"Ярим аср дафтари*
Ходим нима дейишини билмай нуқул кипригини пирпи-
ратади.
- Энди, укажон, ran бундай, - дедим ётиғи билан. - Қутлуғ
уйдан қуруқ кетма, деган ran бор. Ўзиям тушлик пайти
бўпқолди. Бирга “ абед” қиламиз.
Меҳмонни қўярда-қўймай уйга олиб кирдим. Келинингиз
мастава қилган экан. Сузиб келди. Й игит овқатдан уч-тўрт
қо ш иқ олгач, бирдан миясига “ тепди” шекилли, кўзимга
синчиклаб тикилди:
- Менга қаранг, ака, - деди. - Ростини айтинг. Ҳали мен
тўхтатганимда “ права” нгиз ёнингиздамиди-йўқми?
- Э, укажон! - дедим кулиб. - “ Правам” ёнимда бўлса
мени “ заҳар танг” қилмасди, сиз туш ликни “ исталавой”да
қилган бўлардингиз!
Й игит
одамохунгина
экан,
маза
қилиб
кулди...
Ўшандан бери қачон кўчада кўришиб қолсак, мен эски
“ Москвич” им нинг сигналини чаламан, у қўл силтаб салом-
лашади...
Сериал
- Тинчликми, Асадбек? Машинанг жиндай авария бўпти,
деб эшитдик?
- Шунақа бўлди... Шу сериал деган нарсани қайси аҳмоқ
ўйлаб топган, а?
- Ўзингга зиён-заҳмат етмадими, ишқилиб? Чўлоқланиб
юрибсан?
- Оёғимни қўявер. Эчким ўлиб қолди.
- Ие, нега ўлади?
- Хотиним аразлаб онасиникига кетди!
- Нега аразлайди?
- Телевизорим синди. Ўзиям сандиқдек келарди!
- Нега ўзидан-ўзи синади?
- Жуда эзма-чурик экансан-да! Айтяпман-ку, сериални
қайси аҳмоқ ўйлаб топган? Хотиним - “сериал ж инниси” !
Ҳар куни кечқурун телевизор рўпарасига ўтириб олиб “се
риал” кўради. И кки йилдан бери аҳвол шу! Ўтган ҳафта кеч-
га томон бозорга тушгандик. Ҳар қадамда “ ҳой, сериалим
бошланди, тезроқ бўлинг!” деб биқинимга туртади. Маши-
нага ўтириши билан: “ Тезроқ юринг, ўн беш минут қолди” ,
деб яна қисталанг қилди. “ Мингга қўйиб” ҳайдаб кетаётсам,
палакат босиб, аллақандай велосипед минган бола лип этиб
олдимдан чиқиб қолса бўладими? Машинани четга бур-
ган эдим, йўл ёқасидаги дарахтга урилиб, ўнг қанот билан
чироқ дабдала бўлди. Аксига олиб бирпасда ДАН назоратчи-
си етиб келди. Назоратчи “ протокол” тўлдириб, нуқул мени
сўроқ қилади. Хотин эса: “Ана, сериалимнинг ярми ўтди, ана,
ҳализамон тугаб қолади” , деб хархаша қилади.
Уйга алламаҳалда етиб келдик. Мен машинани таъмир-
лашга шунча пулни қаердан оламан, деб жоним халак, хотин
эса:“ Сизнинг маш инангизни деб сериал кўролмадим, Сония
хоним эридан ажрашдими-йўқми, энди қандоқ биламан?”
деб нолийди.
Ў ткир Х.ошимов.
"Ярим аср дафтарм”
Ўзинг биласан, ўртоқ. Шаҳар жойда мол боқиш қийин.
Биттагина эчкимиз бор эди. Яхшими-ёмонми, бир куни-
мизга яраб турувди. Хотинга: “ Эчкидан хабар олмайсанми?”
десам, “ Битта қўтир эчки деб нуқул мени овора қиласиз, Со-
ния хонимнинг эридан баттар золимсиз” , дея жаврай-жав-
рай ҳовли этагига кетди. Бир маҳал “ Вой, эчки бўлмай адо
бўлсин, арқонига ўралашиб хдром ўлиб қо п ти ” , деб кириб
келяпти. Югуриб кетаётсам, мени юпатди. “ Қўяверинг, бош-
кўзингиздан садақа, сериалдаги Усмонбейнинг юлдузга сап-
чийдиган саман оти ўлганида, битта эчки нима бўпти” , дей-
ди!
“ Мана сенга Усмонбей! Мана сенга Сония хоним !” деб, те-
левизорни и кки қўллаб кўтарганча улоқтириб юборганимни
биламан!.. Падар қусур зилдек оғир экан, нақ оёғимга тушса
дегин!
Хотин “ нима қилди, нима қўйди?” демайди. “ Энди се-
риалнинг давомини қандай кўраман?” дейди. “ Сериални
энангникида кўрасан!” деб бақирган эдим, аразлаб онаси-
никига кетворди!
-
Оббо! Чатоқ бўпти-ку, Асадбек! Майли, сиқилма. Хоти-
нинг қайтиб келади. Келмай қаёққа борарди? Сериал тамом
бўлганидан кейин эри, уй-ж ойи борлиги эсига тушиб қайтиб
келади. Уч йилдами, тўрт йилдами, майли-да!
160
"Ярим аср дафтари*.
Ў ткир Ҳ ош им ов
“Кар бир асарим
-
дардим м аҳсули" (2007)
Download Do'stlaringiz bilan baham: |