Ёзувчи ўзи беқиёс ишон ган, ягона ҳақиқат деб бил


bet37/133
Sana12.07.2022
Hajmi
#782308
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   133
Bog'liq
O tkir Hoshimov-Yarim asr daftari(Kutubxona)

Нурли оқш омлар
1966 йилдан 1982 йилгача - роса 16 йил “Тошкент 
оқш оми” газетасида бўлим мудири бўлиб ишладим. Кейин 
билсам, бу йиллар менинг ҳаётимдаги энг сермазмун, энг 
сермаҳсул, энг нурли йиллар бўлган экан. Албатта, одамнинг 
ҳаёти шахмат тахтасидаги пиёданинг юришига ўхшайди. 
Гоҳ оқ катакдан ўтади, гоҳ қора катакдан. У дамлар нуқул 
байрамдан иборат бўлди, десам тўғри бўлмайди. Нохушлик- 
лар ҳам бўлган, жудоликлар ҳам... Лекин барибир, меним- 
ча, “Тошкент оқш оми”да ишлаган даврим ҳаётимнинг энг 
ёрқин йиллари, десам муболаға бўлмайди.
“Баҳор қайтм айди”, “Қалбингга қулоқ сол”, “Нур борки 
соя бор”, “Дунёнинг иш лари”, “Инсон садоқати”, “Тўйлар му- 
борак” каби асарлар шу йилларда дунёга келди. Яна муҳими 
шуки, “Тошкент оқш оми”да бениҳоя фидойи, бениҳоя соф- 
дил инсонларни учратдим. Шулардан бири, газетанинг бош 
муҳаррири Саъдулла Кароматов эди. Саъдулла ака ҳақиқий 
журналист, ҳақиқий муҳаррир эди.
Тошкент зилзиласидан кейин янги очилган газетанинг 
алоҳида таҳририят биноси ҳам, анжомлари ҳам йўқ эди. 
Бизлар эски банк биносида ишлардик. Банкнинг цемент 
поли шу қадар жонга тегардики, мен болалигимдан бод ка- 
салига йўлиққаним учун кўпинча этик кийиб юришга маж- 
бур бўлардим. Кўп ҳолларда биз кечаси билан таҳририятда 
қолиб кетардик.
“Тошкент оқш оми” ва “Вечерний Ташкент” газетала- 
ри ўзбек ва рус тилларида чиқар, Максим Каримов, Солиҳ 
Ёқубов, Тўлқин Расулов, Раҳматулла Файзуллаев, Алиназар 
Эгамназаров, Носир Муҳаммад, Абдулла Пўлатов, Карим 
Норматов, Тўхтамурод Тошев, Владимир Чеботин, Надеж­
да Понякшина, Элла Адайкина, Махдоуд Комилжонов каби 
қаламкаш лар бир оила аъзосидек иноқ бўлиб кетган эдик.
Саъдулла Кароматов газетанинг бош муҳаррири сифа­
тида ўз ходимларини қаттиқ х^моя қилишни биларди. Ўша
Ў ткир Ҳ ош и м ов. 
“Ярим аср дафтари”


пайтда “Тошкент оқш оми” бутун республикага тарқаларди 
ва бунинг сабаби унда жуда жиддий, муҳим чиқишлар бўлиб 
турарди.
“Адабиёт ва санъат”, “XX аср овози”, “20-йиллар адаби­
ёти” каби саҳифалар газетхонларга манзур бўлган эди. Биз 
мумтоз адабиётимиз ҳақида олимлар, мутахассисларнинг 
кўплаб чиқишларини қилганмиз. Газетада профессор Эргаш 
Рустамовнинг Аҳмад Яссавий ҳақидаги мақоласи ва ҳазрат 
Яссавийнинг х^кматларидан намуналар берилгани эсим ­
дан чиқмайди. Қизиғи шундаки, газетанинг ўша сони тасо- 
дифан Қурбон хдйити кунида эълон қилиниб қолган. Шун- 
да “Тошкент оқш оми” таҳририяти бу ишни атайлаб қилди, 
ўқувчиларга Қурбон ҳайитни эслатиш учун қилди, деб муал- 
лифни ҳам, тахририят ходимларини (жумладан, мени ҳам) 
анча судра-судра қилишган.
Яна бир воқеа эсимда. “Тошкент оқш ом и” саҳифаларида 
“Муқаддас қасамни бузганлар” мақолам эълон қилинди. 
Мақолада ўз соҳасини яхши биладиган фидойи шифокорлар 
жуда кўплиги аниқ мисоллар билан айтилган. Лекин шу би­
лан бирга улар орасида Гиппократ қасамини бузганлар, бе- 
морлардан ниманидир там а қиладиган шифокорлар хдм йўқ 
эмаслиги ёзилган эди.
Ўша куни котиба мени бош мухдррирнинг хонасига 
таклиф қилди. Кирсам, Саъдулла ака телефонда ким би- 
ландир жуда асабийлашиб гаплашяпти. Унинг бир гапи 
ҳамон қулоғимда турибди. Саъдулла ака телефоннинг на- 
риги томонидаги одамга: “Сиз оммавий ахборот воситала- 
ри тўғрисидаги қонунни бузяпсиз, мен сизга ҳали чиқмаган 
газетани ўқишга беришга мажбур эмасман!” деди хдйқириб.
Шундан кейин бош мухдррир менга шаҳар ижроқўмига 
боришим лозимлигини, у ерда “Муқаддас қасамни бузган­
лар” мақоласи муҳокама қилиниш ини айтди.
Ўртачароқ зални тўлдириб, анча одам ўтирган экан. Улар 
орасида шаҳар Ички ишлар бош қармасининг бошлиғи, шаҳар 
прокурори, Соғлиқни сақлаш вазири, унинг ўринбосарлари, 
турли академиклар, профессорлар, шифокорлар бор эди. 
Мақолани шоша-пиша рус тилига таржима қилишибди. Ўқиб 
беришди. Табиийки, мақола йиғилганларга ёқмади. Ўша 
пайтдаги ижроқўм раҳбарларидан бири опахон (у киши- 
нинг исмларини айтиш им шарт эмас) менга қаттиқ дашном
112 
'Ярим аср ддфтари' 
Ў тки р Ҳ рш им ов


берди. “Сиз мутлақо нотўғри иш қилибсиз. Масалан, эртага 
“Тошкент оқш оми” газетасида чиққан мақола ҳақида “Аме­
рика овози” ёки “Би-Би-Си” дунёга жар солиб, совет врач- 
лари порахўр, тамагир экан, деб эълон қилса нима дейсиз?” 
Мен айтдим: “Биринчидан, мен биронта шифокорга туҳмат 
қилганим йўқ. Шифокорларни қаттиқ ҳурмат қиламан. Биз 
ўзимиздаги камчиликлар ҳақида гапирмасак, мухолифлари- 
миз албатта гапиради. Агар биз ўзим изнинг нуқсонларимиз 
ҳақида шивирлаб гапирсак, улар бақириб гапиради. Биз ўз 
нуқсонларимизни куюниб гапирмасак, улар суюниб гапира­
ди. “Ёзувчи - халқ тили ва виждонидир!” Бу - менинг гапим 
эмас, Леонид Ильич Брежневнинг гапи. Халқнинг тили ва 
виждони эса халққа рост гапни айтиши керак”.
Биламанки, Брежнев бу гапни айтмаган. Аммо мажлис- 
да ўтирганлар Генсек1 бу гапни айтмаган, деёлмади. Чун- 
ки Брежневнинг ўзи ўша кезлари ёзувчиларнинг “катта- 
си” бўлиб қолган. “Кичик ер”, “Тикланиш” деган китоблари 
чиққан. Катта-кичик мажлисларда. “Биз - ёзувчилар” деб 
гапиради. Бояги гапни айтган бўлса, айтгандир-да. Моҳият- 
эътибори билан рост гап-ку!
...Шундан кейин йиғилишдаги вазият ўзгарди. Ша- 
мол бошқа томон эса бошлади. Мажлис аҳли ҳақиқатан 
ҳам орамизда шундай шифокорлар борлиги, унча-мунча 
тама қиладиганлар ҳам йўқ эмаслиги ва ёзувчи бу ҳақда 
адолатли мақола ёзганлигини таъкидлашди. Йиғилишда 
қатнаш аётган таниқли шифокорлар - мени меҳр билан да- 
волаган профессор Рауф Абдуллаев, машҳур кўз дўхтири 
Маҳамаджон Комилов ва бошқалар битта тамагир шифо- 
кор бўлса ҳам бизда бундай шифокорлар бўлмаслиги керак, 
деб таъкидладилар. Хуллас, қораланишга шайланиб турган 
мақола оқланди...
***
Мен “Оқшом”да ниҳоятда яхши инсонларни учратдим. 
Шулардан бири, ҳеч шубҳасиз, Тўлқин Расулов эди. Рус ти- 
лида “Душа коллектива” деган ибора бор. Яъни “жамоанинг 
ж они” дегани. Тўлқин Расулов "Тошкент оқш оми” ва “Ве­
черний Ташкент” газеталари жамоаларининг “жони” эди.
1
Ўрисча "Генеральный секретарь" (Бош котиб) бирикмасининг қисқартма шакли. -

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish