52
беришади. Махсус вазифали кредит муассасалари, ихтисослашган банклар
қайтариш муддати узайтириладиган ссуда, индивидуал қурилиш учун
ссудалар беришади (почта банклари, ўзларига ёрдам кўрсатувчи саноат
кредит муассасалари ва бошқа кредит муассасалари ҳам шулар жумласидан).
Германияда банк ланшафти ўта турли-туманлиги билан ўзига хосдир, жами
кредит муассаларининг ¼ қисми ихтисослашган банклар даражасига етган.
Ҳар учтадан битта йирик банк ихтисослашган банкдир, улар фаолиятидаги
пул миқдори 5 млрд евродан ошиқ суммани ташкил этади.
2009 йилда тижорат ва ихтисослашган банклар ўзаро нобанк секторига,
яъни корхоналарга, хусусий шахсларга ва ижтимоий бюджетга 3,5 трлн.
Евродан ошиқ кредит маблағлари беришган, шундан 250 млрд. евроси давлат
облигацияларини ва саноат корхоналари акцияларини сотиб олиш ҳисобидан
амалга оширилган. Жами берилган кредитлар миқдорининг 80 фоиз улуши
тижорат банклари зиммасига ва сотиб олинган қимматли қоғозлар соҳасида
эса бундан ҳам кўпроқ, яъни 90 фоизга тўғри келади.
ИТТИФОҚЛАР
Қонуний органга, кузатув органига ва бошқа давлат органларига ва
шунингдек жамоатчиликка нисбатан уларни қизиқишини ҳимоя қилиш учун,
демократик тартиблар доирасида ва бу қонуний ҳуқуқ ҳисобланади –
банкларнинг барча гуруҳлари иттифоқ тузганлар. Федерация даражасида
амал қилувчи марказий иттифоқларга хусусий банклар, жамғарма кассалари
ва кооператив банклар ҳам қарашлидир, уларни ҳудудийал ва локал
ташкилотлари ҳам мавжуд ва улар бу иттифоқларга бўйсунишади. Бундан
ташқари бу иттифоқ таркибига ревизион бирлашмалар ҳам киради, уларнинг
вазифаси, давлат назорат органи мавжудлигига қарамасдан иттифоқ
таркибига кирувчи банкларда назорат репутациясини ўтказиб ва
ликвидлигини мунтазам текшириб туришдир. Омонатчилар манфаатини
ҳимоя қилиш учун иттифоқлар омонатларни ҳимоя қилишни кенг тизими
ишлаб чиқилганлар, шунинг ҳисобидан мижозлар ҳисобидаги кредит
қолдиғи амалда тўлиқ миқдорда кафолатланади.
Иқтисодий – сиёсий банк иттифоқлари билан ёнма-ён, федерация
даражасида кредит муассасаларининг катта гуруҳларининг ижтимоий-сиёсий
иттифоқлари ҳам амал қилади. Улар иш берувчилар сифатида банк
манфаатларини ҳимоя қиладилар. Бу иш берувчи иттифоқларнинг асосий
вазифаси касаба иттифоқи билан ҳамкорликда банк иши ходимлари учун иш
ҳақи тарифларини оширишни белгилаш билан шуғулланади ва улар бу
йиғилишни ҳар йили ўтказиб туришади. Бундан ташқари, бу иттифоқлар
давлат муассасалари билан ҳамкорликда банк коммерсантларини касбий
ўқитиш учун янгича асосларни ишлаб чиқишда иштирок этишади, касбий
малакани оширишни ташкил этиш бўйича тадбир таркибига қўшилишади.
Do'stlaringiz bilan baham: