Эстетика фанидан маърузалар матни


Эстетик идрок ва бадиий идрок



Download 0,79 Mb.
bet51/69
Sana23.02.2022
Hajmi0,79 Mb.
#152741
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   69
Bog'liq
Maruza matni

Эстетик идрок ва бадиий идрок

Идрок мазмунан кенгқамровли тушунча бўлиб, мавжуд барча соҳаларга даҳлдор саналади. У нарсаларнинг ўзига хос хусусиятларини тафаккур орқали талқин этишда ҳамда турли хил муносабатларни ўрганишда инсонга кўмак беради. Шунингдек, идрок жараёнининг тўғри шаклланиши ақлий тараққиётнинг асосий омили ҳамдир. Бир сўз билан айтганда, идрок нарса–ҳодисаларнинг яхлит қиёфасини акс эттиради, воқеликни инсон сезги аъзоларининг таъсири орқали белгиловчилик ва бошқарувчилик имкониятларини намоён қилади. Мазкур мулоҳаза идрок борасидаги умумий фикрни ифодаласа–да, идрок хусусий кўринишда ҳар бир соҳада ўзига хос тарзда намоён бўлади. Бироқ, идрок образларни ташқи оламдан оддий нусха сифатида кўчирмайди, балки изланувчанлик, фаол ҳаракатлар натижасида юзага келади. Зеро, ахлоқий идрок, ижтимоий идрок, фалсафий идрок, биологик идрок, руҳий идрок ҳам ўзларининг тадқиқот доираларидан туриб воқеликка муносабат билдирадилар. Бадиий идрок эса ижод жараёнларида намоён бўла боради.


Моддий буюмларни идрок этишдан фарқли ўлароқ, бадиий идрок жараёнлари ўта талабчанлиги билан ажралиб туради. Негаки, юқорида таъкидланганидек, бадиий идрок ижодий жараён билан боғлиқ тарзда намоён бўлиб боради. Мабодо ижод жараёни тўхтаса, бадиий идрок ҳам шу онда якун топади. Ёҳуд содда қилиб айтганда, китобхон бадиий асарни ўқиб тугаллагандан сўнг унинг ушбу мавзуни идрок этишга бўлган кейинги холати ҳам тугалланади. Китобхон энди бошқа бир бадиий жараённи идрок этишга «тайёргарлик» кўради. Аввалги асардан олган таассуротларини янги асардаги мавжуд воқеалар тафсилотига қўлламайди. Зеро, А.Қаҳҳорнинг «Синчалак» қиссасидаги воқеалар тафсилоти Ч.Айтматовнинг «Жамила» қиссасидаги воқеалар тафсилотига мутлақо мос келмайди.
Бадиий ижодни идрок этиш моддий нарсаларни идрок этишдан фарқланади. Ҳолбуки, моддий предмет аксарият холларда ўзгармас ва айни пайтда кишида доимо бир хил таассурот қолдиради. Бадиий асарни идрок этиш натижасида инсон воқеликка теран кўз билан назар ташлашга, мавжуд муаммоларни нозик туйғулар ёрдамида ҳал этишга ҳаракат қилади. Шунингдек, бадиий идрок фавқулодда ўзгарувчан хусусиятга эга бўлиб, у ҳеч қачон бир жойда тўхтаб қолмайди. Бундай холатни бадиий асарни қайта ўқиш жараёнида кузатиш мумкин. Масалан, Тоҳир Маликнинг «Шайтанат» асарини оладиган бўлсак, ундаги Асадбек образи кишилар тасаввурида ҳам ижобий, ҳам салбий қаҳрамон сифатида гавдаланади. Шунга кўра, айрим тоифа ўқувчилар Асадбекнинг қилмишларини қораласалар, бошқа бир китобхонлар унинг «марҳаматини» яхшиликка йўядилар. Энг ажабланарлиси шундаки, у қаҳрамонларни салбий ёки ижобийликка ажратишга ҳеч ким тўсқинлик қилмайди, аксинча, китобхон уларни бадиий идрок қобилиятларига кўра фарқлайди.
Чунончи, бадиий идрок ижод жараёнининг баҳолаш мезони ва айни пайтда ижодий жараёнга кўмак берувчидир. Чунки ижодкор бадиий асарни яратишдан аввал ўз олдига асар воқеаларининг тафсилотини калласида пишитиб боради ва уларни муайян режага солади. Мазкур жараён бошлангандан сўнг ижодкор ўзининг истеъдодини ишга солиб асар қаҳрамонларига «жон» киргизишга ҳаракат қилади Агарда ижодкор мазкур жараёнда ожизлик қилса ёхуд воқеалар ечимини бадиий қиёфалар билан тасвирлай олмаса, бу асар китобхоннинг назаридан четда қолиб кетади.
Шунингдек, шахснинг руҳий оламига таъсир этиш, уни бадиий-эстетик жиҳатдан юксак поғоналарга олиб чиқиш эстетик идрокнинг асосий муаммоларидан ҳисобланади. Мазкур муаммо эса ўз навбатида инсоннинг воқеликка хиссий–ақлий муносабати ҳамда унинг эстетик тарзда идрок этиш қобилиятига, асар қаҳрамонларининг кечинмаларини хис қилиш лаёқатига ҳамда уларни онгли тарзда мушоҳада этиш маданиятига эга бўлмоғи лозим. Шунингдек, бадиий идрокнинг мазмунига дахлдор бўлган бадиий қадриятлар яратиш жараёнига замонавий–тарихий босқичлардан келиб чиққан ҳолда эстетик назариялар асосида муносабат билдирмоқ мақсадга мувофиқ саналади. Негаки, бадиий асар миллат равнақи учун қандай ҳисса қўшишини, у миллат бадиий тафаккурини ўстиришда қандай аҳамият касб этишини тўғри англамоқ учун ҳам эстетик назарияларга мурожаат этиш ўринли бўлади.
Мазкур ҳолатлар бадиий идрокнинг эстетик идрокдан айри ҳолда мавжуд бўлмаслиги белгисидир. Хўш, унда эстетик идрок қандай ҳусусиятларга эга?
Эстетик идрок ҳам бадиий идрок сингари назарий ва амалий аҳамиятга молик тушунчадир. Негаки, эстетик идрокни тадқиқ этмай туриб, бадиий ижод назариясини тўлақонли тарзда англаб етиш ҳамда санъатнинг ижтимоий табиатини очиб бериш мумкин эмас. Эстетик идрок масаласи тўғридан–тўғри инсон эстетик тарбиясига даҳлдорлиги боис инсон ва жамият, инсон ва давлат, инсон ва табиат ўртасидаги муносабатлар ривожида сезиларли таъсирга эга. Чунки, эстетик идрокнинг ўзига хос хусусияти аввало, бадиий ижоднинг табиатига ҳамда санъатнинг ижтимоийлик моҳиятига таъсир кўрсатиши билан белгиланади. Иккинчидан, эстетик идрок қонуниятларини тадқиқ қилиш санъат ва бадиий ижод мазмуни ва моҳиятини тўлақонли тарзда намоён қилиши учун имконият яратади. Бир сўз билан айтганда, эстетик идрок моҳиятан инсоннинг воқеликни бадиий образлар орқали ўзлаштириши билан намоён бўла боради.
Эстетик идрок жараёнларида эстетик масофа ва шу сингари бошқа омилларнинг ҳам сезиларли ўрни мавжуд. Маълумки, санъат турларининг барчаси ижодкор ва томошабин нигоҳидан ўтгандагина қадриятга айланади. Хусусан, томошабин бадиий асар билан яқиндан алоқа қилиб бориши натижасида бадиий жараёнга тўғридан–тўғри таъсир кўрсата олиши мумкин. Шундай экан ижодкор ҳохлайдими–йўқми томошабиннинг диди билан ҳисоблашишга мажбур. Ана шундай талабларни хис қилган ижодкор агар у драматург бўлса саҳна безакларидан бошлаб токи актёрларнинг барча хатти–ҳаракатларигача синчиклаб назар ташлайди, уларни эътибор билан кузатади.
Санъат асарларида рангни идрок этиш мураккаб жараён ҳисобланади. Бу эса инсондан санъат асарига нисбатан онгли муносабатда бўлишни, ҳаттоки, рангнинг миллийлик хусусиятларига ҳам эътибор беришни талаб этади. Зотан, рангни идрок қила билиш томошабин тасаввурининг асоси сифатида намоён бўлади. Бу эса ўз навбатида санъат асарини тўлалигича идрок этишнинг муҳим таркиби саналади. Бу борадаги фикрларимизни бир оз кенгроқ тарзда баён қилиш мақсадида ҳайкалтарошлик санъатига мурожаат этишни лозим деб топдик.
Маълумки, ҳайкалтарошлик асарлари бир қадар каттароқ хажмни талаб этади. Қизиқарли томони шундаки, ҳайкалтарошлик санъатига хос шундай асарлар борки, уни фақат узоқ масофадан томоша қилиш билан унинг мазмуни ва моҳиятини тўлақонли тарзда идрок эта олиш мумкин. Пойтахтимизнинг «Марказий ҳиёбон»идаги Соҳибқирон Амир Темур ҳайкали шундай ҳусусиятлари билан ажралиб туради. Агар ҳайкални оқшом пайтида узоқроқдан томоша қилсангиз Жаҳонгир Темурнинг салобати, улуғвор сиймоси ўзининг бўй–бастини кўрсатади. Аксинча, инсон уни яқиндан тамоша қилиб бундай хусусиятларни хис эта олмайди. Гап ҳайкалнинг ҳажми ва кўламининг катталигида ҳам эмас. Зотан, Соҳибқироннинг мазкур ҳайкали кичикроқ қилиб ишланган тақдирда бизга юқоридаги мазмунни бера олмас эди.
Театр асарини томоша қилиш жараёнида ҳам ана шундай ҳолат кўзга ташланади. Бу холат эстетикада бадиий асар ва ижод жараёнидаги эстетик масофа деб юритилади. Чунки, томошабин бир пайтнинг ўзида ҳам саҳна безакларига, ҳам актёрларнинг кийимларига, уларнинг хатти–ҳаракатларига синчковлик билан назар ташлайди, ва бу ҳолатларнинг барчасини эстетик тасаввури орқали мутаносиб ҳолга олиб келишга интилади. Асар режиссёри, оператор, рассом, чироқ устасигача барча ижодкорлар эстетик масофанинг аҳамиятини ҳисобга олишлари шарт бўлади.
Эстетик идрокнинг шаклланиш жараёни тадрижийлик асосида ривожланиб, маълум бир кузатувлардан сўнг юзага келади. Ҳолбуки, у ҳеч бир даврда ўз-ўзидан тайёр ҳолда шаклланиб қолган эмас. Инсон санъат асарини эстетик идрок этиши билан бир пайтда ўзининг маънавий эҳтиёжини ҳам қондириб боради. Ана шу эҳтиёж пировардида унинг турмуш ташвишларини бир оз бўлсада енгиллаштиришга, ҳаётнинг мураккаб сўқмоқларидан матонат билан ўтиб боришига кўмак беради, янгиликлар яратишга ундайди. Зеро, эстетик идроки тарбияланган инсон Навоийнинг «Ҳамса»сидан бунёдкорлик туйғуларини, Қодирийнинг «Ўтган кунлар»идан вафодорликни, Чўлпон шеъриятидан Ватанга бўлган муҳаббатни, Абдулла Қаҳҳор ҳикояларидан тубанлик, пасткашлик, тилёғламачиликка қарши нафрат туйғуларини, Чустий шеъриятидан бахорий кайфиятни ҳис этиб боради.



Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish