Эстетика фанидан маърузалар матни


Эстетик тарбияга таҳдидлар ва “оммавий маданият”



Download 0,79 Mb.
bet59/69
Sana23.02.2022
Hajmi0,79 Mb.
#152741
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   69
Bog'liq
Maruza matni

Эстетик тарбияга таҳдидлар ва “оммавий маданият”

Миллий маънавиятга таъсир ўтказувчи ташқи таҳдидлар айни пайтда эстетик тарбия жараёнига ҳам сезиларли таъсир кўрсатмоқда. Бу эса ижтимоий-маънавий муносабатлар тизимида эстетик тарбияни мақсадли йўналтиришни тақазо этмоқда. Таъкидлаш ўринлики, эстетика ниқоби остида турли хил кўринишдаги “соғлом турмуш тарзи тарғиботчилари”, “кўнгилочар” ва “мусаффо туйғу” бахш этувчи сайтлар талайгина. Энг даҳшатлиси кейинги пайтларда интернет тармоғида вампиризм эстетикаси ва унинг тарғиботи билан боғлиқ сайтларнинг кўпайиб бораётганлиги ташвишланарли холдир. Бу тарғибот сайтларни оддийгина қидирув буйруғи орқали топиш мушкул эмас. Бундай таҳдидларга қарши гўзал қадриятларни дунёга танитиш, халқимизнинг бой ва бетакрор эстетик дунёсини акс эттирадиган персонажларни яратиш орқали курашишни замон талаб этмоқдаки, бу ёшларни маънавий жиҳатдан юксалтиришда эстетик тарбияга зарурият мавжудлигидан далолат беради. Бу эстетик тарбияга нисбатан таҳдидларнинг биринчи жиҳати.


Эстетик тарбияга таҳдиднинг иккинчи жиҳати инсоннинг ташқи ва ички кўринишидаги боғлиқликни ўрганишга бўлган зарурият билан белгиланади. Бу илм бугунги кунда биология ва тиббиётда физиономия номи билан машҳур. Ваҳолангки, ўтмишда бу соҳага жиддий эътибор берилиб, қатор рисолалар яратилган. Жумладан, олмон мумтоз файласуфи И.Кант бу илмга “ички оламни ўрганувчи илм” деб таъриф берган бўлса, шарқ алломалари бу борада “Рисолаи фил фароса” (Х аср), “Фаросатнома” (XYI аср) каби асарларни ёзиб қолдирганлар.
Одатда, фаросат тушунчаси эстетик бахо билан белгиланади. у ранжиш, номуносиб холат, кўнгилга хуш ёқмаган ишлар қилганда муносабат билдирамиз. Шунинг учун бўлса керак, камдан кам холларда “фаросатли киши, фаросати бор, фаросатли” деган сўзларни ишлатамиз. Бироқ. дид, фаҳм, фаросат каби тушунчалар айнан эстетика илмига тегишли бўлиб, фаҳм - ҳақиқатга, фаросат – эзгуликка, дид – гўзалликка муносабат орқали намоён бўлади. Ҳар уччала ҳодисанинг асосида ҳам қобилият ётади. Шу маънода фаҳм – ақлий, фаросат – ахлоқий, дид – эстетик қобилиятни юзага чиқаради. Айниқса, эстетик дид ва фаросат мураккаб тарбия жараёнини тақозо этади. Чунки у ҳам ақлий, ҳам ахлоқий, ҳам ҳиссий тарбия уйғунлашган умумийликдан иборатдир.
“Хўш, бу илмнинг эстетик тарбияга нима дахли бор?” - деган савол туғилиши табиийдир. Даҳли шундаки, айнан дидсизлик ва фаросатсизлик инсоннинг асл қиёфасини билишга, унинг ниятини англашга монелик қилади. Зеро, ҳар қандай чиройли кўринган, истарали бўлишга интилган, муомалали инсон ҳар доим ҳам гўзал ишларни қилавермаслигини фаҳм, фаросат, дид ёрдамида ажратиб олишимизга тўғри келади. Инсон маънавиятининг юксалиши унинг фазилати билан боғлиқ экан, бу жараён албатта, эстетик тарбияга эҳтиёж сезади.
Бир пайтлар АҚШда кишиларнинг ижтимоий холати билан жиноятчилик ўртасидаги боғлиқлик ўрганилган. Европада эса киши туғилганида вужудида жиноятга мойил характер ёки белгилар бўладими? - деган мавзуда изланишлар бўлган. Ҳозирда ҳам ҳунук кўринишли инсонлар ёмон бўлади, деб ишонувчилар учраб туради. Фаросат илмининг бу назариясига ишониш 1920 йилларда Германияда ҳаддан ташқари кучайиб кетади. Мисол учун 1929 йил Дусселдорф шаҳрида амалга оширилган жиноятлар аҳолини даҳшатга солади. Полиция гумон қилган кишини эълон қилганида, ҳеч ким ажабланмайди ҳам: 21 ёшли ақли заиф Ханс Штаусберг. Лекин худди шундай бир жиноят яна қайтарилгандан кейин “Дусселдорфнинг ҳақиқий қонхўри” қўлга олинади. У очиқ юзли, жуда беозор кўринган, ҳеч кимда шубҳа уйғотмайдиган Питер Куртен бўлган.
Шунинг учун ҳам физиологик жиҳатдан ёмонликка мойил шахс эстетик тарбия таъсирида хулқини ўзгартириб, гўзал ахлоқли кишига айланиши мумкин. Шунинг учун ўзида мавжуд ёмон хислатларни яхши томонга ўзгартирган ва маънавий камолотга эришган киши ҳақида фақат юзига қараб ҳукм чиқариш адолатдан эмас.
Шу ўринда эстетик тарбияга таҳдиднинг учинчи жиҳати ҳақида фикр билдириш ва бу борада алоҳида таъкидлаш шарт бўлган бир неча мулоҳазалар бор. Улар орасида инсоннинг эстетик тарбиясига таъсир этишнинг психологик жиҳатлари алоҳида аҳамият касб этади. Буни онг ости ҳодисаси орқали изохлаш мумкин.

Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish