Эшитиш анализаторини текшириш усуллари. Вестибуляр анализаторларни текшириш усуллари. Машғулот ўтказиш жойи, жихозланиши



Download 103,44 Kb.
bet5/20
Sana24.06.2022
Hajmi103,44 Kb.
#700095
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
6. Дарснинг мазмуни
- Беморларни ЛОР стационарида ва УАШ шифокорларини ҚВП ва ШВП шароитида умумий текшириш принциплари.
- Пешона рефлектори ва кўрув асбоблари билан танишиш. Бўйин, юз сохаси ва қулоқни ташқи кўриги.
- ЛОР аъзолари эндоскопияси: отоскопия, олдинги ва орқа риноскопия, фарингоскопия ва билвосита ларингоскопия.
- Талабаларни отоскопия, риноскопия, фарингоскопия, билвосита ларингоскопияни амалиётда бажариши.
Оториноларингологик беморларни текшириш эхтиёжига бутун организм миқёсида ўрганиш кераклигига эътибор бериш. Анамнезини ахамиятлигини, ички аъзолар ва асаб системасини текширишига заруриятлигини, лаборатор ва ЛОР аъзоларини рентгенологик текширувларини (рентгенография, КТ, ЯМР, мультиспирал КТ) УАШ шифокори амалиётида мухимлигини назарда тутиш керак.

Эшитиш анализаторини текшириш усуллари (отоскопия, акуметрия, камертонлар билан текшириш, эшитиш паспортини тузиш). Аудиометрик хона билан танишиш, аудиограммалар олиш.


Вестибуляр анализаторини текшириш усуллари (отоскопия, айлантириш асбоблари, ярим айлана каналлар функциясини текшириш, нистагмни баҳолаш, калориметрик асбоблар). Амалий кўникмаларни ўзлаштириш: а) қулқони кўздан кечириш машқлари, камертонлар билан текшириш; б) аудиометрия принципларини (тамойилларини) ўрганиш; в) бир бирининг аудиограммалрини олииш; г) бир бирларида айланма ва калориметрик синовлар ўтказиш; д) ярим айланма каналлар функцияларини текшириш функцияларини ўрганиш; е) “эшитиш” ва “вестибуляр” паспортларни тузиш.
Вестибуляр анализаторни текшириш усуллари ( отоскопия айланма синама, яримдоирасимон каналларни текшириш нистагмини бахолаш, калометрини синамалари). Амалий кўникмаларни ўзлаштириш: а)Бир биридан айланма ва клометрик синамаларни ўтказиш б) Яримойсимон каналлар функцияси текшириш принципларини ўзлаштириш в) “эшитув” ва “вестубляр” паспорт тузиш.


6.1. Назарий қисм
ЛОР АЪЗОЛАРИНИ ЭНДОСКОПИК ТЕКШИРИШ УСУЛЛАРИ.
Отоскопия

Анамнез йиғилганидан сўнг, қулоқ супраси ва сўрғичсимон ўсимта сохаси кўздан кечирилиб ва пальпация қилинганидан кейин, қулоқ воронкаси ва пешона рефлектори ёрдамида отоскопия ўтқазилади. Қулоқ воронкаси ёрдамида ташқи эшитув йўлини ва ноғора пардани кўриш мумкин, айрим холатларда ноғора бўшлиғи элементларини хам, ноғора пардада перфорация бўлган тақдирда эса ноғора бўшлиғининг шиллиқ қавати хам кўринади.


Ташқи эшитув йўлининг холатини аниқлаш учун беморни боши тескари томонга бурилади, текширувчи қулоқ супрасини тепага ва орқага тортиб, қулоқ воронкаси ёрдамида ташқи эшитув йўлини тоғай ва суяк қисмини, хамда ноғора пардани ўзининг элементлари билан кўради. Агар эшитув йўлида олтингугурт тиқини бўлса, уни вазелин мойи шимдирилган пахтали тампон ёрдамида олиб ташланади.
Асосий эътиборни ноғора пардага қаратиш лозим: нормада унинг ранги кулранг, ялтироқ кулранг ёки осмон рангида бўлади. Ноғора пардада қуйидаги хосилалар аниқланади:
1) оқ-сариқ болғача чизиғи, радиус бўйлаб марказдан олдинга ва юқорига йўналган болғача дастасини ноғора пардага бириккан йўналишига тўғри келади: болғача дастаси бўйлаб пушти қон томирлар ўтади.
2) болғача бўртмаси (prominentia mallearis) - болғача дастасининг юқори қисмидаги оқ-сариқ дўнгча.
3) ёруғлик рефлекси (ёруғлик конуси) - ноғора пардадан қайтган ёруғлик олдинги пастки сегментида ялтировчи учбурчак сифатида акс этади, унинг чўққиси марказга йўналган бўлади.
4) ноғора пардани таранглашган ва бўшашган кисмлари чегарасида жойлашган болғача бўртмасидан олдинга ва оркасига йўналган хира рангдаги, бироз эгилган олдинги ва орқа болғача бурмалари. Айрим одамларда болғача дастасига параллел ўтган ноғора пардада оқ чизиқча кўринади – бу ноғора парда орқали кўринадиган сандончани узун ўсимтасидир.



Download 103,44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish