Ёруғлик интерференцияси (давоми)


Бир хил қалинлик полосалари



Download 285,15 Kb.
bet7/7
Sana06.07.2022
Hajmi285,15 Kb.
#746401
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Ёруғлик интерференцияс1

Бир хил қалинлик полосалари. Учидаги бурчаги бўлган пона кўринишидаги пластинкани оламиз (11.9-расм). Унга параллел нурлар дастаси тушаётган бўлсин тушаётган нурнинг бўлинишидан ҳосил бўлган нурлардан иккитасини: пластинканинг юқориги ва пастки сиртларидан қайтган 1 ва 2 нурларни қараб чиқамиз. Агар линза ёрдамида уларни нуқтада учраштирсак, улар интерференциялашади. бурчак жуда кичик бўлганда нурларнинг йўллар фарқини етарли даражада аниқлик билан (11.27) формула бўйича ҳисоблаш мумкин. Бунинг учун сифатида пластинканинг нур тушаётган жойидаги қалинлигини олиш керак. Пластинканинг бошқа нуқтасига тушаётган нурнинг бўлиниши ҳисобига ҳосил бўлган ва нурларни нуқтага йиғади. Бу нурларнинг йўллар фарқи қалинлик билан аниқланади.
Агар экранни нуқталардан ўтувчи сиртга қўшма бўладиган қилиб жойлаштирсак, унда ёруғ ва хира полосалар системаси пайдо бўлади. Бу полосаларнинг ҳар бир пластинканинг бир хил қалинликдаги жойларидан ёруғликнинг қайтиши ҳисобига ҳосил бўлади. Шу сабабли бу холда интерференцион полосалар бир хил қалинлик полосалари деб аталади.
Б

a) b)
11.10-rasm.
ир хил қалинлик полосалари пластинкага яқин жойда – унинг устида (11.10.а-расм) ёки остида (11.10.б-расм) локалланади. Даста пластинкага нормал йўналишда тушса (аниқроғи икки нур пластинканинг пастки сиртига нормал бўлса), бир хил қалинлик полосалари пластинканинг юқори сиртида локалланади.
Оқ рангда кузатилаётганда полосалар рангли бўлади ва пластинка ёки плёнканинг сирти камалакдек ранг-баранг бўлиб кўринади. Масалан, сув юзида ёйилиб кетган нефть ёки мойнинг юпқа пардаси, шунингдек совун пуфаклари шу тусда бўлади. Пўлатдан ясалган буюмлар тобланганда уларнинг сиртида вужудга келадиган тус ўзгаришларига ҳам шаффоф оксидлар пардасидан ҳосил бўладиган интерференция сабаб бўлади.
Ёруғликнинг юпқа плёнкалардан қайтишдаги интерференциясига оид биз кўриб чиққан иккита ҳолни бир-бирига солиштирамиз. Бир хил қиялик полосалари ўзгармас қалинликдаги ( ) пластинка турли йўналишдаги нурларни ( ва озми-кўпми кенг чегараларда ўзгаради) ўз ичига олган тарқоқ ёруғлик билан ёритилганда ҳосил бўлади. Бир хил қиялик полосалари чексизликда локаллангандир. Бир хил қалинлик полосалари қалинлиги ўзгарадиган ( ўзгарувчан) пластинка параллел ёруғлик дастаси ( ) билан ёритилганда кузатилади. Бир хил қалинлик полосалари пластинка яқинида, нур нормал йўналишда тушганда эса, пластинка сиртида локалланган бўлади. Реал шароитда, масалан, совун пуфаги ёки ёғ пардасидаги камалак ранглари кузатилаётганда нурларнинг тушиш бурчаги ҳам парданинг қалинлиги ҳам ўзгаради. Бу ҳолда манзаранинг аралаш хили кузатилади.
Юпқа плёнкалардан ҳосил бўладиган интерференция фақат қайтувчи ёруғликдагина эмас, ўтувчи ёруғликдан ҳам кузатилишини қайд қилиб ўтамиз.
Download 285,15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish