Ернинг ёши ва геохронологик шкала



Download 48,28 Kb.
bet3/5
Sana28.03.2022
Hajmi48,28 Kb.
#514486
1   2   3   4   5
Bog'liq
Ернинг ёши ва геохронологик шкала

Ритмостратиграфик усул - геологик ҳодисалар даврийлигини ва қатламларнинг стратиграфик кетма-кетлигини чўкинди тўпланиш ритмларини аниқлаш йўли билан ўрганиш усули. Масалан, флиш, кўмирли ва тузли формацияларнинг циклотемалари (ритмлари), муз ва музоралиғи горизонтлари, тасмали гилларда йил қатламчаларининг геохронологик, дарахтларнинг йиллик ҳалқаларини (дендрохронология) ҳисоблаш ва бошқа усуллар. Ритмостратиграфия усули иқлимстратиграфия каби биостратиграфия усулини сезиларли даражада тўлдиради. В.И.Попов бўйича ритмостратиграфия – бу ритмосерияларни ҳамда магматизмнинг фазовий шаклларини ажратишга ёрдам берувчи фациал-циклик (фациал-ритмик) таҳлил асосида кесмаларни стратиграфик табақалашдир. Ритмостратиграфик табақалашда ритмларнинг геологик комплекс (ГК), ритмокомплекс (РК), ритмотолша (РТ), ритмосвита (РС) ва ритмопачка (РП) каби таксономик бирликлари ажратилади. Чўкинди ётқизиқлар кесмасидаги ритмийлик улар ҳосил бўлиш давридаги магма-тектоник фаоллик хусусияти билан бевосита боғлиқ. Масалан, геологик комплекс бирон-бир тоғ бурмаланиш босқичини (каледон, герцин, альп ва ҳ.к.) ўз ичига олса, ритмокомплекс ундаги тектоник фазаларни ўзида акс эттиради. В.И.Попов фикрича ритмостратиграфик схемаларнинг одатдаги литологик схемаларга нисбатан ютуғи ритмосериялар чегарасининг изохронлигидир. Ритмостратиграфияни биостратиграфия ёки мутлақ геохронология билан бирга қўллаш яхши натижалар беради.
Магнитостратиграфик усул. Маълумки, Ер пўстида учрайдиган баъзи минераллар магнитлик хусусиятига эга. Ферромагнитли минераллар ҳосил бўлишида, масалан магма ёки лава суюқлигининг кристалланиши натижасида бу минераллар шу вақтдаги магнит майдони йўналишига мос ҳолда магнитланиб қолади. Сувли муҳитда лойқа таркибидаги ферромагнит минераллар ҳам Ернинг магнит майдонига мувофиқ мўлжалланиб чўкади. Шу туфайли чўкинди жинслар ҳам чўкиш вақтидаги Ер магнит майдони тўғрисида маълумотга эга бўлади, яъни чўкинди ҳосил бўлиш жараёнидаги Ернинг магнит майдони кучланиш чизиқларининг йўналиши ва магнит қутубларининг ўрни тоғ жинсларининг “ҳотирасида” сақланиб қолади. Аммо муайян вақтларда магнит қутблари ўзаро ўрнини алмаштириб турган, яъни магнит майдони инверсияси содир бўлган. Шу туфайли чўкинди жинслар кесмасида қолдиқ магнитланиш хусусиятларини ўрганиш асосида тўғри ва тескари магнитланиш оралиқлари ажратилади. Бошқача қилиб айтганда, кесмалар стратиграфик томондан табақаланади ва ўзаро таққосланади. Магнитостратиграфик усулга 1947 йилда Ўзбекистон Фанлар Академиясининг академиги В.И.Попов томонидан асос солинган.
Юқорида санаб ўтилган усуллар стратификацияланган ҳосилаларнинг, яъни қатламланиб ётувчи тоғ жинсларининг нисбий ёшини аниқлашга имкон беради. Уларга чўкинди, вулканоген-чўкинди, вулканоген ва минтақавий метаморфизмда ўзининг бирламчи ётиш шароитларини сақлаб қолган метаморфик жинслар киради.
1881 йили Болонье шаҳрида бўлиб ўтган II Халқаро геологик конгрессда биринчи геохронологик ва унга мос келувчи стратиграфик шкалалар қабул қилинган. Уларда ер пўсти ва органик дунёнинг ривожланиш маълумотлари бўйича Ернинг бутун тарихи вақт оралиқларига (геохронологик табақалар) ва шу вақт оралиқларида ҳосил бўлган тоғ жинсларининг қатламаларига (стратиграфик табақалар) бўлинади.

Download 48,28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish