Ermiz davlat universiteti amaliy matematika va informatika kafedrasi



Download 2,55 Mb.
bet2/58
Sana03.06.2022
Hajmi2,55 Mb.
#632129
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58
Bog'liq
Optimal kvadratur formulalar УМК takomillashgan

1.1. Маъруза УЧУН МАТЕРИАЛЛАР
1-МАВЗУ:КИРИШ. ИНТЕГРАЛЛАРНИ ТАҚРИБИЙ ҲИСОБЛАШ НАЗАРИЯСИДА КЛАССИК ЁНДОШУВ
РЕЖА:

1.“Оптимал кубатур формулалар ва уларнинг тадбиқи” фанининг предмети, мақсади ва вазифалари


2. Оптимал квадратур ва кубатур формулаларга ҳисса қўшган олимлар
3. Масалаларни тақрибий ечишда аниқ интегралларнинг тадбиқи


Таянч сўз ва иборалар: Математик анализ, функционал анализ, математика ва физика тенгламалари, ҳисоблаш усуллари, алгебра ва сонлар назарияси ва дастурлаш тиллари


1.“Оптимал кубатур формулалар ва уларнинг тадбиқи” фанининг предмети, мақсади ва вазифалари
Фаннинг предметини математик анализ, функционал анализ, математика ва физика тенгламалари, ҳисоблаш усуллари, алгебра ва сонлар назарияси ва дастурлаш тиллари фанлари ва улардан олинган билимлар таскил этади.
Фаннинг мақсади – талабаларни квадратур ва кубатура формулаларини ўргатиш ва улар асносида Оптимал кубатур формулалар билан таништириш ҳамда бу формулаларнинг илмий тадқиқот ишларидаги ўрнини ёритиб беришдан иборат.
Фаннинг вазифаси маъруза ва амалий машгулотларда квадратура ва кубатур формулалари ҳақида мунтазам маълумотлар бериш баробарида рейтинг низомлари асосида талабаларнинг билимларини муттасил ОН ва ЯН лар билан назоратга олиб боришдан иборат
Ушбу маърузада XX асрнинг буюк математикларидан бири, 25 ёшида собиқ Иттифоқ фанлар академиясининг мухбир аъзоси, 30 ёшида ҳақиқий аъзоси бўлган, академик С.Л. Соболевнинг қуйидаги сўзларини келтиришни жоиз биламиз:

  1. Ҳар қандай математик натижа, ҳаттоки у қанчалик кичкина бўлмасин, уни билан ҳам ҳузур-ҳаловат олишни билиши керак.

  2. Ҳисоблаш математикасининг юраги бўлган функцияларни нуқтали фазоларда яқинлаштириш методлари, ҳозирги пайтга келиб, уларни функционал фазоларда яқинлаштириш методларига айлантирилди.

  3. Ҳозирги пайтда замонавий математикага интилаётган ҳисоблашлар назариясини Банах фазоларисиз ва ЭҲМ ларсиз тасаввур қилиб бўлмайди.

Маълумки, 200 йил математик анализ асосини Ньютон, Лейбниц ва Эйлерларнинг ҳисоблари эгаллаб келди. Аммо XX асрга келиб, классик ҳисоблар тақсимотлар назариясига айлантирилди. Замонавий математик анализнинг асосий марказий объектларига Лебег маъносидаги интеграллар ва Соболев маъносидаги ҳосилалар киритилди.
Лебег билан Соболевлар ҳисолаш математикаси тарихига интеграл ва ҳосилаларга нисбатан янгича қарашни олиб киришдилар. Маълумки, математик талант устоздан шогирдларига ўтади. Бу бир шундай занжирки, унинг ҳалқалари бири-бирига маҳкам боғланган бўлади ва у математик мактабларни бир-бирига боғлаб туради. Буни Соболевнинг машҳур Эйлер мактабидан келиб чиққанида кўриш мумкин.
Академик Н.Н. Лузин бу ҳақида шундай дейди: “Илмий мактаб қанча қадимий бўлса, унинг қадри шунча баланд бўлади. Унда асрлар давомида сараланиб, ривожланиб келаётган анъаналар, удумлар, одатлар, ишлаш усуллари ҳозирги замон математикларига ҳам етиб келади”.
Маълумки, С.Л. Соболев ўзининг диплом ишини П.Л. Чебышевнинг шогирди Н.М.Гюнтер раҳбарлигида ёзган. С.Л. Соболев В.А.Стекловнинг шогирди В.И.Смирновни ҳам ўзининг устози деб ҳисоблаган.
1935 йилда С.Л. Соболев функционал анализ методларини математик физика тенгламаларига қўллаб, ўзининг янги назариясини яратди, яъни умумлашган функциялар, умумлашган ҳосила ва Соболев фазоларига асос солди. С.Л.Соболевдан 10 йиллар кейин француз математиги Лоран Шварц тақсимотлар назариясига Фурье алмаштиришларини киритди. С.Л. Соболев 1942 йилда атом проектида иш бошлайди. Бу ерда, яъни 2- лабораторияда, академиклар И.В.Курчатов, С.Л.Соболев, академиянинг мухбир аъзолари И.К.Кикоин, Вознесенскийлар уран-235 ва плутоний-239 ларни бойитиб портловчи қурол яратиш билан шуғулланишди. Бу ишлари учун
С.Л. Соболев 1952 йилда Социалистик меҳнат қаҳрамони унвонига сазовор бўлади. С.Л. Соболевнинг атом бомбасини яратишдаги асосий хизмати бу жуда катта ҳисоб-китоб ишларини бажаришга раҳбарлик қилганлиги бўлди. Шу даврда унинг қўл остида 200 дан ортиқ фақат қизлар ҳисоб-китоб ишларини бажаради.
Профессор М.Д.Рамазонов устози С.Л.Соболевдан сўраган эканлар “Нега айнан сиз?” - деганларида, у қуйидагича жавоб берган экан “Бошқалар ҳам бўлиши мумкин эди, лекин мен бу ишни жуда яхши бажардим”. Атом проекти С.Л.Соболевнинг илмий ва шахсий потенциалини жуда бойитиб юборди. Умрининг охиригача унинг илмий изланишларида ҳисоблаш математикаси юксак ўрин эгаллаган.
С.Л.Соболев 1952-1960 йилларда МГУ нинг ўзи ташкил қилган ҳисоблаш математикаси кафедрасини бошқарган. Сибирда эса математика институтини бошқарган. Шу йилларда у ўзининг кубатур формулалар назариясини яратди.
Кўпчиликка маълумки, С.Л.Соболев Ўзбекистонда функционал анализ йўналишини ривожлантиришга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган.
У 1967 йилда ЎзР ФА “Кибирнетика” инстиутида “Интегралларни тақрибий ҳисоблаш” лабораториясига асос солган. Бу лабораториянинг биринчи мудири, С.Л.Соболевнинг шогирди, профессор Ғ.Н.Салихов бўлган. Ушбу лабораторияни 1976-1995 йилларда дунёга машҳур олим Н.П.Романовнинг шогирди, профессор М.И.Исроилов бошқарган, ҳамда 1995-2019 йилларда С.Л.Соболевнинг шогирди, профессор Х.М.Шадиметов бошқарган. Бу лабораторияни 2019 йилдан шу кунгача С.Л.Соболевнинг невара шогирди, профессор А.Р.Ҳаётов бошқариб келмоқда. С.Л.Соболев раҳбарлигида докторлик диссертацияларини Ғ.Н.Салихов ва Х.М.Шадиметовлар, номзодлик диссертацияларини З.Ж.Жамалов, Т.Х.Шарипов ва И.И.Жалоловлар ҳимоя қилганлар.
Ўзбекистонда С.Л.Соболевнинг шогирдлари унинг илмий ишларини муносиб давом эттириб келишмоқда. Улар қуйидаги йўналишларда илмий изланишлар олиб боришмоқда.

  1. Панжарали оптимал квадратур ва кубатур формулалар назарияси.

Бу йўналишда Соболев фазоларида регуляр, сингуляр ва Фурье интегралларини тақрибий ҳисоблаш учун оптимал квадратур ва кубатур формулалар қурилган ва уларнинг баҳолари олинган. Ушбу натижалар Х.М.Шадиметов, А.Р.Ҳаётов, Ф.А.Нуралиев, О.Х.Ғуломов, Н.Ҳ.Маматова, И.О.Жалолов, Д.М.Ахмедов, С.С.Азамов, Н.Д.Болтаев, А.К.Болтаев, С.С.Бабаев, Б.Н.Абдукаюмов, Х.Қўлдошев, Ғ.Ахмадалиев, И.И.Жалолов, Б.Далиев, Б.Бозаров, Р.Расулов томонидан олинган.

  1. Оптимал интерполяцион формулалар ва сплайнлар назариялари.

Турли гильберт фазоларида оптимал интерполяцион формулалар ва сплайнларни қуриш масалалари Х.М.Шадиметов, А.Р.Ҳаётов, Ф.А.Нуралиев, Н.Ҳ.Маматова, И.О.Жалолов, А.К.Болтаев, С.С.Бабаев, Ж.Ж.Эшниёзовларнинг илмий изланишларида ўрганилган.

  1. Дифференциал тенгламаларни тақрибий ечиш учун оптимал айирмали методлар.

Функционал анализ методларига асосланиб маълум фазоларда дифференциал тенгламаларни тақрибий ечиш учун оптимал айирмали формулалар қуриш бўйича Х.М.Шадиметов, А.Р.Ҳаётов, Р.Н.Мирзакабилов, Р.Каримов, Ш.Эсанов илмий изланишлар олиб боришмоқда.

  1. Дифференциал операторларнинг дискрет аналогларини қуриш масалалари билан Х.М.Шадиметов, А.Р.Ҳаётов, Ф.А.Нуралиев, С.С.Азамов, А.К.Болтаев, Ш.Эсанов шуғулланишмоқда.

  2. Интеграл тенгламаларни тақрибий ечиш учун оптимал методлар. Ушбу йўналишда Х.М.Шадиметов, А.Р.Ҳаётов, Д.М.Ахмедов, Б.Далиевлар ишмий изланишлар олиб боришмоқда.

Ундан ташқари бугунги кунда хусусий ҳосилали дифференциал тенгламалар ва интеграл тенгламаларнинг сонли аналитик ечимлари квадратур, кубатур ва интерполяцион формулалар орқали ифодаланиб, шаҳарсозлик мухандислигига ва кимё мухандислигига тадбиқ қилиняпти.

Download 2,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish