Ерларни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш – ер фондини давлат томонидан бошқариш функцияси сифатида



Download 33,53 Kb.
bet1/3
Sana23.03.2022
Hajmi33,53 Kb.
#506459
  1   2   3
Bog'liq
7 - мавзу


    1. Ерларни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш – ер фондини давлат томонидан бошқариш функцияси сифатида

Маълумки, республика халқ хўжалигининг барча тармоқлари ер фондидан фойдаланиш билан чамбарчас боғлиқдир. Бу эса ер майдонларини тўғри тақсимланишини ҳамда вақти вақти билан ер майдонларини тоифалари ва тармоқлар ўртасида қайта тақсимланишини талаб қилади. Мамлакат ер фондидан оқилона ва самарали фойдаланиш масаласи, айниқса бозор иқтисодиёти ривожланаётган бугунги кунда катта халқ хўжалиги ахамиятига молик бўлмоқда. Демак, алоҳида ер тоифаларини ер эгаликлари, ердан фойдаланувчилар, ер мулкдорлари ўртасида ёки республика барча ерларининг тоифалари, ердан фойдаланувчилар ёки турли ҳил ер турлари бўйича тақсимланиши ва қайта тақсимланиши - қонуний жараёндир ва бу даврий равишда рўй беради. Бундан кўринадики, ер участкасидан фойдаланувчилар ўртасида (корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, шунингдек фуқаролар) ер участкаларини тақсимлаш ва қайта тақсимлаш деганда иқтисодиёт тармоқларининг объектив талабларидан келиб чиққан холда давлат ва жамоат заруриятлари учун ерларни бериш, ажратиб олиш жараёни тушунилади.


Бу жараён ер фондининг энг асосий мулкдори сифатида давлат томонидан қайд қилинади ва қишлоқ хўжалиги масалаларини устуворлигини ҳисобга олган холда давлатнинг ижроя этувчи органлари томонидан тартибга солинади. Демак, ерларни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш доимий давлат назорати остида.
Ер участкаларини бериш мақсадларига қараб улар ягона давлат ер фондиинг маълум тоифаларига ажратиладилар ёки бошқа тоифаларига ўтказиладилар. Саноат, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларнинг ривожланиши халқ хўжалигининг талаблари асосида ер участкаларини доимий равишда ажратиб турилишини талаб қилади. Республика ягона ер фондини чегараланганлиги сабабли, табиийки уларни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш доимий равишда амалга оширилиб турилади.
Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистон Республикасида 2015 йилнинг 01 январига келиб ягона давлат ер фондининг миқдори 44492,4 минг гектарни ташкил этган. Ўзбекистон Республикаси ер майдони жихатидан Марказий Осиё давлатлари (Ўзбекистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Тожикистон) ичида иккинчи ўринда туради. Бу ер ресурслари иқтисодиёт тармоқлари талабларига ва қоидаларига асосланган тарзда турли тоифаларга ажратилган.
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексининг 8-моддасига кўра ер фонди ерлардан фойдаланишнинг белгиланган асосий максадига кўра куйидаги тоифаларга бўлинади:
1) кишлок хўжалигига мўлжалланган ерлар - кишлок хўжалиги эхтиёжлари учун берилган ёки ана шу максадга мўлжалланган ерлар;
2) ахоли пунктларининг (шахарлар, посёлкалар ва кишлок ахоли пунктларининг) ерлари - шахарлар ва посёлкалар, шунингдек кишлок ахоли пунктлари чегараси доирасидаги ерлар;
3) саноат, транспорт, алока, мудофаа ва бошка максадларга мўлжалланган ерлар - кўрсатилган максадларда фойдаланиш учун юридик шахсларга берилган ерлар;
4) табиатни муҳофаза килиш, согломлаштириш, рекреация максадларига мўлжалланган ерлар - алохида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар эгаллаган, табиий даволаш омилларига эга бўлган ерлар, шунингдек оммавий дам олиш ва туризм учун фойдаланиладиган ерлар;
5) тарихий-маданий ахамиятга молик ерлар - тарихий-маданий ёдгорликлар жойлашган ерлар;
6) ўрмон фонди ерлари - ўрмон билан копланган, шунингдек ўрмон билан копланмаган бўлса хам, ўрмон хўжалиги эхтиёжлари учун берилган ерлар;
7) сув фонди ерлари - сув объектлари, сув хўжалиги иншоотлари эгаллаган ерлар ва сув объектларининг киргоклари бўйлаб ажратилган минтакадаги ерлар;
8) захира ерлар.
Юқорида санаб ўтилган ер тоифалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг ерлари қуйидагича тақсимланган ( 1 жадвал)
1-жадвал
Ўзбекистон Республикаси ер фондини тоифалари бўйича таркиби

Ер фонди тоифалари

2010й.
01.01га
(минг га)

%

2015й.
01.01га
(минг га)

%

Фарқи
минг га

1.Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар

33167,8

72,76

20417,0

45,48

-12750.8

2.Аҳоли пунктларининг ерлари

197,2

0,43

219,6

0,49

22.4

3.Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлари

1821,2

4,00

905,1



2,02



-916.1

4.Табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар

13,9

0,03

76,0

0,17

62.1

5.Тарихий маданий аҳамиятга молик ерлар

-

-

9,7

0,02

9,7

6.Ўрмон фонди ерлари

2507,5

5,50

9752,3

21,72

7244.8

1-жадвал давоми

7.Сув фонди ерлари

618,8

1,36

832,4

1,85

213.6

8.Захира ерлар

7258,8

15,92

12680,3

28,25

5421.5


Download 33,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish