6.17. Кабелларнинг ток ўтказувчи томирлари учларига ишлов бериш
Кабелларнинг томирлари учларига учликларни пресслаш, кавшарлаш ёки пайвандлаш йўли билан ишлов берилади. Учликларнинг тузилиши ва уни ток ўтказувчи томирига бириктириш усули томирнинг материалига (алюминий ёки мис) қараб аниқланади.
Ток ўтказувчи томирнинг учларига учликлар билан ишлов беришнинг энг ишончли ва кенг тарқалган усули уларни пресслаш бириктиришдир, бу усулни иложи борича кўпроқ қўллаш керак.
Кесимлари 16–240 мм2 ли алюминий томирларнинг учларига ТА ёки ТАМ типли найчасимон учликларни пресслаб; кесимлари 4–240 мм2 ли мис томирларнинг учларига эса Ток типли учликларни пресслаб ишлов берилади. Учликнинг найчасимон қисмига махсус пресслайдиган механизмлар (РГП–7м, РМП–7, ПГЭП–2 ва б.) ёрдамида маҳаллий босиб эзиш йўли билан прессланади. Бунинг учун найчасимон учлик 2 нинг (6.30–расм, а) ички сирти пўлат чўтка 1 (6.30–расм) билан метали оқаргунча тозаланади.
Учликнинг тозаланган ички сиртига 50% эланган майда кварц қуми ва 50% майда кварц қуми ва 50% техник вазелиндан иборат кварц вазелин (6.30–расм, б) суртилади. Изоляцияси олинган томирнинг учи кард–тасмадан тайёрланган чўтка 3 билан (6.30–расм, в) тозаланади ва унга ёғоч куракча 4 билан юпқа қатлам қилиб кварц–вазелин пастаси (6.30–расм, г) суртилади. Учлик ток ўтказувчи томирнинг учига охирига тақалганча кийгизилади. 6.30–расм, д ва учлик томир, олдиндан танланган пуансон ва матрицали пресслаш механизмида (6.30–расм, е) прессланади. Учликнинг найчасимон қисми ва ишлов берилган тайёр (6.30–расм, ж) учидаги ўйиқлар 6 бензинда хўлланган латта билан артилади.
Алюминий томирларнинг учларига ТА ва ТАМ типидаги учликлар билан қандай ишлов берилса, кабелларнинг мис томирлари учларига ҳам шундай ишлов берилади лекин, бунда кварц вазелин пастаси ишлатилмайди.
Алюминий томирларнинг учларига контактли қиздириш усулида ёки газ билан пайвандлаб ишлов бериш мумкин. Бунда иккала ҳолда ҳам ЛА типидаги қуйма учликлардан фойдаланилади. Электр ва газ билан пайвандлаш технологияси принцип жиҳатидан бир–бирига ўхшашдир. Электр билан пайвандлаш ВАМИ флюсидан фойдаланиб, 10–12 мм ли кўмир электродлар билан бажарилади. ВАМИ флюси кальций хлорид (50%), хлорли натрий (30%) ва К–1 маркали криолитдан ташкил топган.
Кабелларнинг алюминий ва мис томирларининг учларига II сериядаги учликларни кавшарлаб ишлов беришга йўл қўйилади. Мис учликни ток ўтказувчи алюминий томирга бириктириш учун қуйидаги кавшарлардан фойдаланилади: А маркали–кабелнинг томирининг олдиндан шу кавшар билан оқартириб; ЦО–12 ва ЦА–15 маркалари–олдиндан оқартирмасдан.
Do'stlaringiz bilan baham: |