6.15. Кабелларнинг учларига поливинилхлорид ленталар билан ишлов бериш
Кабелларнинг учига поливинилхлорид лента билан ишлов беришнинг типавий белгиси КВВ (6.27–расм). Бундай ишлов бериш хоналар ичида, шунингдек атроф ҳавонинг ҳарорати 40 С дан ортиқ бўлмаган туманларда, заделкани атмосвера ёьинлари ва қуёш нуларидан ҳимоялаш шарти билан ва трасса жойлашган кабелнинг баланддаги ва пастдаги нуқталари орасидаги фарқ 10 м* дан ортиқ бўлмаганда ташқи қурилмаларда кучланиши 10 кВ гача бўлган қоғоз изоляцияли кабелларга ишлов беришда фойланилади.
6.27–расм. КВВ заделкаси.
1 – кабелнинг зирҳи, 2 – ерга уланадиган сим, 3 – сим бандажлар, 4 – кабелнинг қобиғи, 5 – белбоғ изоляция, 6, 11 – йигирилган пахта ипидан бандажлар, 7 – ток ўтказувчи томир, 8, 15, 19 – йигирилган канопдан бандажлар, 9 – стакансимон белбоғ ўрам, 10 – понивилхлорид тасмаси билан томирларни ўраш, 12 – томирнинг очиқ қисми, 13 – текисловчи ўрам, 14 – кабель учлиги, 16 – вақтинчалик бандаж қўйиладиган қисми, 17 – тўлдирувчи қоришма, 18 – текисловчи ўрам.
Учлари КВВ заделкалари фойдаланилганда кабелларга ишлов бериш ўлчамлари
6.16–жадвал
Заделкаларнинг тип ўлчамлари
|
Кучланиши қуйидагича бўлган кабеллар томирларининг кесимлари, мм2
|
Ўлчамлари, мм
|
1
|
6
|
10
|
А
|
О
|
П
|
КВВ–1
КВВ–2
КВВ–3
КВВ–4
КВВ–5
КВВ–6
КВВ–7
КВВ–8
|
25 гача
35–50
70–95
120–150
185
250
–
–
|
–
10–25
35–50
70–95
120–150
185
240
–
|
–
–
16–25
35–70
95–120
1150
185
240
|
Ж+65
Ж+70
Ж+105
Ж+105
Ж+125
Ж+125
Ж+125
Ж+125
|
30
50
80
80
100
100
100
100
|
15
20
25
25
25
25
25
25
|
Эслатма: 6.15–жадвалдаги эслатмага қаранг.
*–Трассада жойлашган кабелнинг баландлиги ва пастдаги икки нуқтаси орасидаги фарқ 10 м дан катта бўлганда КВВ заделкасининг махсус туридан фойдаланилади.
КВВ заделкалари саккиз типавой ўлчамда тайёрланади. 1,2 ва махсус тайёрланган турларда бўлади.
Атроф ҳавонинг ҳарорати 5 С дан паст бўлмаганда КВВ заделкаларини монтаж қилиш га рухсат этилади. КВВ заделкасининг 1–турини (КВВ–1) монтаж қилиш да қалинлиги 0,2–0,3 мм ли ёпишқоқ поливинилхлорид лента; 2–турини (КВВ–2) монтаж қилиш да эса қалинлиги 0,4 мм ва эни 25 мм ли ёпишмайдиган лента шунингдек 1–номерли қоплама ва 2–номерли тўлдирувчи қоришмалар ишлатилади. Монтаж қилиш учун кабелнинг учига поливинилхлорид ленталар билан келтирилган кўрсатмаларга мувофиқ ишлов берилади (6.16–жадвал ва 6.26–расм, а).
Кабель заделкаси томирларга учликларни пресслаб, кавшарлаб ёки пайвандлаб ишлов бериш йўли билан монтаж қилинади. Кабелларнинг алюминий томирларини асосан найчали учликларни пресслаш йўли билан ишлов берилади. Кейин учлик бензинда хўлланган латта билан артилади, 2–номерли қоришма суртилади, учликнинг цилиндрик қисмидаги ҳосил бўлган чуқурчалар эса пахта матоси ёки поливинилхлорид лентаси тиқиб ва 2–номерли қоришмаси билан тўлдирилади. Кабель учликлари 14 нинг цилиндрик қисми ташқи сиртидан томирларнинг завод изоляцияси 7 га ўтиш жойларидаги поьоналарнинг эни 7,5 мм ли поливинилхлорид лента ўрами 10 билан текисланади, бунинг учун роликдаги эни 15 мм ли лента ўртасидан кесилади. Қўрғошин ёки алюминий қобиқ 4 дан белбоғ изоляция 5 га ўтиш жойидаги поьона ҳам худди шундай текисланади, бунда белбоғ изоляциясининг бутун узунлиги бўйича ўрам ўралади.
Кейин томирлар изоляциясининг ташқи сирти ва белбоғ изоляцияси бензинда озгина хўлланган латта билан артилади ва ҳар бир томир, белбоғ изоляция 5 дан бошлаб ва учлик 14 нинг контакт қисмигача, томирларнинг кесими 95 мм2 гача бўлганда уч қатлам ҳамда 120 мм2 ва ундан катта бўлганда тўрт қатлам поливинилхлорид тасма қатламлари кейингиси олдингисининг 50 фоизини (ярми ёнма–ён, ярмини) қоплайдиган қилиб ва тасмани унинг энини ¼ қисмидан кўп қисқартирмайдиган қилиб тортиб ўралади. Ҳар бир томир ўрамининг охирги қатлами қўрғошин ёки алюминий қобиқнинг ҳамма поьоналарига кириши лозим.
Ҳар бир томирнинг ўрами кабелнинг қобиғи бўйича диаметри 25, 40 ва 55 мм бўлганда мос ҳолда 70, 100 ва 120 мм узунликдаги қисми (белбоғ изоляциясининг учидан ҳисоблаб) чўтка ёрдамида қалин қилиб 2–номерли қоришма қатлами билан қопланади. Қоришма ҳар бир томирнинг бутун сиртига эмас фақат ичкарига қараган томонига суртилади. Сўнгра томирлар даста ҳолида тўпланади ва шу ҳолда ип тасмадан тайёрланган бандаж билан боғлаб қўйилади. Бандажлар 16–қисмида ва томирларнинг 2–номерли қоришма қопланган қисмидан 10 мм масофада қўйилади.
Томирлар дастасининг устки сиртига 2–номерли қоришма қатлами қалин қилиб суртилади, бунда дасталанган қоришмадан ҳам фойдаланилади. Томирлар орасида ҳосил бўлган ариқчаларда қоришма миқдори шундай бўлиши керакки, даста сиқилганда унинг устки сиртида учта валик кўринишида чиқиб турсин. Қоришма билан тўлдирилмаган ариқчалар бўлишига йўл қўйилмайди, чунки ўрам стакансимон қилиб ўралганда кейин унинг остида қоришма билан тўлдирилмаган бўшлиқлар ҳосил бўлиши мумкин.
Кабелнинг қобиғи қисмида ва дастлаб сиқилган томирлар қисмида поливинилхлорид лентадан саккиз қават ўрамлари, бири–бирини 50% қоплайдиган қилиб (кабелнинг кесими ва кучланишидан қаoи назар) стакансимон белбоғ ўрам 9 ўралади.
Намликка чидамлилигини ошириш ва текис сирт ҳосил қилиш учун четка ёрдамида бандажга 1–номерли поливинилхлорид қоришма, заделканинг ташқи қисмига асфальт локи ёки рангли эмалp бўёқ қатлами суртилади.
16–қисмга ва стакансимон ўрамдан 10 мм юқоридан ип тасмадан муваққат қўйилган бандаж томирлар айрилгандан ва уларни электротехника қурилмасининг лозим бўлган контактига улагандан сўнг, шунингдек 2–номерли қоришма етарли даражада қотгандан сўнг олиб ташланиши мумкин. Заделка монтаж қилингандан 48 соат ўтгач, кабелни юкламага улашга рухсат этилади.
1 мм ли йигирилган канопдан тайёрланган бандажлар 8 ва 19 стакансимон белбоғ ўрамнинг пастки ва устки қисмларида учидан 5–6 мм қолдириб 20 мм кенгликда қўйилади, бандаж 15 эса кабель учлигининг цилиндр қисмига (цилиндр қисмининг ҳаммасига) қўйилади. Бандажларнинг эни томирларнинг кесимларига боғлиқ (6.17–жадвал).
Бандажлар эни
6.17–жадвал
Томирлар кесими, мм2
|
Бандажлар эни, мм
|
16
25
35
50
70
95
120
150
185
250
|
25
30
35
40
45
50
55
65
70
75
|
Ёпишмайдиган поливинилхлорид тасма ва 1–номерли суюқ таркиб фойдаланилганда КВВ типидаги заделканинг 2–турини ҳам ёпишқоқ тасма ишлатилган (1–тури) заделкадек монтаж қилинади. Бундаж ўрамнинг ҳар бир қатлами кейинги қатлами бажарилгунча унинг қўйилиш зичлиги бўшашиб кетмаслиги учун икки уч ўрам даьал ип бандаж билан боғлаб қўйилади.
Ўрамлар ҳар бир қатламининг сирти олдин биринчи марта, қурилгандан кейин эса–иккинчи марта 1–номерли қоришма қатлами суртилади. Тасманинг кейинги қатлами 1–номерли қоришма учинчи марта суртилгандан кейин ўралади, буни барданига бутун узунлиги бўйича эмас, балки секин–аста 100 мм узунликдаги қисмларга бўлиб ўралади.
Махсус ишланган КВВ типидаги заделка юқорида баён қилинган 1 ва 2–номерли заделкалардан, томирлар изоляцияга ўраладиган ўрам беш қатлам поливинилхлорид тасмадан иборатлиги ва заделканинг усти 2–номерли поливинилхлорид қоришмаси билан эмас, балки эпоксид компаунди ёрдамида зичлаштирилиши билан фарқ қилади.
Махсус ишланган КВВ типидаги заделкада учлик билан томирлар изоляция орасидаги текислайдиган ўрам ҳар бир ўрамга яхшилаб эпоксид компаунди суртилган ип тасмадан қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |