6.2. Кабелларни траншеяларда ётқизиш
Траншеяларда кабелларни ётқизиш ишлари ҳажмига тайёргарлик ишлари, траншеяларни қазиш, иш жойига кабель барабанларини келтириш, кабелни ёйиш ва уни траншеяда жойлаш, кабелни механик шикастланишлардан ҳимоялаш ва траншеяни кўмиш ишлари киради. Тайёргарлик ишлари вақтида трассага зарур миқдорда ғишт, қум, эланган майда тупроқ, шунингдек кабель линиясини темир йўллар тагидан, қатнов йўлларидан ва кабель линияси трассасида мавжуд бўлган тўсиқларидан ўтказишга тайёрлаш учун ички диаметри камида 100 мм бўлган пўлат ёки асбест–цемент трубалар келтирилади.
Кабель трассасининг пиёдалар йўллари билан кесишадиган жойларида олдиндан трассага келтириб қўйилган тўсиқли ўтиш кўприклари ўрнатилиши лозим.
Режа бўйича ёки синаш қудуқлари (агар режа бўлмаса) ёрдамида трассада ёки унга яқин хавфли жойда ер ости иншоотлари, трубалар коммуникациялари ёки бошқа кабеллар йўқлиги текширилгандан сўнггина траншеяларни қазишга киришиш мумкин.
Бунинг учун режа бўйича ер ости иншоотларининг жойлашиши текширилади, режа бўлмаса кўзланган трассанинг кўндалангига эни 350 мм ли синаш қудуқлари (шурфлар) қазилади, қудуқларни ер тагида бўлиш эҳтимоли бўлган кабеллар, трубалар ёки бошқа иншоотларни шикастламаслик учун жуда эҳтиёткорлик билан қазиш керак.
Катта узунликдаги траншеялар махсус роторли траншея қазигичлар, кўпинча оддий ер қазийдиган машиналар ёки экскаваторлар билан қазилади. Унча узунлиги катта бўлмаган асфальт ётқизилган йўлкалар тагидан ўтадиган, шунингдек механизмлар қўллаб бўлмайдиган тор жойлардан ўтказиладиган траншеялар, лом ва белкуракдан фойдаланиб қўлда қазилади.
Траншеянинг чуқурлиги 700 мм дан кам бўлмаслиги, эни эса, кучланиши 10 кВ гача бўлган параллел ётқизилган бин нечта кабель орасидаги масофа 100 мм дан, траншеянинг деворидан энг четки кабелгача бўлган масофа 50 мм дан кам бўлмаслиги лозим (6.1–расм, а, г).
6.1–расм. Механик шикастланишлардан ғишт териб ҳимояланган кабель траншеяларнинг ўлчамлари ва уларда кабелларни жойлаштириш.
Кабелни бинога киритишда унинг 5 м узунликдаги қасмининг чуқурлиги, шунингдек кабелнинг ер ости иншоотларда уни механик шикастланишлардан сақлаш учун асбест–цемент трубалар ичидан ўтказишда ётқизиш чуқурлиги 0,5 м гача камайтирилиши мумкин. Трассанинг йўналиши ўзгарадиган жойларда траншея шундай қазиладики, унда кабелни лозим бўлган эгиш радиусида эгиб ётқизиш мумкин бўлсин. Кабелларни эгиш диаметрларига нисбатан қуйидагича марта катта бўлиши лозим:
25–қўрғошин қобиқли шимдирилган қоғоз ва зирҳланмаган куч кабеллари учун; кўк томирли куч кабеллари, таркиб юпқа қилиб шимдирилган изоляцияли ва оқмайдиган қилиб яхшилаб шимдирилган, умумий қўрғошин ёки алюминий қобиқли, зирҳланган кабеллар учун; кўп симли қоғоз изоляцияли, ҳар бир томири қўрғошин ёки алюминий қобиқли, шунингдек поливинилхлорид изоляцияли ва ҳар бир омири устида поливинилхлорид қобиқли зирҳланган ва зирҳланмаган кабеллар учун;
15–таркиб шимдирилган қоғоз изоляцияли, қўрғошин поливинилхлорид изоляцияли ва қобиқли зирҳланган ва зирҳланмаган куч кабеллари учун; шимдирилган қоғоз изоляцияли қўрғошин қобиқли, зирҳланган ва зирҳланмаган контрол кабеллар учун; 10–резина изоляцияли, қўрғошин ёки поливнилхлорид қобиқли, зирҳланган, куч ва назорат кабеллари учун.
Навбатдаги кабелларни бир–бирига туташтирадиган муфталар ўрнатиладиган жойларда траншея–котлаван ҳосил қилиб кенгайтирилади. Кучланиши 10 кВ гача бўлган кабелнинг битта кабель муфтаси учун котлованнинг эни 1,5 м ва узунлиги 2,5 м бўлиши керак. Ёнма–ён ўрнатиладиган ҳар бир навбатдаги муфта учун котлован эни 350 мм га катталаштирилиши лозим.
Қазиб чиқарилган катта кесаклар, асфальт ва бетон бўлаклари, трасса четида ишлаётганлар эркин юришларри учун, траншеянинг ёки котлованнинг бир томонига, унинг четидан 1 м нарига тахлаб кетилади.
Кабеллар ётқизиладиган жойга барабанларда, кабелли барабанни ортиш, ташиш ва туширадиган қурилмалар билан жиҳозланган махсус кабель транспортерларда ёки автомашиналарда келтирилади. Кабель барабанларини уларга зарар етказмасдан ва ишловчилар шикастланмасликлари учун жуда эҳтиёткорлик билан тушириш лозим. Автомашиналардан ёки кабель транспортерларидан кабеллар барабанни ташлаб юбориш қатoиян ман қилинди. Кабель уни чуватадиган жойга мумкин қадар яқин масофада туширилиши лозим, у ишчиларнинг юришлари учун халақит бермаслиги, траншеяга аьанаб тушиш хавфи бўлмаслиги ва чуватиш учун у қулай ўрнатилган бўлиши керак.
Ётқизиладиган жойга келтирилган кабеллар барабандан ҳаракат–ланувчи транспорт ёрдамида, чиьир ёрдамида роликлардан ўтказиб, чиьирсиз роликлардан ўтказиб ёки роликларсиз чуватилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |