34
эътироф қилиш; г) ҳаётий эзгу режаларнинг пайдо бўлиши; д) ўз шахсий
турмушини онгли холда қуришга интилиш ва ҳоказолардир. 14−17 ёшларда
вужудга келадиган инқироз ўсмирларда ўзларига катталарнинг болаларча
муносабати доирасидан қутулиш туйғуси пайдо бўлишидан иборатдир.
17−21 ёшлиларнинг яна бир хусусияти уларда тенгқурларидан “ажралиш”
инқирози ва танҳолик истагининг пайдо бўлишидир. Бу ҳолат тарихий шарт-
шароитлардан келиб чиқади.
Э.Шпрангер, К.Бюлер, А.Маслоу ва бошқалар персонологик
назариянинг йирик намояндалари ҳисобланадилар.
Когнитивистик йўналишнинг асосчилари қаторига Ж.Пиаже, Дж.Келли
ва бошқаларни киритиш мумкин.
Ж.Пиаженинг
ақл-идрок
назарияси,
ақл-идрок
функциялари
(вазифалари) ҳамда унинг даврлари ҳақидаги таълимотни ўз ичига олади.
Ақл-идрокнинг асосий функциялари (вазифалари) уюшқоқлик ва мослашиш,
кўникишдан иборат бўлиб, ақл-идрокнинг функционал
инвариантлиги деб
юритилади.
Муаллиф интеллектни (ақлни) қуйидаги ривожланиш даврларига
ажратади: 1) сенсомотор (ҳиссийҳаракат) интеллекти (туғилишдаи 2
ёшгача); 2) операциялардан (фикрий ҳаракатлардан) илгариги тафаккур
даври (2 ёшдан 7 ёшгача); 3) яққол хаттиҳаракат даври (7−8 ёшдан 11−12
ёшгача); 4) расмий саъйҳаракатлар даври.
Ж.Пиаженинг ғояларини давом эттирган
психологларнинг бир
гуруҳини когнитив-генетик назариячиларга қўшиш мумкин. Бу йўналишнинг
намояндалари Л.Колберг, Д.Бромлей, Дж.Биррер, А.Валлон, Г.Гримм ва
бошқалардан иборатдир.
А.Валлон (Франция) нуқтаи назарича, ёш даврлари қуйидаги
босқичларга ажратилади: 1) ҳомиланинг она қорнидаги даври; 2) импульсив
ҳаракат даври − туғилгандан 6 ойликкача; 3) эмоционал (ҳис-туйғу) даври − 6
ойликдан 1 ёшгача; 4)
сенсомотор (идрок билан ҳаракатнинг уйғунлашуви)
даври − 1 ёшдан 3 ёшгача; 5) персонологизм (шахсга айланиш) даври − 3
ёшдан 5 ёшгача; 6) фарқлаш даври − 6 ёшдан 11 ёшгача; 7) жинсий етилиш ва
ўспиринлик даври − 12 ёшдан 18 ёшгача.
35
Туғилишдан аввалги ривожланиш босқичлари.
а
уруғлангандан бир неча соат ўтгач содир бўладиган ҳужайралар бўлиниши
б-терминал давр
в-21 кунли эмбрионда орқа мия шаклланиши
г-тўрт ҳафталик эмбрионда бош, тана ва думнинг шаклланиши. Бу даврда юрак ҳамда асаб тизими
ўз фаолиятини бошлаб юборади.
д-беш ҳафталик эмбрионда қўл ва оёқнинг шаклланиши.
е-тўққиз ҳафталик эмбрионда киндик билан плацента бирлашишининг намоён бўлади.
ж-олти ҳафталик эмбрионда барча ички аъзолар шаклланиб бўлган бўлса ҳам, бироқ
уларнинг
ҳаммаси ўз фаолиятини бажара олмайди.
з-йигирма ҳафталик эмбрионда аксарият ички аъзолар фаолиятини бошлайди. Эмбрион
ҳаракатланиши, юз ифодасини ўзгартира олиши мумкин.
Яна бир франциялик йирик психолог Р.Заззо ўз ватанидаги таълим ва
тарбия тизимининг принципларидан келиб чиққан ҳолда, мазкур муаммога
бошқачароқ ёндашиб ва уни бошқача талқин этиб, инсоннинг улғайиб
боришини қуйидаги босқичларга ажратишни тавсия қилади:
1. Биринчи босқич − боланинг туғилганидан 3 ёшгача даври.
2. Иккинчи босқич − 3 ёшидан 6 ёшигача.
3. Учинчи босқич − 6 ёшидан 9 ёшигача.
4. Тўртинчи босқич − 9 ёшидан 12 ёшигача.
5. Бешинчи босқич − 12 ёшидан 15 ёшигача.
6. Олтинчи босқич − 15 ёшидан 18 ёшигача.
Ёш
даврларига
ажратишидан
кўринадики,
Р.Заззо
инсон
ривожланишининг
босқичларига
шахс
сифатида
таркиб
топиш,
такомиллашув назариясидан келиб чиқиб ёндашгани
шахс шаклланиши
палласининг юқори нуқтаси, яъни ижтимоийлашуви билан чекланишга олиб
келган. Шунинг учун унинг таълимоти инсоннинг туғилганидан умрининг
охиригача
психологик
такомиллашуви,
ўзгариши,
ривожланиши
хусусиятлари ва қонуниятлари тўғрисида мулоҳаза юритиш имконини
бермайди.
Г.Гримм онтогенезда инсоннинг камолотини қуйидаги
даврларга
ажратишни лозим топади: 1) чақалоқлик − туғилгандан 10 кунликкача; 2)
гўдаклик − 10 кунликдан 1 ёшгача; 3) илк болалик − 1 ёшдан 2 ёшгача; 4)
биринчи болалик − 3 ёшдан 7 ёшгача; 5) иккинчи болалик − 8 ёшдан 12
36
ёшгача; 6) ўсмирлик − 13 ёшдан 16 ёшгача ўғил болалар, 12 ёшдан 15 ёшгача
қизлар; 7) ўспиринлик − 17 ёшдан то 21 ёшгача йигитлар, 16 ёшдан 20 ёшгача
қизлар; 8) етуклик − биринчи босқич: 22 ёшдан 35 ёшгача эркаклар, 21 ёшдан
35 ёшгача аёллар; иккинчи босқич: 36 ёшдан 60 ёшгача эркаклар, 36 ёшдан
55 ёшгача аёллар; 9) кексайиш (ёш қайтиши) − 61 ёшдан 75 ёшгача эркаклар,
55 ёшдан 75 ёшгача аёллар; 10) қарилик − 76 ёшдан 90 ёшгача (жинсий
тафовут йўқ); 11) узоқ умр кўрувчилар 91 ёшдан юқориси.
Дж.Биррер ёш даврларини қуйидагича тасаввур этади: 1) гўдаклик −
туғилгандан 2 ёшгача; 2) мактабгача − 2 ёшдан 5 ёшгача; 3) болалик 5 ёшдан
12 ёшгача; 4) ўспиринлик даври − 12 ёшдан 17 ёшгача; 5) илк етуклик − 17
ёшдан 20 ёшгача; 6) етуклик − 20 ёшдан 50 ёшгача; 7) етукликнинг охири −
50 ёшдан 75 ёшгача; 8) қарилик − 76 ёшдан юқориси.
Д.Бромлейнинг таснифи бошқаларникига мутлақо ўхшамайди, чунки
унда ёш даврларининг ўзи ҳам давр ва босқичларга ажратилган:
Do'stlaringiz bilan baham: