41
жоизки,
муртаклик
даврининг
ўзига
хос
хусусиятларини
акс
эттириш имконияти муайян даражада мавжуд эканлиги нафақат
психологлар,
балки
табиатшунослар,
биологлар,
физиологлар
томонидан
тавсифлаб
берилганлиги,
тиббиёт
мутахассисларининг
эса бу борада ўзларининг қарашлари,
ёндашувлари
шаклланганлиги
назарий мулоҳаза юритиш учун асос бўлиб хизмат қила олади.
Муртаклик даврини камолот босқичига киритган тадқиқотчилар
А.Валлон ва Д.Бромлей бўлиб ҳисобланади. Жумладаан, Д.Бромлей мазкур
даврни қуйидаги босқичларга ажратиб таҳлил қилишни тавсия қилади: зигота
— эмбрионал — ҳомила — туғилишолди. А.Валлон эса онтогенезнинг
таркибий қисми сифатида уни камолот босқичи қаторига киритади.
Биз (Э.Ғозиев) яратган комил инсон концепцияси ўзига хослиги билан
ажралиб туради. Бизнинг таъкидлашимизча ҳомилалик — эмбрионал давр
босқичи бўлғуси шахс учун муҳим аҳамият
касб этиб, жисмоний
баркамолликнинг, нерв системаси, бош мия катта ярим шарлари, ҳиссий
билиш, тана аъзолари пайдо бўлишининг ва ўсишининг манбаи вазифасини
бажаради. Ушбу босқичда қуйидагиларга эътибор бериш мақсадга мувофиқ:
ҳомиланинг жисмоний ўсишини узлуксиз равишда таъминлаш
учун оқсиллар, витаминлар ва бошқа турдаги озиқаларга
нисбатан табиий
эҳтиёжини қондириб туриш;
унга салбий таъсир этувчи қўзғатувчилардан сақланиш ижобиий
ҳистуйғу уйғотувчи ҳодисалар тўғрисида кўпроқ ўйлаш;
қалтис жисмоний ва соматик ҳаракатлардан ўзини тийиб туриб,
зўриқишнинг узлуксиз равишда олдини олиш;
ҳомилага сенсор таъсир ўтказишни одатий психологик ҳолатга
айлантириш;
контакт ва дистант мослама воситаларидан фойдаланиш;
шахслараро муносабатда мулоқот маромларига риоя қилиш;
биоритмика ва психометрия қоидаларидан оғишмай фойдаланиш;
ижтимоий ходисаларга нисбатан лоқайдроқ муносабатда бўлиш
ва ҳоказо;
Одам (индивид)лик даври туғилганидан то унда нутқ пайдо бўлгунча
қадар вақт бирлигини қамраб олади. Унинг муҳим томонлари мана бундай
ҳолатларда кўзга яққол ташланади :
эмбрионал давридаги планцентар системаси ўрнини орал
(мустақил ҳазм қилиш) эгаллайди, яъни мустақил нафас олиш, қон айланиш
ва бошқалар табиий равишда чақалоқда юз бера бошлайди;
табиий ҳолатларга ва муҳитга мослашиш (адаптация)
теварак̶атрофини билиш бошланганлигидан далолат беради;
ҳар хил турдаги ҳаракатларни амалга ошириш,
жисмларни ушлаш, уларга интилиш,
нарсаларни билишга нисбатан
ҳаракатини билдиради;
42
отаонани ва қариндошуруғларни таниш, сезги идрок, хотира
жараёнлари ўсишини англатади;
жисмларга разм солиш, унинг тузилиши ва ранги билан
қизиқиши яққол тафаккурнинг ифодасидир;
унда эмоция ва ҳиссиётнинг пайдо бўлиши муомалага
киришиш
эҳтиёжини намоён этади;
эмаклаш, тик туришга интилиш уқувининг пайдо бўлаётганлиги
фазовий тасаввурни акс эттиради ва бошқалар.
Инсон даври ўзини ўзи англашдан бошланиб, жисмоний,
ақлий ва ижтимоий камолотга эришув жараёни амалга ошиши
билан тугалланади.
Ушбу даврда алоҳидаликка оид хусусиятлар қуйидагиларда ўз аксини
топади:
Do'stlaringiz bilan baham: