Эргаш Ғозиев



Download 7,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/100
Sana01.06.2022
Hajmi7,34 Mb.
#629567
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   100
Bog'liq
псих

Биография
(таржимаи ҳол) методи. Инсон психикасини тадқиқ қилиш 
учун унинг ҳаёти, фаолияти, ижодиёти тўғрисидаги оғзаки ва ёзма 
маълумотлар муҳим аҳамиятга эга. Бу борада кишиларнинг таржимаи ҳоли, 
кундалиги, хатлари, эсдаликлари, ўзгалар ижодига берган баҳолари, 
танбеҳлари, тақризлари алоҳида ўрин эгаллайди. Шу билан бирга ўзгалар 
томонидан тўпланган таржимаи ҳол ҳақидаги материаллар: эсдаликлар, 
хатлар, расмлар, таснифлар, баҳолар,
 
магнитофон овозлари, фотолавҳалар, 
ҳужжатли фильмлар, мобил телефон тасвирлари ва ҳоказолар ўрганилаётган 
шахсни тўлароқ тасаввур этишга хизмат қилади. 
Таржимаи ҳол маълумотлари инсон психикасидаги ўзгаришларни 
кузатишда, унинг суҳбат ва тажриба методлари билан ўрганиб бўлмайдиган 
жиҳатларини очишда ёрдам беради. Масалан, мазкур маълумотлар орқали 
ижодий хаёл билан боғлиқ жараёнлар; шеърият, мусиқа, нафосат, тасвирий 


22 
санъат, техник ижодиётнинг нозик турлари ва кашфиётдаги тафаккурнинг 
ўзига хослигини, шахснинг маънавият, қадрият, қобилият, иқтидор, истеъдод 
сингари фазилатларини ўрганиш мумкин. Инсон онгининг хоссаси, намоён 
бўлиши, ривожланиши, ўзига хос ва ижтимоий хусусиятлари атоқли одамлар 
билдирган мулоҳазаларда ўз ифодасини топади. Алломалар тўғрисидаги 
маълумотлар 
замондошлари, издошлари, сафдошларининг 
таърифу 
тавсифлари орқали авлоддан авлодга ўтади. 
Биографик маълумотлар одамларнинг ўзини ўзи тарбиялаши, назорат 
қилиши, идора этиши, ўзининг услубини яратиши, камолот чўққисига 
эришиши жараёнида намуна вазифасини ўтайди. 
Онтогенез психологиясида болаларнинг таржимаи ҳоли асосидаги 
илмий 
тадқиқотлар, 
масалан, 
Н.А.Менчинская, 
В.С.Мухинанинг 
кузатишлари “Она кундалиги” номи билан машҳурдир. Шундай тадқиқотлар 
чет эл психологиясида ҳам кенг тарқалган. 
Бадиий адабиётда яратилган талай асарлар, масалан, Л.Н.Толстой, А. 
М.Горький, С.Айний, Ойбек, Абдулла Қаҳҳор ва бошқа қатор адибларнинг 
эсдаликлари таржимаи ҳол шаклида бўлиб, улар билан танишиш натижасида 
муаллифларнинг ҳис-туйғуси, темпераменти, характери, қобилияти, 
истеъдоди, қизиқиши, интилиши, майли, лаёқати, дунёқараши, эътиқоди, 
нафосати, ахлоқ ва одоби тўғрисида маълумотлар олиш мумкин. 
Анкета
методи. Онтогенез психологиясида кенг қўлланадиган 
методлардан биридир. Унинг ёрдамида турли ёшдаги одамларнинг 
психологик хусусиятлари, нарса ва ҳодисаларга муносабатлари ўрганилади. 
Анкета одатда уч шаклда тузилади. Уларнинг биринчи хили 
англашилган мотивларни аниқлашга мўлжалланган саволлардан тузилади. 
Иккинчисида эса ҳар бир саволнинг бир нечтадан тайёр жавоблари берилади. 
Учинчи турдаги анкетада синалувчига ёзилган тўғри жавобларни баллар 
билан баҳолаш тавсия этилади. Анкетадан турли ёшдаги одамларнинг 
лаёқатларини, муайян соҳага қизиқишлари ва қобилиятларини, ўзига, 
тенгдошларига, катта ва кичикларга муносабатларини аниқлаш мақсадида 
фойдаланилади. 
Тарқатилган анкеталар йиғиштирилади ва электрон ҳисоблаш 
машиналарида ҳисобланади, атрофлича миқдорий таҳлил қилинади, сўнгра 
тадқиқотга якун ясалиб, илмий ва амалий йўсинда хулосалар чиқарилади. 
Анкета методи инсон психикасини ўрганиш учун бой материал тўплаш 
имконини беради. Лекин унда олинадиган маълумотлар доимо холисона 
хусусиятга эга бўлавермайди. Бу камчиликка йўл қўймаслик учун анкета 
ичидаги назорат вазифасини бажарувчи саволларни пухта ишлаб чиқиш 
мақсадга мувофиқдир. 
Қуйида анкета варақасидан намуна келтириб ўтамиз. 
Одатда анкета саволларига тўлиқ жавоб берилади ёки қисқача “ҳа”, 
“йўқ” деб ёзиб қўйилади; шартли белгилар билан белгиланади: бунда ( + ) 
тасдиқлашни, (—) инкор қилишни билдиради; кетма-кет берилган бир нечта 
жавобдан фақат биттаси танланади ва тагига чизилади ёки тартиб рақами 
айлана ичига олинади. 


23 
№ 
Жавоблар 
Ж
уда 
тў
ғри 
Йўқ 
унд
ай 
эма
с 
Т
ўғри 
Шун
дай десак 
ҳам 
бўлаверади 
1

Фикрим жойида, 
тинчман 




2

Мени ҳеч нарса 
безовта қилаётгани йўқ 
1
2
3
4
3

Мен танглик 
(зўриқиш) даман 
1
2
3
4
4

Мен афсус 
чекаётганимни ҳис 
қиляпман 
1
2
3
4
5

Мен ўзимни эркин 
ҳис қиляпман 
1
2
3
4
6

Мен ҳафаман 
1
2
3
4
7

Мени бўладиган 
омадсизликлар безовта 
қиляпти 
1
2
3
4
8

Ўзимни дам 
олгандек ҳис қиляпман 
1
2
3
4
9

Мен безовтаман 
1
2
3
4
1
0. 
Мен жуда 
хурсандман 
1
2
3
4
1
1. 
Мен ўзимга 
ишоняпман 
1
2
3
4
1
2. 
Мен сиқиляпман 
1
2
3
4
1
3. 
Ўзимни қўйгани 
жой топа олмаяпман 
1
2
3
4
1
4. 
Жуда сиқилганман, 
ўзимни ёмон сезаяпман 
1
2
3
4
1
5. 
Мен ўзимни яхши 
ҳис қиламан 
1
2
3
4
1
6. 
Мен асосан тез 
чарчайман 
1
2
3
4
1
7. 
Мен тез йиғлаб 
юбораман
1
2
3
4
1
8. 
Мен бошқалар каби 
бахтли, хурсанд бўлишни 
истайман 
1
2
3
4


24 
1
9. 
Мен етарлича тез 
қарор қабул қила 
олмаганим учун, кўпинча 
ютқазиб қўяман
1
2
3
4
2
0. 
Мен совуққон, оғир, 
мулойимман 
1
2
3
4
2
1. 
Кутиладиган 
қийинчиликлар мени 
жуда безовта қилди 
1
2
3
4
2
2. 
Бўлар-бўлмасга 
куйиб, пишавераман 
1
2
3
4
2
3. 
Мен жуда 
бахтлиман 
1
2
3
4
2
4. 
Мен ҳар нарсани 
юрагимга яқин 
олавераман 
1
2
3
4
2
5. 
Менинг ўзимга 
ишончим етарли эмас 
1
2
3
4
2
6. 
Мен ўзимни аосан 
хатардан холи деб ҳис 
қиламан 
1
2
3
4
2
7. 
Танқидий ва оғир 
вазиятлардан узоқроқ 
юришга ҳаракат қиламан 
1
2
3
4
2
8. 
Мен ўзим йўл 
қўйган хатолардан жуда 
сиқиламан ва узоқ 
эсимдан чиқара олмайман 
1
2
3
4
2
9. 
Мен ишларим 
тўғрисида ўйлаганимда 
тинчим йўқолади 
1
2
3
4

Download 7,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish