12
таққослаш), тиббиёт психологияси (соғлом ва бемор кишиларнинг психик
хусусиятларини қиёслаш), спорт психологияси (спортчиларнинг ҳолати,
уқувлилиги ва ишчанлигини ўзаро таққослаш) каби фанларда унумли
фойдаланилади.
Онтогенез психологиясида эса қиёслаш методи турли ёшдаги
одамларнинг билиш жараёнлари, шахс хусусиятлари, билимларни
ўзлаштириши, ақлий қобилияти, салоҳияти, ривожланиш динамикаси,
жинсларнинг тафовутлари ва ўзига хослиги кабиларни ўрганишда қўлланади.
Психологлардан Л.С.Виготский, П.П.Блонский, А.А.Смирнов, Б.Г.Ананьев,
Д.Б.Эльконин, П.Я.Гальперин ва уларнинг шогирдлари олиб борган
тадқиқотлар (чақалоқлик, гўдаклик,
илк болалик, кичик мактаб ёши,
ўсмирлик, ўспиринлик ёш даврларини ўзаро солиштириш) шу методдан
фойдаланиб амалга оширилган. Кейинги йилларда халқ таълими тизими ва
ишлаб чиқаришда «инсон омили» муаммосининг кўтарилиши, вақт
тақчиллиги, ишчанлик имконияти, психологик мослик масалаларининг
алоҳида аҳамият касб этиши мазкур методни кенг қўллашни тақозо этмоқда.
Бундан ташқари, тажрибада олинган маълумотларнинг ишончлилигини
оширишда ҳам қиёслаш методи қўлланади. Айниқса, синалувчилардаги
ўзгаришларни ажратиб олиб қараш, тадқиқотнинг босқичларини алоҳида-
алоҳида таҳлил қилиш, масалан, тажрибанинг биринчи босқичи
турли
ёшдаги ва жинсдаги одамларга қандай таъсир этганини аниқлаш ва ҳоказолар
бу методга диққат-эътибор ортиб бораётганидан далолатдир.
Онтогенез психологиясида қиёслаш методи билан бир даврда лонгитюд
(узлуксиз) методи ҳам қўлланади. Унинг бошқа методлардан фарқи бир ёки
бир нечта синалувчилар узоқ муддат, ҳатто, ўн йиллаб текширилишидир.
Лонгитюд методидан психологлардан немис В.Штерн, француз Р.Заззо, рус
психологлари Н.А.Менчинская, А.Н.Гвоздев, Н.С.Лейтис, В.С.Мухина ва
бошқалар кўп йиллардан бери фойдаланмоқдалар.
Мазкур метод орқали бир хил жинсли (Ҳасан-Ҳусан, Фотима-Зуҳра)
ёки аралаш жинсли (Ҳасан-Зуҳра, Фотима-Ҳусан) эгизаклар кузатилган.
Шунинг учун қатор тадқиқотларнинг “она кундалиги” (Н.А.Менчинская,
В.С.Мухина) деб номланиши бежиз эмас. Узоқ вақт бир шахсни (кичик
гуруҳни) кузатиш унда пайдо бўлаётган янги фазилатларнинг ривожланиш
динамикасини, хулқ-атворидаги иллатларни (хатти-ҳаракат) ва уларнинг
олдини олиш тадбирларини, мураккаб психологик муносабатлари, ички
боғланиш қонунияти, механизми тўғрисида мукаммал, ишончли, барқарор
маълумотлар тўплаш имконини яратади.
Лонгитюд методи ёрдамида субъектив омилларнинг ўзига хослигини,
объектив шарт-шароитлар ва ижтимоий муҳитнинг
синалувчига таъсири
ўрганилади. Чунончи, эгизакларнинг ўхшашлиги ва тафовути, таъсирланиши,
ҳис-туйғусининг ўзгариши, кишилар ўртасидаги индивидуал фарқлар
(ишчанлиги, темпераменти, олий нерв фаолияти тизими ва ҳоказолар) бўйича
маълумотлар олиш лонгитюд методи билан амалга ошади.
Ҳозирги
даврда
фан
ва
техника
тараққиёти
психологик
текширишларнинг
илмийлигини
янада
ошириш
учун
(субъектив
13
омилларнинг таъсирини камайтириш мақсадида) яхлит дастур асосида бошқа
фанлар (тиббиёт, физика, физиология, биология, социология, кибернетика,
статистика, фалсафа, мантиқ ва ҳоказолар) билан биргаликда тадқиқот
ишлари олиб боришни тақозо этмоқда. Амалий йўсиндаги илмий-тадқиқот
ана шу кўп қиррали (комплекс) ёндашишни талаб қилади. Психология
соҳаларида (психофизиология, космос, тиббиёт психологияси, муҳандислик
ёки авиация психологиясида тадқиқот объектига тизимли ёндашиш тамойили
амалга оширилмоқда. Комплекс метод ёрдамида ўрганилаётган объектдаги
ўзгаришлар турли нуқтаи назардан таҳлил қилинади ёки уларга ҳар хил
ёндашилади. Масалаи, болада оддий билимларни ўзлаштириш
хусусияти
психологик жиҳатдан текширилаётган бўлса, комплекс ёндашиш таъсирида
ана шу ўзлаштиришнинг фалсафий, мантиқий, физиологик, ижтимоий,
биологик хусусиятлари ёритилади. Айтайлик, кексайишнинг биологик
омилларини ўрганиш унинг психологик, физиологик, мантиқий жиҳатларини
ёритишга хизмат қилади.
Комплекс дастур ёрдамида амалга оширилган тадқиқот
натижалари
илмий аҳамиятга молик бўлиб, инсоншунослик муаммоларини ҳал қилишда
катта ёрдам беради.
Илмий тадқиқот методларининг иккинчи гуруҳи эмпирик методлардан
иборат бўлиб, бу гуруҳга кузатиш (ўзини ўзи кузатиш), эксперимент (табиий,
лаборатория), тест, анкета, сўров, социометрия, суҳбат, интервью, фаолият
жараёни ва унинг маҳсулини таҳлил қилиш, таржимаи ҳол (шахсий
гувоҳнома, ҳужжат, турмуш фаолияти воқеаларини таҳлил қилиш) кабилар
киради ва улар синаш, текшириш, диагноз (аниқлаш) ва прогноз (олдиндан
белгилаш) вазифаларини бажаради. Инсонда туғилганидан умрининг
охиригача содир бўладиган психологик ўзгаришларни чуқурроқ ва
объективроқ тадқиқ этиш учун эмпирик методлардан навбати билан
фойдаланиш яхши натижа беради.
Илмий тадқиқот методларининг учинчи гуруҳи натижаларни қайта
ишлашга мўлжалланган бўлиб, улар статистик (миқдор) ва психологик
(сифат) таҳлил турларига бўлинади. Психологик-педагогик тадқиқотларда
кўпинча қуйидаги статистик методлардан фойдаланилади.
Тўпланган миқдорларни ишлаб чиқишда мана бу формулаларни
қўллаш мумкин:
1
)
М ═ υ ∕ n
формуласи ўртача арифметик қийматни топиш учун
ишлатилади.
М
—йиғинди, υ
—
вариацион миқдор, n
— синалувчилар ёки
объектларнинг саноғини билдиради.
2)
Do'stlaringiz bilan baham: