Лойиҳалаш учун топшириқ
лўнда, иқтисодий кўрсаткичлар ва бошқа
ахборотлар билан ортиқча тўлғазилмаган, ер тузишда қатнашадиган ҳамма
62
корхоналар ва ташкилотлар билан келишилган бўлиши керак, у лойиҳани
тасдиқлайдиган хокимият томонидан тасдиқланади.
Топшириқ икки гурух масалаларини ўз ичига олади.
Дастурли масалалар: объект номи, лойиҳалашнинг мақсади ва
вазифалари, буюртмачи ва лойиҳа ташкилоти орасидаги муносабатлар
тавсифи, ишларни бажариш муддатлари, лойиҳавий ҳужжатлар таркиби,
план-харита материаллари масштаби.
Меъёрий-башоратлаш масалалари: лойиҳавий вазифаларни ечишнинг ер
қонунлари, ҳокимиятнинг маҳаллий органлари қарорлари ва буюртмачи
талабларидан (лойиҳалаш шартлари) келиб чиқадиган тамойиллари;
буюртмачининг лойиҳа мазмуни бўйича тавсиялари (хўжаликлар
ихтисосликлари, объектнинг жойлашиши, инфратизим объектларининг - сув
манбаалари, йўллар ва ш.ў. жойлашиши); ҳисоб-китоблар меъёрлари ва
техник-иқтисодий асослашлар (ер бериш, қишлоқ хўжалик экинлари
ҳосилдорлиги, чорва моллари маҳсулдорлиги ва бошқ.).
Лойиҳани ишлаш учун топшириқнинг намунавий шакли ва мазмуни
қуйидагидек бўлади.
Титул варағи
: топшириқни ким тасдиқлагани, лойиҳанинг номи; кимлар
билан келишилганлиги - шахслар, ташкилотлар, уларнинг имзолари ва
муҳрлари; Ер ресурслари Давлат ·қўмитасининг туман хизмати бошлиғининг
имзоси, вақт, муҳр.
Топшириқ мазмуни:
лойиҳалаш учун асос;
буюртмачи ва лойиҳачи;
лойиҳалашнинг вазифалари (нима қилиш, лойиҳалаш объектлари
қаерда, қандай ерларда жойлашган, уларнинг ихтисосликлари, лойиҳани
техник-иқтисодий асослаш);
бошланғич маълумотлар - хўжаликнинг чегаравий ўлчамлари,
экинларнинг ҳисобланган ҳосилдорлиги, чорва молларининг маҳсулдорлиги
ва бошқа хўжалик фаолиятининг иқтисодий кўрсаткичлари;
бўлажак ер мулкчилиги шакллари;
қишлоқларни жойлаштириш;
ҳудудни инженерлик жиҳозлаш: ирригация, мелиорация тармоқларини,
йўлларни қуриш, сув таъминоти, электр узатиш (ҳажмлари) бўйича
тадбирлар;
бирлашиш алоқалари (маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш,
техникадан биргаликда фойдаланиш ва ш.ў. бўйича);
табиатни муҳофаза қилиш тадбирлари;
лойиҳа таркиби, план масштаби, мажбурий чизмалар, ёзма қисмининг
мазмуни, лойиҳа хужжатлари нусхаларининг сони.
Хулоса:
буюртмачи ва лойиҳа ташкилоти вакилларининг имзолари
(лавозимлари, муҳри, вақти кўрсатилган).
63
Топшириқнинг мазмуни лойиҳалашнинг характерига боғлиқ ҳолда,
бошқача ҳам бўлиши мумкин (масалан, ноқишлоқ хўжалик ердан
фойдаланишларини лойиҳалашда).
Лойиҳа ишлашга топшириқ дала изланишлари далолатномаси ва
чизмаси билан бирга тайёргарлик ишлари ҳужжатларини ташкил қилади.
Кейин топшириқ ва тайёргарлик вақтида белгиланган умумий ечимлар
асосида хўжаликлараро ер тузиш лойиҳаси ишланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |