Ер тузишни лойихалаш



Download 4,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/189
Sana12.06.2022
Hajmi4,44 Mb.
#659687
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   189
Bog'liq
ЕТЛ дарслик Microsoft Word 9a3f0734b48b6fe460e97d7940c66c3d

 
 
3. Лойиҳани кўриб чиқиш ва тасдиқлаш
Хўжаликлараро ер тузиш ишлари натижасида илмий асосланган лойиҳа 
тузилади. Лойиҳа таркибига қуйидагилар киради: чизма қисм – лойиҳа плани 
ва бошқа керакли чизмалар; ёзма қисм - лойиҳанинг тушунтириш хати, 
иқтисодий ва ҳуқуқий асослаш бўйича маълумотлар ва ҳужжатлар ҳамда 
хўжаликларнинг ер турлари майдонлари кўрсатилган ер экспликацияси. 
Лойиҳа ҳар томонлама чуқур асосланган бўлиши ва ҳуқуқий меъёрларга 
мос келиши керак. 
Хўжаликлараро ер тузиш лойиҳаларини ҳуқуқий кучга киритиш (уларни 
кўриб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш) қуйидаги тартибда олиб борилади. 
Лойиҳавий ечим барча манфаатдор ер эгалари, мулкдорлари, ердан 
фойдаланувчилар ва ташкилотлар билан олдинига тайёргарлик ишлари 
даврида, кейин лойиҳалашга топшириқни тайёрлашда ва ниҳоят лойиҳанинг 
охирги ечимини ишлашда келишилади. 
Лойиҳачилар лойиҳа ҳужжатларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорни 
тайёрлашади ва уни лойиҳа билан бирга туман ер тузиш хизматига 
беришади. 
Туман ер тузиш хизмати лойиҳа тавсияларининг асосланганликларини 
ва уларнинг ҳаракатдаги қонунларга мослигини текширади. 
Туман ер тузиш хизмати қарорни лойиҳа материаллари ва ўз хулосаси 
билан бирга туман ҳокимига тасдиқлашга беради. 
Хўжаликлараро ер тузиш лойиҳалари вилоят ҳокими томонидан 
тасдиқланади. Юридик ва жисмоний шахсларга ер ажратиб бериш 
лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси вилоят, туман ва
шаҳарлар ҳокимлари, посёлка, қишлоқ ва овулларнинг ўзини-ўзини 
бошқариш органлари томонидан, уларнинг ваколатлари доирасида 
тасдиқланади. 
Тасдиқланган лойиҳа жойларга кўчирилади. 
 
4. Лойиҳани жойларга (натурага) кўчириш
Лойиҳани жойларга кўчириш хўжаликларнинг лойиҳаланаётган 
чегараларини техник талабларга жавоб берадиган аниқликда ерга 


64 
кўчиришдан иборат. Жойларда чегаралар ер тузувчи мутахассис томонидан, 
хўжалик ва қўшни хўжаликлар вакиллари иштирокида белгиланади. 
Бу ишларни ўтказиш учун ишчи чизма тузилади. Унда чизма тарзда ва 
ёзувлар билан дала шароитидаги ишлар учун зарур барча элементлар 
кўрсатилади: 
жойларда мўлжал олиш учун тасвирлар; 
бурчаклар ва чизиқларни ўлчашни бажариш учун геодезик маълумотлар; 
юриш йўналишлари (чизиқчалар билан), асбобларни ва таёқчаларни 
(вехаларни) ўрнатиш жойлари; 
чегара белгиларини ўрнатиш жойлари. 
Лойиҳани жойларга планда яхши ва аниқ белгиланган тасвир 
элементлари (каналлар, йўллар, дарёчалар ва ш.ў.) бўйича ҳам кўчириш 
мумкин. Очиқ тасвир элементлари йўқ жойларда теодолит йўлларини 
ўтказиш керак бўлади. 
Теодолит йўлларини ўтказиш учун геодезия маълумотлари тескари 
геодезия масаласини ечиш йўли билан ҳисобланади. Ҳар бир ер эгалиги ва 
ердан фойдаланиш давлат геодезия тармоғига боғланган бўлиши керак. 
Хўжаликлар худудлари чегаралари белгиланган тартибдаги чегара 
белгилари билан бир-биридан ажратилади. Чегара белгилари темир-
бетондан, ёғочдан ёки тошдан тайёрланиши мумкин. 
Бир хўжаликнинг чегараларида бир хил чегара белгилари қўйилиши 
керак. Чегара белгилари бир-биридан кўринадиган, лекин 1000 метрдан узоқ 
бўлмаган масофада, суғорилмайдиган чўл ҳудудларида эса - 2000 метрдан 
узоқ бўлмаган масофада ўрнатилади. 
Агар ерда чегарани боғлаб ўтказиш учун бирор табиий ёки сунъий 
элемент бўлмаса, чегара бўйлаб ер эгат қилиб, 20 см дан кам бўлмаган 
чуқурликда ҳайдаб қўйилади. 
Лойиҳани жойига кўчириш учун тайёрланган ишчи чизма янги 
чегараларни керакли аниқликда ерга тушириш имконини бериши керак. 
Хўжалик чегаралари давлат геодезия тармоқларига боғланади. Жойларга 
кўчирилган хўжаликлар чегаралари ер тузилаётган хўжалик вакилларига 
кўрсатилади ва топширилади. Лойиҳани жойларга кўчириш далолатнома 
билан 
тасдиқланади. 
Далолатномада 
чегараларнинг 
ердаги 
ўрни 
таърифланган бўлади. Унга белгиланган чегараларнинг аниқ ўринлари 
(координаталар) кўрсатилган чизма қўшимча қилинади. 
Лойиҳа жойга кўчириб бўлингандан сўнг ва хўжалик чегаралари 
белгилангандан кейин, хўжаликка ердан фойдаланиш ёки унга эгалик қилиш
ҳуқуқини берувчи Давлат далолатномаси берилади. 

Download 4,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish