Ер тузишни лойихалаш



Download 4,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet159/189
Sana12.06.2022
Hajmi4,44 Mb.
#659687
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   189
Bog'liq
ЕТЛ дарслик Microsoft Word 9a3f0734b48b6fe460e97d7940c66c3d

 
 
 
 
4. Резаворзорлар ва қулубнай алмашлаб экишлари ҳудудини ташкил этиш


384 
Резаворлар ҳудудини ташкил этиш ўз ичига турлар, навлар, кварталларни; 
қулубнай учун алмашлаб экиш мас-сивлари ва алмашлаб экиш далаларини; 
ўрмон полосалари, йўллар, сув манбаалари, суғориш тармоғини жойлаш-
тиришни; резавор алмашишларни жорий этишни олади.
Турлар ва навларни жойлаштириш масаласи резаворзорлар учун ер 
участкасини танлаш билан бир вақтда ечилади. Бунда турларнинг биологик 
хусусиятларидан, уларнинг тупроқларга, намликка бўлган талаби- 
áðèãàäà øèéï î í è
Ñàáî ì àðâàðèäè
25 расм. Узумзорлар ҳудудини ташкил этиш (икки бригада)
дан, совуқ урушидан ҳимояланганлигидан, зараркунандалар ва касалликларга 
чидамлилигидан келиб чиқилади. Масалан, қора смородина учун чимли - ўрта 
ва кучсиз кулранглашган, кулранг ўрмон тупроқли ясси қияликлар (3
о
гача) 
кўпроқ тўғри келади. Жанубий минтақаларда улар шимолий йўналишдаги 
қияликларда жойлаштирилади. 
Резавор экинларини экиш тоза навли, соғлом ва сифатли I репродукцияли 
кўчат материаллари билан амалга оширилади. Ўзидан чангланмайдиган навлар 
учун бошқаларидан чанглантиришни таъминлаш керак. 
Текис участкаларда резавор буталари қаторлари шимолдан жанубга, 
қияликларда - қияликка кўндаланг қилиб жойлаштирилади. Қаторлар ишлаб 
чиқариш жараёнларини механизациялашни енгиллатиш учун бир - бирларига 
параллел қилиб жойлаштирилади. Қаторлар орасидаги масофа 2,5-3 м, 
қатордаги ўсимликлар орасидаги масофа смородина учун - 0,6-0,7, маймунжон 
учун - 0,3-0,4 м ташкил этади. Кулупнай 0,8-0,9 x 0,15-0,20м тартибида 
жойлаштирилади. 
Кварталлар майдони улар узунлиги 200-300 м ва кенглиги 150-200 м 
бўлганда 4-7 га ташкил этади. Эрозияга йўл қўймаслик учун улар, узун 
томонлари ўсимликлар қаторлари бўйлаб, қияликка кўндаланг қилиб 
жойлаштирилади, ҳар бир квартални бир нав билан бандлаш керак. 


385 
Резавор буталарининг қўшни кварталлари резавор-чилик бригадаларига
бириктирилади, уларнинг майдонлари 30-40 га ташкил этади. Иш билан 
бандлиги текисроқ бўлиши учун уларда ҳар хил муддатларда пишадиган 
экинлар бўлиши керак. Қаторлардан ҳосилни олиб чиқишни енгиллатиш учун 
резаворзорларда кенглиги 3-4 м, ҳар 50-100 м ўтказиладиган йўллар тармоғи 
лойиҳаланади. Магистрал йўллар 6-8 м, кварталлараро йўллар - 5-6 м кенгликка 
эга бўлади. Кварталлараро йўллар ўрмон полосаларининг ҳар икки томонидан 
жойлаштирилади. 
Резаворзорлар атрофида шамол ўтказадиган тузилишга эга 2 қатор баланд 
ўсадиган 
дарахтлардан 
иборат 
иҳота 
ўрмон 
полосалари 
экилади. 
Резаворзорларнинг майдони катта бўлса кварталлар орасида бир қаторли, 
дарахтлари ёнма-ён жойлашган кварталлар қаторлари бўйлаб жойлашган ўрмон 
полосалари яратилади, бу бир неча кварталларга бир вақтда ишлов бериш 
имкониятини беради. Боғни ҳимоялавчи дарахтлар резаворлар қаторларидан 
узун томон бўйича 6-8 м, калта томон бўйича трактор агрегатлари айланишини 
таъминлаш учун 8-10 м масофада жойлашган бўлиши керак. 
Кварталлараро ҳимоя ўрмон полосаларининг бурчакларида кенглиги 8-10 
м, агрегатлар ва транспорт воситалари ўтиши учун очиқ жойлар қолдирилади. 
Резавор экинларини етиштиришнинг саноат техноло-гияларининг 
ташкилий ва иқтисодий имкониятларидан тўлароқ фойдаланиш учун мос 
хўжаликларда резавор алмашишлар жорий этилади. Масалан, қора смородина 
учун 10 далали, экинлар алмашиниши қуйидагича бўлган резаворалмашиш 
назарда тутилади: 1 - бўш шудгор (пар)+смородина янги экилган; 2 - ёш 
смородина; 3 - мева-га кирадиган смородина; 4-8 - мевалайдиган смородина; 9 - 
мевалайдиган смородина+қирқиб ташлаш; 10 - сидерал экинлар (кузги жавдар, 
арпа). Қулупнайли алмашлаб экиш-лар одатда 6-8 далалик 2-3 йил ҳосил 
берадиган, резаворал-машишлар 10-12 далали, 6-8 йил ҳосил берадиган бўлади. 
Қулупнайли алмашлаб экишларнинг тахминий тузилиши қуйидагидек 
бўлади: 
I.
1 - кузги экинлар; 2 - сидерал экинлар; 3 - қулупнай (янги экилган); 4-6 - 
қулупнай. 
II.
1 - кўп йиллик ўтлар билан қўшиб экилган кузги экинлар; 2-3 - кўп 
йиллик ўтлар; 4 - сидерал экинлар; 5 - қулупнай (янги экилган); 6-8 - қулупнай. 
III.
1 - кузги экинлар; 2 - тоза шудгор (пар); 3 - қулупнай (янги экилган); 4-6 
- қулупнай. 
Меваларни сотишга тайёрлаш бўйича ишларни бажа-риш учун иморатлар 
мажмуасига ва авторефрижераторлар учун айланиш майдончаларига эга 
бригада шийпонлари қурилади; у бригада массиви марказида асосий йўллар 
ёнида жойлаштирилади. 

Download 4,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish