Ер тузишни лойихалаш


Иҳота ўрмон полосаларини жойлаштириш



Download 4,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet156/189
Sana12.06.2022
Hajmi4,44 Mb.
#659687
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   189
Bog'liq
ЕТЛ дарслик Microsoft Word 9a3f0734b48b6fe460e97d7940c66c3d

Иҳота ўрмон полосаларини жойлаштириш. 
Дарахтларни шамолдан 
ҳимоя қилиш ва тупроқлар эрозиясининг олдини олиш учун боғларнинг ташқи 
чегаралари бўйлаб 2-4 қаторли кенглиги 6-9 метрдан 12 метргача бўлган чекка 
ўрмон полосалари лойиҳаланади. Кварталлар бўйлаб, айрим ҳолларда 
кварталлар орқали (кварталлар майдонларига ва табиий шароитларига боғлиқ 
ҳолда), 1-2 қаторли баланд ўсадиган дарахтлардан иборат кенглиги 3-6 м 
бўлган кварталлараро ўрмон полосалари жойлаштирилади. 
Ўрмон полосалари ажурли тузулишга эга бўлиши керак. Полосалар ва мева 
дарахтларининг яқин қатори орасидаги масофа, соя тушишига йўл қўймаслик 
ва боққа ишлов беришда машиналар айланиши учун жой қолдириш мақсадида, 
10-14 м кам бўлмаслиги керак. Асосий ва ёрдамчи полосаларнинг кесишган 
бурчакларида кварталдан кварталга ўтиш учун кенглиги 6-8 м очиқ жойлар 
қолдирилади. 
Нишаблиги 7
0
юқори бўлган қияликларда жойлашган кварталларда 
буталардан кенглиги 2-3 м бўлган ҳимоя полосалари лойиҳаланади. Улар 
қияликка кўнгдаланг, дарахтлар қаторлари бўйлаб, бир-биридан 50-100 м 
масофада жойлаштирилади.
Иҳота ўрмон полосаларида дарахтлар турлари совуққа чидамли, тез 
ўсадиган, узоқ яшайдиган, зараркунандалар ва касалликларни мевали 
дарахтларга тарқатмайдиган бўлиши керак. Одатда, бу мақсадалар учун 
жанубий минтақаларда канада терагидан, қайрағоч, ёнғоқ, майда баргли вяз, 
яшил шум тол, берест дарахтларидан фойдаланилади. Эман, қайин, акация, 
зирк дарахтларидан фойдаланиш тавсия этилмайди, сабаби уларнинг мевали 
дарахтлар билан умумий зараркунандалари ва касалликлари бор.
Йўллар тармоғини жойлаштириш.
Боғларда йўллар тармоғи маҳсулотни 
олиб кетишни, транспорт, қишлоқ хўжалик машиналари ва қуролларининг 
кварталнинг барча қисмларига келишини таъминлаши, техникага хизмат 
кўрсатишга қулай бўлиши керак.
Боғларда йўллар ўз вазифаларига қараб магистрал (асосий), кварталлараро 
ва катаклараро йўлларга бўлинади. Магистрал йўллар боғ массивларини аҳоли 
яшаш, маҳсу-лотларни қайта ишлаш жойлари, умумий фойдаланишдаги 
йўллар, темир йўли бекатлари билан боғлайди. 


379 
Магистрал йўлларнинг кенглиги 5-6 м, ҳар томонидаги чеккаси 1-2 м 
ташкил этади. Улар боғларни ҳимоялавчи чекка ўрмон полосаларининг ички 
томонидан жойлаштирилади. 
Кварталлараро (узунасига ва кўндалангига) йўллар юриш қисми кенглиги 
4-5 м, чеккалари ҳар томонидан 1-2 м қилиб лойиҳаланади ва кварталлараро 
ўрмон полосаларининг ҳар икки томонидан жойлаштирилади. Катакчалараро 
йўллар 3 м кенгликка эга бўлишади; улар катакчалар чегаралари бўйлаб 
дарахтлар қаторларига кўндаланг қилиб, бир-бирларидан 150 ёки 200 м 
масофада жойлаштирилади. 
Боғлардан боғларга ташиладиган катта ҳажмдаги юклар магистрал ва 
кварталлараро йўлларни қаттиқ қоплама билан лойиҳалаш заруратини келтириб 
чиқаради. 

Download 4,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish