2. Алмашлаб экиш далаларини ва ишчи (суғориш) участкаларини
жойлаштириш
Алмашлаб экиш даласи
- бу алмашлаб экишнинг биринчи навбатда
қишлоқ хўжалик экинларини экиш ва улар билан боғлиқ дала ишларини
бажариш учун мўлжалланган бир-бирига тенг қисмларидир. Алмашлаб экиш
даласи битта ёки бир неча ишчи (суғориш) участкаларидан иборат бўлиши
мумкин.
Ишчи (суғориш) участкаси - бу агроэкологик (агроишлаб чиқариш)
хусусиятлари бўйича бир хил, жойларда ҳудудни ташкил этишнинг чизиқли
элементлари (йўллар, иҳота дараҳтлари полосалари, каналлар ва бошқ.) ёки
табиий тўсиқлар билан чегараланган ва ягона технология бўйича қишлоқ
хўжалик экинларини етиштириш учун мўлжалланган ҳайдалма ер
участкасидир.
342
Алмашлаб экиш далалари ва ишчи участкалар тупроқлар таркиби,
рельеф шароитлари, намланиши, микроиқлими бўйича алмашлаб экишдаги
барча экинларни жойлаштириш ва тупроқлар унумдорлигини қайта тиклаш
бўйича тадбирларни ўтказиш учун яроқли, майдони, шакли ва жойлашган
ўрни бўйича эса - механизациялаштирилган дала ишларини агротехник
жиҳатдан тўғри ва унумли бажариш, машина-трактор агрегатларига хизмат
кўрсатиш ва юкларни ташиш учун қулай бўлиши керак. Бунинг учун
далаларни ва ишчи (суғориш) участкаларини жойлаштиришда қуйидагилар
ҳисобга олинади:
жойнинг рельефи;
тупроқ шароити;
далалар ва ишчи (суғориш) участкаларининг майдони, томонлари
ўлчамлари;
йўлларнинг, ўрмон полосаларининг, ишлаб чиқариш бўлимлари ва
хўжалик марказлари чегараларининг, олдин экилган қишлоқ хўжалик
экинларининг жойлашиши.
Жойнинг рельефини ҳисобга олиш
. Лойиҳалашдаги асосий қоида - ишчи
участкаларнинг (далаларнинг) узун томонини қияликка кўндаланг қилиб
жойлаштириш ҳисобланади. Бундай вазиятда даланинг узун томони бўйлаб
бажариладиган асосий ишлар горизонталлар йўналишида (қияликка
кўндаланг) бажарилади. Шунинг ёрдамида тупроқлардаги сув эрозияси
жараёнининг олди олинади, сабаби, ер устидан оқиб келадиган сув ишлов
берилган тупроқда ушланиб қолади, яхши сингади, бу эса қишлоқ хўжалик
экинлари ҳосилдорлигига, айниқса қурғоқчилик минтақаларида, ижобий
таъсир кўрсатади.
Қияликка кўндаланг ишлов берилганда қишлоқ хўжалик техникаси
унумдорлиги ошади, сабаби, тиркама машиналарнинг тортиш қаршилигини
енгиш учун қўшимча қувват сарфланмайди. Масалан, агар 3
0
гача
нишабликда техниканинг унумдорлиги ва ёнилғи сарфини 1 тенг деб қабул
қилсак, 7
0
юқори нишабликда у мос тарзда 0,84 ва 1,10 гача ўзгаради.
Мураккаб қияликларда, тупроқларга тўғри чизиқ бўйлаб, ҳаттоки, қияликка
кўндаланг ишлов беришда ҳам эрозияга қарши самарани, айниқса
профилнинг эгилган жойларида, таъминламаганида, у контурли ишлов
бериш билан алмаштирилади. Контурли ишлов беришда ишчи участкалар
иложи борича параллел эгри чегаралар билан ажратилган, горизонталларга
максимал яқинлатилган полосалар шаклида лойиҳаланади (21 а,б расм).
343
Do'stlaringiz bilan baham: |