3. Лойиҳани ишлаш тартиби ва усуллари
Хўжаликда ички ер тузишни қишлоқ хўжалик корхоналарига
бириктирилган, жамоа, деҳқон хўжаликлари, бирлашмалар ерларида ва ерга
ва бошқа ишлаб чиқариш воситаларига бўлган мулкчилик турларидан
қатъий назар бошқа қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи корхоналар
мулкчилигида, эгалигида, узоқ муддатли фойдаланишида бўлган ерларни
ҳам қўшиб, барча ерларда ўтказилади.
Қишлоқ хўжалик корхоналарида хўжаликда ички ер тузиш туман ер
тузиш чизмалари билан ягона технологик боғлиқликда ўтказилади. Зарур
холларда ундан олдин янги ер эгаликларини ва ердан фойдаланишларни
ташкил этиш ва мавжудларини тартибга солиш билан боғлиқ
хўжаликлараро ер тузиш ўтказилади. Хўжаликлараро алоқаларни,
кооперацияни,
агросаноат
интеграциясини
ривожлантириш
учун
хўжаликларда ички ер тузиш ўзаро ягона ишлаб чиқариш вазифалари ёки
цикллари билан боғланган барча қишлоқ хўжалик корхоналарида бир вақтда
ўтказилиши мумкин.
190
Хўжаликда ички ер тузиш лойиҳаси яхши сифатли, ернинг рельефи
туширилган план-харита материалида, олдинги ер тузиш, ерларни
хўжаликда ички баҳолаш, тупроқ, геоботаника, агрокимё ва бошқа турдаги
изланишлар ва қидирувлар материалларидан фойдаланиб, тузилади. Бундай
материаллар йўқ бўлса, лойиҳани тузишгача зарур изланиш ва қидирувлар
ўтказилади ёки бор маълумотлар тузатилади.
Лойиҳа олди ишлари (туман ер тузиш, ерларни қайта тақсимлаш, йўл
тармоғини жойлаштириш чизмалари, техник-иқтисодий асослаш ва ҳисоб-
китоблар ва бошқ.) хўжаликлараро ер тузиш, мелиорация, агроўрмон
мелиорацияси, қишлоқ аҳоли яшаш жойларини режалаш ва қуриш
маълумотларидан, ерларни қишлоқ маъмурияти ихтиёрига бериш ва бошқ.
материалларидан ҳам фойдаланилади.
Хўжаликда ички ер тузиш лойиҳасини ишлаш учун план-харита
материалларининг масштаби ер эгаликлари ва ердан фойдаланишлар
ўлчамларига, шаклига, ер турларининг бўлакларга бўлинишига ва бир-
бирларидан ажралишига, контурлилигига, рельефнинг мураккаблигига,
ерларнинг
мелиоратив
аҳволига
ва
улардан
фойдаланишнинг
интенсивлигига боғлиқ бўлади. Мамлакат минтақалари бўйича ҳар хил
масштабдаги - 1:10000 дан 1:50000 гача, планлардан фойдаланилади.
Суғорма деҳқончилик, интенсив боғдорчилик ва узумчилик
ҳудудларида йирик 1:5000 ва 1:10000 масштаблардаги планлардан
фойдаланилади; ер турларининг майда контурлилиги шароитида - асосан,
1:10000; катта ҳайдалма ер массивларига эга чўл минтақаларида ва жамоа
хўжаликларида - 1:25000; саҳро ва ярим саҳро минтақаларидаги чорвачилик
хўжаликларида - 1:50000 масштабли планлардан фойдаланилади.
Лойиҳалашнинг бошида ечиш зарур бўлган аҳамиятли масала
ҳисобланган (лойиҳавий мўлжалланган) даврни аниқлаш ҳисобланади.
Хўжаликда ички ер тузиш лойиҳалари икки муддатга ишланади:
ҳисобланган, хўжаликнинг лойиҳада кўзда тутилган тадбирларни амалга
ошириш бўйича реал имкониятлардан келиб чиқадиган ва башоратланган
(истиқболдаги),
бу
даврда
хўжалик
ерларининг
потенциал
маҳсулдорлигидан иложи борича максимал фойдаланиш, қишлоқ хўжалик
фойдаланишига ерларни тортиш бўйича чоралар назарда тутилади.
Ҳисобланган (лойиҳада мўлжалланган) давр - унда хўжаликда ички ер
тузиш лойиҳасида кўзланган барча ечимлар амалга оширилган бўлиши
керак ва унинг охирида қишлоқ хўжалик корхонаси лойиҳада белгиланган
ривожланишнинг
ва
ердан
фойдаланишнинг
техник-иқтисодий
кўрсаткичларига чиқиши зарур.
Чегараларга эга лойиҳа элементлари (алмашлаб экиш далалари, ишчи
участкалар, бригадалар ер массивлари, дала йўллари ва бошқ.) лойиҳани
амалга оширишнинг биринчи йилидаёқ ўзлаштирилишини ҳисобга олиб,
алмашлаб экишлар - уларнинг ротацияси даврида, яйлов ва пичанзорлар -
тўлақонли сунъий ўтлар қатламининг яратилиши даврида, дарахтзорлар -
191
мевалаш даврининг бошланишигача бўлган даврда ўзлаштирилади,
лойиҳада бу давр ўртача беш йилга тенг деб қабул қилинади.
Башоратлаш (истиқбол) даври, асосан, 15 йилга тенг.
Лойиҳанинг асосий кўрсаткичлари ўзлаштиришнинг биринчи йилига,
ҳисобланган (лойиҳавий) ва истиқболдаги даврларга келтирилади.
Хўжаликда ички ер тузиш лойиҳасини ишлашнинг иккита асосий йўли
мавжуд:
анъанавий, берилган назорат сонларидан келиб чиқиб, ҳудудий ташкил
этишни техник-иқтисодий асослаш тамойили бўйича амалга ошириладиган;
ресурсли, хўжалик ерларининг потенциал маҳсулдорлигини, унинг
меҳнат ва пул-моддий ресурслар билан таъминланганлигини ҳисобга
олувчи.
Режали иқтисодиёт шароитида кўп фойдаланиладиган анъанавий
усулда, хўжаликка қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш
режаси (давлат буюртмаси, назорат сонлари) туширилади. Бунда хўжаликда
ички ер тузиш лойиҳасига режани ерга «боғлаш» имконини берадиган асбоб
сифатида қаралади.
Бундай вазиятда лойиҳалаш усули агроиқтисодий ҳисоб-китобларни
ўзаро келиштирилган ҳолда ўтказишдан ва лойиҳавий ер тузиш
масалаларини лойиҳанинг таркибий қисмлари ва элементлари бўйича
ечишдан иборат бўлади (15 расм).
Лойиҳавий масалаларни ечишнинг тахминий тартиби қуйидагидек:
1.
Ишлаб чиқариш бўлимлари ва марказларининг, озуқа олинадиган
ерларнинг кўзланаётган сони, ўлчамлари ва жойлашиши, ходимларнинг
режалаштирилган яшаш жойлари асосида берилган молларнинг бош сонини
ишлаб чиқариш бўлимлари ва фермалар бўйича, уларнинг оптимал
ўлчамларига яқин қилиб тақсимлаш амалга оширилади.
2.
Хўжаликнинг ишлаб чиқариш бўлимлари (бўлимлар, ишлаб чиқариш
участкалари, бригадалар) ва фермалари бўйича чорва молларининг озуқага
бўлган талаби, яшил конвейер, ҳайдалма ерларда экиладиган озуқа
экинлари майдони ҳисобланади. Бунда яшил конвейер чизмасини тузишда
ерларнинг трансформацияланишини ҳисобга олиб аниқланган озуқа
олинадиган ерларнинг лойиҳавий майдони ҳисобга олинади.
3.
Лойиҳада аниқланган ерларнинг таркиби ва майдонлари, уларни
трансформациялаш ва яхшилаш асосида ҳайдалма ерларининг барча
участкалари майдони ва жойлашиши белгиланади. Озуқа экинларининг
олдин ҳисобланган майдонларини, донли, бошқа озиқ-овқат ва техника
экинлари майдонларининг режалаштирилган таркибини, уларнинг алмашиш
тартибини, ҳудуднинг табиий хусусиятларини ва аҳоли тизимини ҳисобга
олиб, хўжаликда алмашлаб экиш тизими лойиҳаланади.
4.
Алмашлаб экишлар, мева-резавор дарахтзорлари ва озуқа
олинадиган ерлар ҳудудларида ички ер тузиш амалга оширилади.
192
5.
Хўжаликнинг барча майдонларини, деҳқончилик маҳсулотларини
ишлаб чиқаришни ва тақсимлашни, озуқа балансини ва бошқ. ҳисоблаш
учун асос бўлиб хизмат қиладиган, ер турларининг лойиҳавий
экспликацияси тузилади.
6.
Лойиҳанинг самарадорлигини, асосий ва айланма фондларга, меҳнат
ресурсларига, капитал юкламаларга бўлган талабни ҳисоблаш амалга
оширилади, лойиҳани амалга ошириш режаси тузилади.
Анъанавий усулда тузилган хўжаликда ички ер тузиш лойиҳаси
хўжаликнинг ишлаб чиқариш дастурини техник-иқтисодий асослашдан
иборат бўлади. Бу дастур фақат керакли ресурслар (капитал юкламалар,
меҳнат ресурслари, техника, маъданли ўғитлар ва бошқ.) жалб қилингандан
кейин бажарилиши мумкин. Айнан шу билан, бундай лойиҳадаги кўплаб
тадбирларнинг (ерларни трансформациялаш, ишлаб чиқариш, сув хўжалиги,
йўл қурилишлари, тупроқларни мелиорациялаш, дарахтзорларни барпо
этиш ва бошқ.) чизма даражасида ишланишини тушунтириш мумкин.
Бундай лойиҳа фақат у зарур ресурслар билан таъминлангандагина амалга
оширилиши мумкин.
Лойиҳалашнинг
анъанавий
усули
давлат
қишлоқ
хўжалик
корхоналарида, уруғчилик, элита, наслчилик, ўқув-тажриба хўжаликларида,
саноат
корхоналарининг
ёрдамчи
хўжаликларида,
яъни,
ишлаб
чиқаришнинг назорат сонларини давлатдан оладиган ва бу сонлардан келиб
чиқадиган пул-моддий, меҳнат ва бошқа ресурсларни ҳам давлат ёки бошқа
буюртмачи томонидан оладиган хўжаликларда хўжаликда ички ер тузиш
лойиҳасини ишлашда фойдаланилиши мумкин. Мазкур усул ерлар
ўзлаштирилаётган, аҳоли кўчирилаётган ва ш.ў. туманларда ҳам кенг
қўлланилиши мумкин.
Тўла мустақилликда, ўз-ўзини маблағ билан таъминлаш ва ўз
харажатларини ўзи қоплашда корхоналарда, бир томондан, ердан максимал
интенсив фойдаланиш, иккинчи томондан эса - ер ресурсларини
кучсизланишдан, бузилишдан, эрозиядан сақлаш иқтисодий манфаати
пайдо бўлади. Бундай вазиятда лойиҳалашнинг ресурс усулидан
фойдаланилади.
Ресурс усулида лойиҳавий масалаларни ечиш тартиби.
1. Хўжалик ер турларининг табиий салоҳияти биоиқлимий,
агроэкологик баҳоланади, бозор конъюнктураси ўрганилади ва шу асосда
мазкур қишлоқ хўжалик корхонасида қандай маҳсулотни ва қандай ҳажмда
ишлаб чиқариш мақсадга мувофиқлиги аниқланади.
2. Корхонанинг реал ишлаб чиқариш дастури тузилади, у мавжуд
ресурслар билан тасдиқланиши ва хўжаликда кенгайтирилган такрор ишлаб
чиқаришни, максимал фойда олишни ва тупроқлар унумдорлигининг
тўхтовсиз ошиб боришини таъминлаши керак.
3. Ўзлаштириш, трансформациялаш ва яхшилаш учун, фақат
корхонанинг ўзининг ва жалб этилган пул-моддий ва меҳнат ресурслари
193
билан таъминланадиган, ер участкалари белгиланади. Шуни ҳисобга олган
ҳолда қишлоқ хўжалик корхонаси ҳудуди ташкил этилади.
4. Лойиҳа бўйича ерларнинг бузилиши, ҳудуднинг экологик
турғунлиги бузилиши хавфи туғилган участкалардан фойдаланиш
интенсивлигини пасайтириш назарда тутилади.
196
Лойиҳалаш учун топшириқ
Хўжаликнинг ихтисослиги ва ташкилий ишлаб чиқариш тузилиши
Ишлаб чиқариш ҳажми ва маҳсулот сотиш режаси
Қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлиги ва ер турлари маҳсулдорлиги
Чорва моллари бош сони ва маҳсулдорлиги
Лойиҳани агроиқтисодий асослаш
Ер тузишни лойиҳалаш
Хўжалик тармоқлари ўлчамларини, ер турлари
таркибини ва майдонларини белгилаш
Ишлаб чиқариш бўлимларини ва хўжалик марказларини
жойлаштириш
Моллар ва
паран-
Яйловлар ва
пичан-
Ҳайдалма
ерлар
Дарахтзорлар
(боғлар, узум-
Магистрал йўллар ва бошқа умумхўжалик аҳамиятига эга
инженерлик объектларини жойлаштириш
далар
зорлар
Экин май-
зорлар, тутзор-
Ер турларини ташкил этиш
бош сони
донлари
таркиби
лар ва бошқ.)
Ер турларини трансформациялаш, яхшилаш ва жойлаштириш
Озуқа
баланси
Озуқа
экинлари
Товар экин-
лар (асосий
Бўш шудгор
(пар)
Алмашлаб экишларни ташкил этиш
ва ёрдамчи)
Алмашлаб экишлар ҳудудларини ташкил этиш
Маҳсулотни етиштириш ва тақсимлаш
(далаларни, ишчи (суғориш) участкаларини, дала
(уруғликка, давлатга сотишга, озуқага ва бошқ.)
йўлларини, иҳота полосаларини ва бошқ.
Асосий ва айланма фондларга ва меҳнат
жойлаштириш)
ресурсларига (ўғитларга, ЁММ, техникага, иншоотларга)
бўлган талабни ҳисоблаш.
Лойиҳавий экспликацияни тузиш
Хўжалик ривожланишининг иқтисодий
Ер тузиш тадбирларини йиллар бўйича амалга
кўрсаткичларини ҳисоблаш
ошириш режаси
Хўжалик ресурслари ва ажратиладиган капитал юкламалар билан солиштириш
Do'stlaringiz bilan baham: |