Ер тузишни лойихалаш



Download 4,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/189
Sana12.06.2022
Hajmi4,44 Mb.
#659687
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   189
Bog'liq
ЕТЛ дарслик Microsoft Word 9a3f0734b48b6fe460e97d7940c66c3d

Назорат саволлари: 
1. 
Хўжаликда ички ер тузиш нима, у нимаси билан хўжаликлараро ер тузишдан 
фарқ қилади? 
2. 
Хўжаликда ички ер тузишнинг мақсади ва вазифалари қандай? 
3. 
Хўжаликда ички ер тузиш лойиҳасининг мазмуни нималарга боғлиқ? 
4. 
Хўжаликда ички ер тузиш лойиҳасини таркибий қисмлар ва элеаментларга 
бўлиш асосида қандай назарий қоидалар ётади? 
5. 
Хўжаликда ички ер тузиш лойиҳасининг асосий қисмлари ва элементларини 
санаб беринг. 
6. 
Хўжаликда ички ер тузиш лойиҳасини ишлаш ўз ичига нималарни олади? 
7. 
Хўжаликда ички ер тузиш лойиҳасини ишлаш учун план-харита 
материаллари масштаби қандай бўлиши керак? 
8. 
Ҳисобланган (лойиҳавий) давр нима ва у қандай белгиланади? 
9. 
Хўжаликда ички ер тузиш лойиҳасини ишлашнинг қандай асосий усуллари 
мавжуд ва қандай ҳолларда улар қўлланилади? 
 
 


200 
XI боб 
ТАЙЁРГАРЛИК ВА ИЗЛАНИШ ИШЛАРИ 
 
1. Камерал ер тузиш тайёргарлиги. 
Хўжаликда ички ер тузиш лойиҳасини тузиш учун хўжалик ер эгалигини 
(ердан фойдаланишини), унинг ерлари сифатини, ҳудуднинг ва ишлаб 
чиқаришнинг 
мавжуд 
ташкил 
этилишини, 
унинг 
самарадорлигини, 
ривожланиши истиқболини тавсифловчи маълумотларга эга бўлиш керак. Бу 
маълумотлар тайёргарлик ишларини ўтказиш натижасида олинади, тайёргарлик 
ишлари 
камерал ва дала
тайёргарликларига бўлинади. 
Тайёргарлик ишларининг мақсади хўжаликнинг табиий ва иқтисодий 
шароитларини, унинг ривожлани-шини, ерлардан фойдаланишни тавсифлавчи 
материаллар ва ҳужжатларни йиғиш умумлаштириш ва таҳлил қилиш ҳамда 
хўжаликда ички ер тузиш лойиҳасининг таркиби, мазмуни ва асосий 
вазифалари бўйича олдиндан мулоҳазалар ва тавсиялар ишлаш ҳисобланади. 
Камерал тайёргарлик ишлари қуйидагилардан иборат бўлади: 
план-харита материалларини тайёрлаш, лойиҳани тузиш даврига хўжалик 
ер турларининг майдонларини ва экспликациясини аниқлаш; 
хўжаликда ерлардан фойдаланиш шароитини ва уларнинг сифатини 
тавсифловчи материалларни йиғиш ва тахлил қилиш;
хўжаликнинг ҳозирги аҳволини ва келажакдаги ривожланишини ва 
ерлардан фойдаланишини тавсифловчи режалаш, башоратлаш, дастурлаш, 
ҳисобот ва лойиҳа материалларини йиғиш, ўрганиш ва тизимлаштириш; 
ҳудудда дала ер тузиш изланиши дастурини (режасини) тайёрлаш. 
План-харита материалини тайёрлаш
. Хўжаликда ички ер тузиш 
лойиҳасини ишлаш учун харитавий асос бўлиб, асосан, аэрофототасвир 
натижасида олинган хўжаликнинг план материалларининг кўчирилган нусхаси 
хизмат қилади. Улар йўқ бўлса, ерларни график ҳисобга олиш планининг 
асосий нусхасидан (оригиналдан) нусха кўчириб олинади ва ундан 
фойдаланилади. 
Хўжаликнинг план харита асосига (ер эгалиги, ердан фойдаланиш плани) 
ҳудудда ер тузиш изланиши вақтида аниқланган ерлар турлари контурлари 
жойлашишидаги ва майдонларидаги барча ўзгаришлар ҳамда ер рельефи 
(горизонталлар) туширилади. 
Ўзбекистоннинг жамоа қишлоқ хўжалик корхоналарида лойиҳалашда 
асосан 1:10000 - 1:25000, фермер ва деҳқон хўжаликларида эса - 1:5000 - 
1:10000 масштаблардаги план асосларидан фойдаланилади. 
Рельефнинг баландлик қирқими унинг мураккабли-гидан, хўжалик 
ўлчамларидан, унинг чегарасидаги баландликлар фарқидан келиб чиқиб 
танланади. Эрозияга қарши тадбирларни лойиҳалаш зарурати туғилса, 
қияликлар тиклиги (ерлар нишаблиги) харитаси тузилади. 


201 
Лойиҳалашда рельефни ҳисобга олмасдан хўжалик марказларини, 
чорвачилик фермаларини, ҳар қандай чегараларни, йўлларни, иҳота дарахтлари 
полосаларини тўғри жойлаштириш, алмашлаб экишлар, боғлар, узумзорлар, 
яйловлар ва пичанзорлар ҳудудларини тузиш мумкин эмас. 
Хўжалик майдонини аниқлашда хўжаликнинг умумий майдонини, ер 
турлари майдонлари ва улар сифатини тавсифлавчи ер ҳисоби маълумотлари 
йиғилади. Бунда ерга бўлган мулкчилик ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳнома, 
ерлар ҳисоби ва ер эгаликларини (ердан фойдаланишларни) Ер ресурслари 
Давлат қўмитасининг туман хизматида рўйхатга олиш, «Ўздаверлойиҳа» 
институти ва унинг вилоят бўлимларида мавжуд ҳамда «Ўзкадастртасвир» 
шўъба корхонаси томонидан ерларни инвентаризациялаш ва ер мониторинги, 
дала изланишлари даврида олинган ер турлари контурлари майдонларини 
ҳисоблаш, график ҳисоб материаллари маълумотларидан фойдаланилади. 
Хўжалик майдонларини аниқлашда хўжалик ҳудудида жойлашган бошқа 
ер эгаликлари ва ердан фойдаланишлар, қўшнилар тўғрисида маълумотлар,
ноқишлоқ хўжалик заруратлари ва хўжаликдаги ички қурилишлар учун ер 
ажратиш материаллари ҳам йиғилади. 

Download 4,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish