Ер тузишни лойихалаш


 расм. Қишлоқ хўжалик ерларини инженерлик ҳимоялаш чизмаси



Download 4,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/189
Sana12.06.2022
Hajmi4,44 Mb.
#659687
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   189
Bog'liq
ЕТЛ дарслик Microsoft Word 9a3f0734b48b6fe460e97d7940c66c3d

9 расм. Қишлоқ хўжалик ерларини инженерлик ҳимоялаш чизмаси. 
7. Сув босадиган ерларнинг устки унумдор қатламини қирқиб олиш, 
сақлаш ва ундан фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрланади. Бу 
таклифларни амалга ошириш учун ишчи лойиҳалар ишланади. 
8. Янги объектга ерларни беришнинг асосий шарт-лари бўйича 
тавсиялар тайёрланади. Бу тавсиялар бузилган транспорт алоқаларини 
тиклаш, табиий ресурсларни ва атроф муҳитни, маданий ва тарихий 


124 
обидаларни муҳофаза қилиш, сув омбори сув ресурсларидан фойдаланиш 
тартибини белгилаш ва бошқаларни ўз ичига олади. 
Сув омбори қурилиши минтақасига тушган хўжалик-лар ҳудудларини, 
аҳоли тизимини ва ишлаб чиқаришини қайта ташкил этиш бўйича тавсиялар 
тайёрланади. Бу тад-бирларни амалга ошириш учун зарур харажатлар 
миқдори аниқланади. Бунда қишлоқ хўжалик ерларини ва қишлоқларни сув 
босиши, сизот сувлари сатҳи кўтарилиши, хўжа-ликлар ерларининг бўлиниб 
қолишлари ҳисобга олинади. 
Қишлоқ хўжалик корхоналари ерлари сув омбори қурилиши натижасида 
тўла ёки қисман сув тагида қолиши мумкин. Уларнинг нормал фаолият 
кўрсатиши учун ерларга янги ерлар қўшиш ёки ихтисосликларини 
ўзгартириш зарур бўлади. Ерларнинг оз қисмини сув босган хўжаликлар 
самарали хўжалик юритиш имкони бўлса сақлаб қолинади. Айрим ҳолларда 
ерларнинг оз қисмини сув босиши ҳам хўжалик ер майдонининг ноқулай 
жойлашувига олиб келиши мумкин. 
Қишлоқларга нисбатан ҳам, ҳар хил шароит вужудга келиши мумкин: 
қишлоқ қисман сув тагида қолиши ёки сизот сувлари сатҳи кўтарилиши 
натижасида иморатлар қишлоқ ичида бошқа жойга кўчирилиши ёки қишлоқ 
ёнига жойлаштирилиши мумкин; қишлоқ тўла сув тагида қоладиган ёки 
сизот сувлари кўтариладиган минтақага тушиб қолса, у янги жойга ёки 
бошқа қишлоққа кўчирилиши мумкин. 
Сув омбори қурилиши сабабли, қишлоқ хўжалик кор-хоналарини қайта 
ташкил этишда қуйидаги ечимларнинг биридан фойдаланилади: қишлоқ 
хўжалик корхонасини ерларининг майдони ва жойлашишини ўзгартирган 
ҳолда сақлаб қолиш; бир неча хўжаликни бирлаштириш; хўжаликни эски 
жойда тугатиб, янги жойга кўчириш. 
Йирик ГЭС сув омборлари катта майдонларни эгаллаганликлари учун 
бир неча маъмурий туманлар, ҳаттоки вилоятлар ҳудудида жойлашиши 
мумкин. Туямўюн сув омбори эса икки давлат Ўзбекистон ва Туркманистон 
ҳудудларида жойлашган. Сув омборларига ер ажратиш учун тузиладиган 
хўжаликлараро ер тузиш лойиҳалари маъмурий туманлар бўйича тузилади ва 
иқтисодий асосланади. 

Download 4,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish