Ер тузишни лойихалаш



Download 4,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/189
Sana12.06.2022
Hajmi4,44 Mb.
#659687
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   189
Bog'liq
ЕТЛ дарслик Microsoft Word 9a3f0734b48b6fe460e97d7940c66c3d

 
2. Тайёргарлик ишлари 
Хўжаликлараро 
ер 
тузиш 
лойиҳасини 
тузиш, 
асослаш 
ва 
расмийлаштириш учун лойиҳалаш объектига ва мазкур ер тузишнинг 
характерига ва вазифаларига мос тушадиган, зарур ва етарлик ҳажмдаги 
тайёргарлик ишлари ўтказилади. 
Тайёргарлик ишлари жараёнида қуйидаги масалаларни ечиш керак: 


59 
- хўжаликлараро ер тузиш қатнашчилари таркибини аниқлаш, улар ер 
тузиш ишлари ўтказиладиган ҳудудда жойлашган хўжаликлар, ташкилотлар, 
корхоналар ва муассасалар бўлиб, ер тузишдан манфаатдордирлар; 
- хўжаликлараро ер тузишни ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжат ва 
маълуларни йиғиш, тайёрлаш ва ўрганиш; 
- хўжаликлар ерларининг аҳволини ўрганиш ва хўжаликлараро ер 
тузишни ўтказиш зарурати ва сабабларини аниқлаш;
- ер тузиш ўтказилаётган хўжаликларнинг таклиф ва истакларини 
аниқлаш ва ўрганиш, уларни бажариш имкониятларини ва лозимлигини 
аниқлаш, ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларнинг фикр ва истаклари бир-
бирларига мос келмаганда умумий таклифлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш; 
- лойиҳа тузиш бўйича топшириқни ишлаб чиқиш, унинг асосий 
кўрсаткичлари бўйича манфаатдор хўжаликлар, ташкилотлар ва муассасалар 
билан келишиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш. 
Тайёргарлик ишлари камерал ер тузиш тайёргарлиги ва далада 
ўтказиладиган изланишлардан иборат бўлади. Улар асосида лойиҳалаш учун 
топшириқ, кейин лойиҳанинг ўзи ҳам тузилади. 
Камерал ер тузиш тайёргарлик ишлари
лойиҳалаш объектига 
чиқишгача бажарилади. У хўжаликлараро ер тузиш қатнашчилари таркибини 
белгилаш ёки аниқлашдан бошланади. Уларнинг сони иккитадан бир неча 
ўнтагача, ҳаттоки айрим ҳолларда юзтадан ҳам ошиб кетиши мумкин. Бу 
ишлар хўжаликлараро ер тузиш қатнашчилари рўйхатини тузиш билан 
якунланади. Бу план-харита материаллари талаб этиладиган ҳудудни аниқлаб 
беради. 
Ундан кейин қуйидаги ҳужжат ва маълумотлар йиғилади ҳамда 
ўрганилади. Улар: 
хўжаликлараро ер тузишни ўтказиш ташаббускорлари томонидан 
тақдим қилинган ҳужжатлар (илтимоснома,
қарорлар, давлат муассасалари буйруқлари ва бошқ.); 
туманнинг, мавжуд хўжаликларнинг, хўжаликлараро бирлашмаларнинг 
ва янги хўжаликларнинг келажакдаги ривожланиши ва улар олдида турган 
вазифалар ҳақида маълумотлар; 
туман ва вилоят ер тузиш чизмалари (схемалари); 
ердан фойдаланиш ва ерга эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар 
(давлат актлари); 
хўжаликлар ва айрим ер бўлаклари майдонларининг ер ҳисоби ва уларни 
баҳолаш бўйича маълумотлар; 
хўжаликлар ер майдонлари планлари, хўжаликлараро ер тузиш 
ўтказиладиган ҳудуд умумий ерларининг плани (хўжаликлараро ер тузиш 
лойиҳасини ишлашга мос масштабда); 
олдинги йилларда ўтказилган ер тузиш ишлари натижалари; 
тупроқ, геоботаника, мелиорация, йўл, сув хўжалиги ва бошқа 
изланишлар, қидирув ишлари натижалари; 


60 
мелиорация, ирригация, йўл қурилиши ва бошқа лойиҳалар (чизмалар); 
хўжаликлар учун белгиланган сув лимити ва уни ошириш 
имкониятлари; 
ер 
тузиш 
ишлари 
ўтказилаётган 
хўжаликларнинг 
иқтисодий 
кўрсаткичлари; 
хўжалик марказлари ва аҳоли яшаш жойлари, якка жойлашган ишлаб 
чиқариш марказлари ва чорвачилик фермалари тўғрисида маълумотлар; 
қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлиги ва чорва молларининг 
маҳсулдорлиги тўғрисидаги охирги 3-5 йиллардаги маълумотлар; 
ер талаб этадиган объектлар лойиҳалари ва чизмалари; 
махсус қўриқланадиган ҳудудлар (қўриқхоналар, та-биат, маъданият 
ёдгорликлари, тарихий-маданий объектлар ва бошқ.) жойлашиши 
тўғрисидаги маълумотлар; 
сув муҳофаза минтақаларининг, бошқа муҳофаза қилинадиган ҳудудлар 
ва уларда ердан фойдаланиш
тартиблари тўғрисидаги материаллар. 
Йиғиладиган ҳужжат ва маълумотларнинг турлари, мазмуни, ҳажми ва 
аниқлик даражаси хўжаликлараро ер тузиш олдига қўйилган вазифаларга ва 
лойиҳа ишларининг ҳажмига қараб аниқланади. Бу материалларнинг барчаси 
расмий бўлиши керак. 
Бу ҳужжатлар ва маълумотлар вилоят ва туман режалаш, қишлоқ ва сув 
хўжалиги бошқармаларидан, ер кадастри, ер тузиш ва бошқа ташкилотлар 
ҳамда муассасалардан йиғилади.
Тайёрланадиган план-харита материаллари масштаблари лойиҳа қамраб 
оладиган майдонга, ер тузиш характери ва мазмунига, ер эгаликлари ва ердан 
фойдаланишлар ўлчамларига, объект жойлашган минтақага, ерларнинг 
вазифаларига ва бошқа шароитларга боғлиқ ҳолда белгиланади. 
Лойиҳа плани нафақат етарлик даражада мукаммал ва аниқ, балки 
ишлаш учун қулай, ихчам бўлиши керак (одатда 1:10000, 1:25000 
масштабларда). 

Download 4,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish