38
хил стандарт дастурлардан фойдаланилади.
Комплекс
технологиянинг
ривожланиши
кейинчалик
айрим
ҳисоблашлар жараёнларини автоматлаштиришга олиб келди. Махсус
ишланган ер тузиш дастурлари ёрдамида лойиҳанинг смета-молия
ҳисоблари, лойиҳани асослаш бўйича жадваллар ишлана бошлади ва
уларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш имконияти пайдо бўлди.
Ер тузишни лойиҳалашда махсус қурилмалар (сканер, дигитайзер,
плоттер, графопостроитель) билан жиҳозланган юқори қувватли ЭҲМлардан
фойдаланила бошлагандан кейин комплекс технология айрим графикавий
масалаларни ЭХМлар ёрдамида ечиш имконини бера бошлади.
Автоматлашган технология ер тузувчи лойиҳачининг автоматлашган иш
ўрнидан фойдаланган ҳолда, олдиндан белгиланган дастурлар асосида,
тугалланган ва тўла ер тузиш ечимларини олиш жараёнидир. Бунинг учун
махсус техника, дастур ва ахборот таъминоти бўлиши керак.
Техника таъминоти ўз
ичига катта ҳажмли хотирага ва ҳаракат тезлигига
эга бўлган компьютерни ҳамда компьютерга уланадиган зарур
қурилмаларни олади. Қурилмалар таркибида план ва хариталарни аниқ
координаталари билан компьютер хотирасига киритиш имконини берадиган
дигитайзер, сканер, лойиха планини белгиланган масштабда, аниқликда ва
рангда қоғозга тушириш имконини берадиган плоттер, графопостроитель ёки
принтер бўлиши керак.
Дастурлар билан таъминлаш стандарт амалий дастур-лар ёрдамида
амалга оширалади. Бу дастурлар сонлар ва тасвирлар билан бажариладиган
мураккаб масалаларни ечиш имконини беради. Масалан ерларни график
усули билан бир неча бўлакларга бўлиш ва автоматик тарзда уларнинг
майдонларини ва бурилиш нуқталарининг координаталарини аниқлаш,
тупроқ турларига, унумдорлигига ва сув билан таъминланиш даражасига
қараб, алмашлаб экиш массивларини жойлаштириш, экинлар майдонлари
таркибини ва ҳосилдорлигини аниқлаш ва ш.ў.
Ахборот таъминоти ер тузиш
масалаларига аниқ маълумотларни ва
меъёрларни киритиш имконини беради. Улар таркибига ер тузиш объекти
бўйича ер тузишгача бўлган ва режавий маълумотлар киради. Бу
маълумотлар таркибига жойларнинг сонли модели (ҳудуднинг топографик
кўриниши, тупроқ унумдорлиги, ернинг мелиоратив ҳолати, эрозияга учраш
даражаси), ишлаб-чиқариш натижалари ва унинг ҳозирги ҳолатининг
миқдорий тавсифи ва ривожланиши кўрсаткичлари киради. Бундан ташқари
лойиҳалаш жараёнида амал қилиш керак бўлган ер тузишнинг тартиб ва
қоидалари, талаблари, кўрсаткичлари ва меъёрларини ўз ичига олган махсус
ахборот банки бўлиши керак. Демак, автоматлашган технологиядан
фойдаланиш учун лойиҳачи мутахассис ер тузишни ва унинг анъанавий
усулини яхши билиши, техник воситалардан, дастурлардан ва ахборот
таъминоти маълумотларидан фойдалана олиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: