1-МАЪРУЗА.
ЕНГИЛ САНОАТ ЖИХОЗЛАРИГА ТЕХНИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ФАНИГА КИРИШ. ФАН ТЎҒРИСИДА ТУШУНЧА. ФАННИНГ МАҚСАДИ, УНИНГ МАЗМУНИ ВА ЎҚУВ РЕЖАДАГИ ЎРНИ.
Режа:
1.Фан тўғрисида тушунча.
2. Фаннинг мақсади.
3.Фаннинг мазмуни ва ўқув режадаги ўрни
Адабиётлар:
1. Қ.Т.Олимов, Р.Х. Нурбоев, Г.К. Соатова, И.М. Рахмонов “Тикувчилик буюмларини ишлаб чиқариш жихозлари” Т. “Фан” 2011 й.
2. Қ.Т. Олимов ва бошқалар. “Тикувчилик корхоналари жихозлари” Тошкент 2001 й.
3. Х.Ҳ.Самархўжаев “Тикувчилик корхоналарининг ускуналари”. Т. “Ўзбекистон” 2001
4. Қ.Т. Олимов ва бошқалар “Енгил саноат машина ва аппаратлари” Тошкент 2001 й.
5. Қ.Т. Олимов, Р.Х. Нурбоев ва бошқалар “Енгил саноат жихозларини таъмирлаш ва тиклаш асослари” Тошкент 2005 й.
Ўзбекистон мустақилликнинг дастлабки йилларида бозор иқтисодиётига ўтишнинг ўзига хос йўлини танлаб, уни изчил амалга ошириши натижасида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидаги бошқа кўплаб мамлакатлардан фарқли равишда, ишлаб чиқариш ва аҳоли турмуш даражасининг кескин пасайиб, давлатнинг ички ва ташқи қарзлари ҳаддан зиёд ошиб кетишига йўл қўймасликка эришди. Қулай ишчан муҳит яратиш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашга қаратилган иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнлари натижасида мамлакатимиз иқтисодиёти юқори ва барқарор ўсиш суръатларини намоён қила бошлади. Яъни, 2000 йилда 103,8 фоиздан 2007 йилда 109,5 фоизгача иқтисодий ўсиш суръатлари кузатилган бўлса, 2008 йилдан бошлаб пасайиб ўртача 8,0 фоиз атрофида иқтисодий ўсиш суръати кузатилган. Ушбу даврдаги пасайиш 2008 йилдан бошланган ва ҳозирга қадар ҳам якуни кузатилмаётган глобал молиявий-иқтисодий инқироз оқибатида юз берган.
Мамлакатимизда иқтисодиётдаги ижобий ўзгаришларни давом эттириш, аҳоли турмуш фаровонлиги ва яшаш сифатини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тасдиқланди. Ҳаракатлар стратегиясининг учинчи йўналиши иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришга қаратилган бўлиб, қуйидаги вазифаларни ҳал қилиш лозим:
– макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш;
– таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобига унинг рақобатбардошлигини ошириш;
– қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш;
– иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ҳамда унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантиришга қаратилган институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш;
– вилоят, туман ва шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, уларнинг мавжуд салоҳиятидан самарали ҳамда оптимал фойдаланиш.
2017–2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, етакчи тармоқларни модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобига миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини оширишда минерал хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш бўйича умумий қиймати қарийб 40 млрд. долларга тенг бўлган 649 та инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишни кўзда тутувчи тармоқ дастурларини ўз вақтида амалга ошириш белгиланмоқда. Бу борада 8 та ўрта муддатли тармоқ дастурлари қабул қилинган.Мамлакатимиз енгил саноат корхоналарининг сифатли маҳсулот ишлаб чиқариши кўпжиҳатдан жиҳозларнинг юқори унумдорликда ва узоқ муддат ишлашидан боғлиқдир. Бунинг учун ишлаб чиқариш корхоналаридаги жиҳозларга ўз вақтида техник хизмат кўрсатиш, режа асосида таъмирлаш ва уларни ишчи ҳолатда сақлаш зарур.
Експлуататсия ва таъмирлашни замонавий усулларини ташкил қилиш ва режалаш тириш, янги техника ва технологияни ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий этиш, технологик машиналарнинг ишончлилигини ва ишлаш даврини оширади.
Талабаларга ҳозирги бозор иқтисодиётига ўтиш даврида ишлаб чиқаришга қўйилаётган талаблар – ишлаб чиқариш самарадорлигини ва маҳсулот сифатини ошириш мақсадида, замонавий таъмирлаш усулларини ўргатишдан иборатдир.
“Енгил саноат жиҳозларига техник хизмат кўрсатиш” фанини ўрганишда талабалар олдинги курсларда ўрганган барча мутахассислик фанлардан олган билимларидан фойдаланадилар.
“Енгил саноат жиҳозларига техник хизмат кўрсатиш”фанини ўқитилишидан мақсад пахта саноати ускуналарини ишлаб чиқариш жараёнлари даврида улардан узлуксиз ва сифатли фойдаланиш, ишдан чиққан ҳолларда тез ва унумли қайта тиклаш йўлларини ўрганишдир.
Фаннинг вазифаси-талабани ушбу фан бўйича олган назарий ва амалий билимларни чуқур ўзлаштир иш натижасида ишлаб-чиқаришда, яъни келажакдаги амалий ишларида бажара оладиган кўникмаларга эгабўлишдир.
Республикамиз мустақиллигининг иқтисодий пойдеворларидан бири бўлган пахта тозалаш корхоналарини замонавий техника ва технология билан қуроллантириш ва корхоналарда фойдаланилаётган ускуналарни сифатли таъмирлаш ва улардан унумли фойдаланиш корхоналарнинг ишлаб-чиқариш режаларни бажаришда, машиналарнинг ишлаш самарадорлигини оширишда ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини яхшилашда катта имкониятлар яратади.
Експлуататсия ва таъмирлашни замонавий усулларини ташкил қилиш ва режалаштириш, янги техника ва технологияни ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий этиш, технологик машиналарнинг ишончлилигини ва ишлаш даврини оширади.
Талабаларга ҳозирги бозор иқтисодиётига ўтиш даврида ишлаб чиқаришга қуйилаётган талабалар – ишлаб чиқариш самарадорлигини ва маҳсулот сифатини ошириш мақсадида, замонавий таъмирлаш усулларини ўргатишдан иборатдир.
“Енгил саноат жиҳозларига техник хизмат кўрсатиш” фанини ўрганишда талабалар олдинги курсларда ўрганган барча мутахассислик фанлардан олган билимларидан фойдаланадилар.
“Енгил саноат жиҳозларига техник хизмат кўрсатиш” фанини ўқитилишидан мақсад енгил саноати ускуналарини ишлаб чиқариш жараёнлари даврида улардан узлуксиз ва сифатли фойдаланиш, ишдан чиққан ҳолларда тез ва унумли қайта тиклаш йўлларини ўрганишдир.
Фаннинг вaзифаси-талабани ушбу фан бўйича олган назарий ва амалий билимларни чуқур ўзлаштириш натижасида ишлаб-чиқаришда, яъни келажакдаги амалий ишларида бажара оладиган кўникмаларга эга бўлишдир.
Машиналар ишончлилиги кўрсаткичлари, уларни ошириш йўллари, машина қисмларининг эйилиш жараёнлари, уларнинг ишдан чиқган ҳолатларида газ алангаси ва электр ёйи ёрдамида пайвандлаб қоплаш билан тиклаш усулларини, деталларни слесар-механик ва кавшарлаб тиклаш усулларини, пахта тозалаш саноати корхоналари технологик жиҳозларини монтаж қилиш ва уларни созлаш усулларини билиши керак;
Тикув чилик корхоналарининг асосий ускуналари қуритиш қурилмалари, пахтани майда ва йирик ифлосликлардан тозалаш ускуналари, аррали валикли жинлаш ускуналари, линтерлаш ускуналари, аррали жин ва линтер арраларини тайёрлаш, тўқимачилик саноати ускуналарини созлаш, йигирув машиналарини таъмирлаш ва ишлатиш, тикувчилик ишлаб чиқариш корхона ускуналарини ишлатиш, моки бахяли тикув машиналарини ишлатиш ва таъмирлаш, синиқ бахяли тикув машиналарида мойлаш ишларини амалга ошириш бўлимларидаги барча ускуналари, қурилмаларини эксплуататсия қилиш ва таъмирлаб билиш кўникмаларига эга бўлиши керак;
Талабалар енгил саноат корхоналарида ускуналардан фойдаланиш даврида уларнинг бўлак ва қисмлари ишдан чиққан вақтда таннархи паст ва тез амалга ошириш мумкин бўлган тиклаш усулларини танлай олиш, ҳамда ускуналарда вужудга келадиган носозликларни аниқлай олиш, тезда бартараф эта олиш ва барча технологик ускуналарни бошқариш кўникмаларига эга бўлиши керак.
“Енгил саноат жиҳозларига техник хизмат кўрсатиш” фани асосий ихтисослик фанларидан бири ҳисобланиб, 8-семестрда ўқитилади. Дастурни амалга оширишда ўқув режасида режалаштирилган математик ва табиий (олий математика физика назарий механика), умум касбий (машина деталлари; машина ва механизмлар назарияси; метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаш; гидравлика ва гидромашиналар; электрюритма, электрмашиналар; электр аппаратлар ва автоматлаштириш воситалари ва ҳ.к) ва ихтисослик (тармоқ технологияси ва жихозлари, тармоқ машиналари пухталиги) фанларидан этарли билим ва кўникмаларга эга бўлишлик талаб этилади.
Такрорлашучунсаволлар:
Ҳозирги бозориқтисодиётига ўтиш даврид аишлаб чиқаришга қўйилаётган талаблар нималардан иборат.
Талабаларга “Енгил саноат жиҳозларига техник хизмат кўрсатиш” фаниниўқитилишиданмақсад нимақ
Талабалар “Енгил саноат жиҳозларига техник хизмат кўрсатиш” фаниниўқиб қанақа назарий билим ва амалий кўникмаларига эгабўлишикерак бўладиқ
Do'stlaringiz bilan baham: |