32. Аҳоли турар жойларида ёнғинларнинг олдини олиш ишларини ташкиллаштириш тартиби /12/
Давлат ёнғин назорати ва жамоат ташкилотларининг фаолиятида Аҳоли яшаш жойларида ёнғинларнинг олдини олиш ишларини олиб бориш борасида комплекс услуб ва шаклларнинг асосийлари қуйидагилар:
1. Юқори қаватли ва ёнғин чиқиш хавфи юқори бўлган паст қаватли яшаш уйларининг (ётоқхоналар, ёнғинга чидамлилик даражаси V бўлган икки қаватли уйлар, ертўласида хўжалик хоналари мавжуд бўлган уйлар ва бошқалар) ёнғинга қарши ҳолатларини текширишни режа асосида ўтказиш.
2. Аҳоли турар жойларида ёнғинлар билан боғлиқ вазият кескинлашган даврлар (қишки иситиш мавсуми, ёз ойлари) бошланишидан олдин уй-жой фондининг ёнғинга қарши ҳолатини текширишни ёнғин хавфсизлиги қисмларининг барча шахсий таркибини, кўнгилли ўт ўчириш дружиналари, уй-жойдан фойдаланиш ташкилотларининг ходимларини кенг жалб қилган ҳолда текшириш.
3. Ижарачилар, хусусий хонадон, дала ҳовлиларнинг эгалари ҳамда уларнинг оила аъзоларига ёнғин хавфсизлиги қоидаларини ўргатиш.
4. Шаҳарларда, маҳаллаларда яшаш уйларининг ёнғинга қарши ҳолатининг кўрик танловини ўтказиш.
5. Аҳоли яшаш жойларида ёнғин хавфсизлиги қоидалари акс эттирилган варақалар, эслатмалар, буклетлар брошюраларни кўп нусхаларда чоп эттириб аҳолига тарқатиш.
6. Маҳалла қўмиталари ва уй-жойдан фойдаланиш ташкилотлари қошида жамоатчи ёнғин хавфсизлиги посбонлари фаолиятини ташкиллаштириш, посбонларни танлаш ва уларни ўқитишни амалга ошириш.
7. Маҳаллаларда, шаҳарларда, туманларда ва уй-жой хўжаликларида ёнғин-техник пунктларини (ёнғин хавфсизлиги хоналари ва бурчаклари) ташкил этиб, Аҳоли орасида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилишни тарғиб қилиш.
8. Аҳоли турар жойларида ўтказилган ёнғин-техник текширувлари натижаларини хонадон эгалари ва уларнинг оила аъзолари билан муҳокама этиш, ушбу масалаларни фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш ташкилотларида кўриб чиқиш, шунингдек, турар жойларида содир бўлган ёнғинлар ва уларнинг оқибатларини аҳолига етказиш.
9. Шаҳарларда, туманларда, Аҳоли яшаш пунктларида оммавий ахборот воситаларидан кенг фойдаланган ҳолда (кино, видео, телевидение, радио, рўзномалар, тарғибот машиналари) фуқароларга ёнғин хавфсизлиги қоидаларини ялпи ўргатиш.
10. Ёнғин хавфсизлиги бошқармаларида, кўнгилли ўт ўчириш жамиятларининг пленумларида шаҳарларда ва туманларда Аҳоли яшаш жойларининг ёнғинга қарши ҳолатини таъминлаш борасидаги ишларининг ҳолатини давлат ёнғин назорати органлари ҳамда кўнгилли ўт ўчириш жамиятларининг фаоллари иштирокида муҳокама этиш.
11. Аҳоли турар жойларида ёнғинлар вазиятини барқарорлаштиришда фаол қатнашиб, яхши кўрсаткичларга эришган кўнгилли ўт ўчириш дружиналари бошлиқлари ва ёнғин хавфсизлиги инспекторларини моддий ва маънавий рағбатлантириш усулларидан кенг фойдаланиш.
Юқори қаватли яшаш уйлари, ётоқхоналар, меҳмонхоналарнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасидаги муаммолар бўйича амалий конференциялар ҳамда ўз-ўзини бошқариш ташкилотларининг йиғинларини ўтказиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |