Ёнfин хавфсизлиги


Ёнғинларни таҳлил қилиш учун уларни асосий



Download 2,42 Mb.
bet162/197
Sana21.06.2022
Hajmi2,42 Mb.
#686841
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   197
Bog'liq
1 GLAVA

28. Ёнғинларни таҳлил қилиш учун уларни асосий
гуруҳларга бўлиниши /7/


Ҳудудлар бўйича:

  • шаҳарлар;

  • туман марказлари;

  • қишлоқ жойлари;

Ёнғин содир этилган вақт бўйича:

  • сутка соатлари; - кварталлар;

  • ҳафта кунлари; - йиллар

  • ойлар;

Келиб чиқиш сабаблари бўйича

  • олов билан эҳтиётсизликда муомала қилиш;

  • болаларнинг шўхлиги;

  • электр ускуналари;

  • иситиш приборлари

- қасддан ўт қўйиш ва бошқалар;

  • олов билан эҳтиётсизликда муомала қилиш;

  • болаларнинг шўхлиги;

  • электр ускуналари;

  • иситиш приборлари

қасддан ўт қўйиш ва бошқалар
Ҳалқ хўжалиги соҳалари (тармоқлари) бўйича

  • саноат;

  • ижтимоий-маданий муассасалар;

  • қишлоқ хўжалиги корхоналари;

  • омборлар, базалар, дўконлар;

  • яшаш уйлари;

  • янги қурилаётган иншоотлар;

Вазирликлар, қўмиталар ва тармоқлар бўйича
Вазирликлар ва тармоқлар объектлари
Ўт ўчириш қисмлари бўйича

  • ҲЁХҚлар қўриқлаётган объектлар;

  • КЁХҚлар қўриқлаётган объектлар;

  • КЎЎДлар қўриқлаётган объектлар;

  • ҲЁХҚлар қўриқлаётган шаҳарлар;

- КЁХҚлар қўриқлаётган шаҳарлар;
Моддий зарар миқдори бўйича

  • Унчалик катта бўлмаган зарар;

  • Анча миқдордаги зарар;

  • Катта зарар;

  • Ўта йирик зарар.

29. Ёнғинларни статистик ҳисоботи ва таҳлили /7/
Ёнғинларни ҳисобга олиш давлат ёнғин назорати органлари томонидан маъмурий туманлар бўйича ЎзР ИИВ нинг 128-сонли буйруғи билан 2003 йилнинг 23 апрелида тасдиқланган "Ёнғинларни ҳисобга олиш қоидалари" томонидан тасдиқланган махсус Йўриқнома асосида амалга оширилади.
Ёнғинларни турли хил ёки бир хилдаги кўринишларига қараб гуруҳларга бўлиш – таҳлилий ишлар деб аталади.
Статистик гуруҳланишнинг биринчи турига топологик гуруҳлаш киради. Топологик гуруҳлашнинг асосий вазифаси бўлиб, ҳисобга олинаётган барча ёнғинлар сонидан бирон-бир кўрсаткичи бўйича бир хил таркибга эга бўлган ёнғинларни ажратиб олиш хизмат қилади.
Статистик гуруҳлашнинг иккинчи тури вариацияли гуруҳлаш деб аталади ва у бирор-бир кўрсаткичи бўйича бир хил таркибга эга бўлган статистик материални таркибий қисмларга бўлади (топологик гуруҳни). Вариацияли қатор сифатида бирор-бир вилоятда бир йил давомида болаларнинг олов билан ўйнашлари оқибатида рўй берган ёнғинни таркибий қисмларга бўлишни келтириш мумкин
Вариацияли гуруҳни одатда икки қатор кўринишида тасвирлашади: биринчи қатор биз ўрганаётган кўрсаткичнинг вариантини ёки ифодасини тавсифлаб беради; иккинчиси эса – ушбу ифоданинг такрорланиши частотасини (даврини) кўрсатади. Шунинг учун ҳам биринчи қатор ифодалар (вариантлар) қатори, иккинчиси эса – частоталар қатори деб аталади.
Статистик гуруҳлашнинг учинчиси аналитик (таҳлилий) гуруҳлаш бўлиб, унинг асосий мақсади - ўрганилаётган ҳодисаларнинг орасида ўзаро боғлиқликни аниқлаш. Қуйида келтирилаётган 4 та расмда ёнғинларнинг асосий гуруҳланиши, шунингдек уларнинг келиб чиқиш сабаблари, ёнғин содир этилган жойлар, ёнғинни ўчиришга сарфланган вақт, инсонларнинг ҳалок бўлиши ва ўт ўчириш факторлари бўйича тақсимланиши келтирилган.
Ёнғинлар таҳлили фақат рақамлардан иборат бўлган кўрсаткичларга эришиш ва фактларни уқтириб ўтиш дегани эмас, албатта. Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати фаолиятига нисбатан қўллаган ҳолда ёнғинларни статистик таҳлил қилишни қуйидагича тасаввур қилиш мумкин:
а) маълумотларни ўзида мужассамловчи асосий миқдор ва сифат кўрсаткичлари (ёнғин ҳақида далолатнома, ёнғинни ҳисобга олиш варақаси, катта ва ўзига хос ёнғинларнинг баёни ва бошқа ҳисобот ҳужжатлари) бўйича ёнғинларни гуруҳлаш; ёнғинларнинг таркибий тузилиши ва динамикасини тавсифловчи чизмалар, жадваллар, графиклар ва хариталарни тузиш; ёнғинларнинг келиб чиқиш ва тарқалиши сабабларининг демографик, иқтисодий ва бошқа факторларга боғлиқлиги;
б) статистик таҳлил жараёнида олинган сонлар, рақамлар ва ўзаро боғлиқликларни тушунтириб бориш; ёнғинларга таъсир қилувчи ижобий ёки манфий факторларни (омилларни) аниқлаш ва уларни баҳолаш; ёнғинлар етказган моддий зарарнинг ўсишига ёки камайишига таъсир қилувчи сабаблар ва ҳодисаларни аниқлаш; профилактика ишлари ва ўт ўчириш қандай ташкил этилганлигининг унумдорлигини баҳолаш; давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлинмаларининг илғор иш усуллари эътиборли жиҳатларини аниқлаш ва уларни кенг ёйиш ва татбиқ қилиш;
в) ёнғинлар билан курашиш, уларнинг сонини камайтириш ва улар етказаётган моддий зарарлар миқдорини камайтиришга қаратилган жорий ва истиқболли характерга эга бўлган тадбирларни, таҳлилий маълумотлар асосида ишлаб чиқиш; профилактика ишларини яхшилаш ва ўт ўчиришни такомиллаштириш учун статистик таҳлиллар билан асосланган ташкилий ва техник тавсифга эга бўлган тезкор чораларни қўллаш.
Статистик таҳлилда таққосланаётган кўрсаткичларнинг битта ҳудудга, битта вақт оралиғига ва битта вазирликка тегишли бўлиши жуда муҳимдир, масалан, январ ойидаги барча содир бўлган ёнғинлар сонини апрел ойидаги билан таққослаб бўлмайди, чунки бу ойларда турлича об-ҳаво шароитлари бўлиб, - у турли тавсифга эга бўлган ёнғинларнинг содир этилишига шарт-шароит яратиб беради.



Download 2,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish