Аҳолига ёнғин хавфсизлиги қоидаларини ўргатишни ташкиллаштириш, шакллари ва усуллари /6/
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 25 июнда қабул қилган 267-44-сонли «Ўзбекистон Республикасида ёнғин хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш» тўғрисидаги Қарорида уй-жойдан фойдаланиш ташкилотлари, маҳалла фуқаролар йиғини қошида – аҳолини ёнғин хавфсизлиги қоидаларига ўргатиш ишларини ташкиллаштириш алоҳида белгилаб берилган.
Биринчи босқич аҳолини ўқитишнинг ташкилий масалаларини ҳал этиш, дастурлар ишлаб чиқиш, ўқитиш муддатлари ва ўқитишнинг аниқ шаклларини аниқлашни ўз ичига олади. Аҳолини ёнғин хавфсизлиги қоидаларига ўқитиш бўйича тайёргарлик кўриш ва амалга ошириш давлат ёнғин назорати аппарати ва тегишли ёнғинга қарши кураш жамиятининг иш режаларига киритилади.
Иккинчи босқич жамоатчилик инструкторлари номзодларини танлаш, уларнинг рўйхатини тасдиқлаш ҳамда уларни қандай тайёрлаш, бунда бу ишларни ўз хоҳишига кўра амалга ошириш тамойилига риоя қилиш зарур. Инструкторлар, ўт ўчирувчилар, ёнғинга қарши кураш жамиятининг ходимлари, яхши тайёрланган ва фаол назоратчилар, маҳалла посбонлари, комендантлар, маҳалла қўмиталарининг фаоллари, жамоат ва давлат хўжаликларининг кўнгилли ўт ўчириш дружиналари бошлиқлари, давлат хўжаликларининг меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги бўйича муҳандислари, умумтаълим мактаб, коллеж, лицейлар, олий ва ўрта махсус ўқув муассасаларининг ўқитувчилари, телевизор тузатиш устахоналарининг мастерлари ва бошқалар бўлиши мумкин.
Аҳолига ёнғин хавфсизлиги қоидаларини ўргатувчи жамоатчи инструктор Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ томонидан ишлаб чиқилган дастур ҳажмида ўқув тайёргарлигидан ўтиши керак.
Учинчи босқичда бевосита аҳолига ёнғин хавфсизлиги қоидаларини ўргатиш тадбирлари амалга оширилади.
Аҳолини яшаш жойларида ўқитишнинг қуйидаги шакллари мавжуд: асосий шакл сифатида иккита-учта оиладан таркиб топган гуруҳга якка тартибда машғулотлар ўтказиш; гуруҳлар билан йўриқ бериш шаклида суҳбатлар ўтказиш; янги кўчиб келганларга ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқлар бериш.
Якка тартибда йўриқ бериш усулида ўқитиш имкони бўлмаган оилаларнинг аъзоларини гуруҳларга бўлиб йўриқ бериш учун уй-жойдан фойдаланиш ташкилотлари ва уй-жой бошқармаларида кўргазмали қуроллар, брошюралар, плакатлар, фотосуратлар билан жиҳозланган хона ёки бурчаклар ташкил қилиш тавсия этилади.
Жамоатчи инструктор суҳбатларни ўтказишда фуқароларда қизиқиш уйғота олиши керак. Ҳар бир жамоатчи инструктор қуйидаги материалларга эга бўлиши керак: Аҳоли турар жойлари учун ёнғин хавфсизлиги қоидалари, ўқитишнинг намунавий дастури бўйича мавзулар ёритилган эслатма, суҳбатлар матнлари, ёнғин оқибатлари акс эттирилган фотосуратлар ва уларга берилган изоҳ, уйлар учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларидан иборат плакатлар тўплами, диафильм ва магнитофильмлар, тарғибот материаллари (буклет, эслатма ва бошқалар).
Do'stlaringiz bilan baham: |