Ёнfин хавфсизлиги


Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслик фактларини (ҳолатларини) аниқлаш



Download 2,42 Mb.
bet67/197
Sana21.06.2022
Hajmi2,42 Mb.
#686841
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   197
Bog'liq
1 GLAVA

Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслик фактларини (ҳолатларини) аниқлаш. Жуда кўп ҳолатларда ёнғин-техник экспертининг олдига айнан қайси ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилганлиги масаласи қўйилади. Бундай масаланинг қўйилиши ҳуқуқий жиҳатдан асосли ҳамдир. ЎзР Жиноят Кодексининг 259-моддаси жиноят таркибининг икки тавсифий мезонини кўзда тутади – юридик ва техник. Ёнғин хавфсизлиги қоидалари ва меъёрларини, масалан, қурилиш-монтаж қилиш ишларини амалга ошириш қоидаларини бузиш факти юридик тавсифга эга, бироқ бу қоидаларнинг мазмуни ва уларни бажариш - техник тавсифга эгадир. Эксперт, қоидаларни бузганлик ҳақида ёзма хулоса берар экан, у бунга фақат техник нуқтаи назардан ёндашиши лозим, юридик жиҳатларига эса эътибор бермаслиги лозим.
Қилмишда жиноят таркибининг мавжудлигини юридик жиҳатдан аниқлаш учун (терговчининг ваколати) энг аввало, техник жиҳатдан қоидабузарлик ҳолати мавжудлигини аниқлаш лозим (экспертнинг ваколати). Бунинг учун эса эксперт техник хулоса бериши учун техник меъёрлар ва қоидаларни яхши билиши лозим, жумладан қурилиш меъёрлари ва қоидаларини (ҚМҚ), электр ускуналарини ўрнатиш қоидаларини (ПУЭ), ёнғин хавфсизлиги қоидаларини (ЁХҚ) ва шу кабиларни. Эксперт ўзининг махсус маълумотига оид техник меъёрлар ва қоидаларнинг мазмунини тушунтириб беришга ва ўзининг ишида уларга асосланишга ҳақлидир. У шунингдек техник меъёрлар ва қоидаларнинг у ёки бу жойларини маълум бир ҳолатга нисбатан қандай қўлланилишини, унинг мазмунини тушунтириб беришга, маълум шахс ҳаракатларининг (масалан, электр пайвандловчи) ушбу ҳолатда техник талабларга жавоб бериши масалаларини ҳам ҳал қилишга ҳақлидир. Бунда эксперт шахснинг ҳатти-ҳаракатларини ҳуқуқий жиҳатдан баҳолай олмайди, қўлидаги материалларга қараб фақат техник жиҳатдан баҳо беради. Агар иш бўйича тақдим қилинган материаллар орасида бир-бирига қарама-қаршиликлар мавжуд бўлса, унда эксперт терговчига (судга) бу масалани ечиш бўйича бир неча вариант таклиф этиши мумкин.



  1. Экспертнинг жавобгарлиги / 2; 6; 8/

Эксперт қасддан ёлғон хулоса берганлиги, хулоса беришдан бош тортганлиги, дастлабки тергов ёки суриштирувга оид маълумотларни прокурор, терговчи ёки суриштирувни олиб бораётган шахснинг рухсатисиз сир сақламай ошкор этганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилади. Қасддан ёлғон деганда, олдиндан кўра била туриб ёлғон хулоса берганлик тушунилади. Қасддан ёлғон хулоса берганликка экспертнинг суд, тергов ёки суриштирув органларидан тадқиқот ўтказиш чоғида унга маълум бўлган иш бўйича жиддий аҳамиятга молик бўлган маълумотларни яшириш киради. Қасддан ёлғон хулоса беришнинг сабаблари турлича бўлиши мумкин.
Экспертнинг жиноий жавобгарлиги Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг қуйидаги моддаларида ёритилган:
238 - м о д д а. Ёлғон гувоҳлик бериш.
Ёлғон гувоҳлик бериш, яъни суриштирув олиб бориш, дастлабки тергов ёки ишни судда кўриш вақтида гувоҳ ёки жабрланувчининг била туриб, ёлғон кўрсатув бериши ёхуд экспертнинг била туриб нотўғри хулоса бериши, шунингдек бир тилдан иккинчи тилга била туриб нотўғри таржима қилиш –
энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки олти ойгача қамоқ билан жазоланади.
Суриштирув олиб бориш, дастлабки тергов ёхуд ишни судда кўриш вақтида гувоҳ ёки жабрланувчининг ёлғон кўрсатув бериши ёки экспертнинг ёлғон хулоса бериши ёхуд таржимонни нотўғри таржима қилиши учун пора эвазига оғдириб олиш, шунингдек, уларга ёки уларнинг яқин қариндошларига руҳий ёки жисмоний тазйиқ ўтказиш орқали ёлғон кўрсатув беришга мажбур қилиш –
икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, -
уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
239 - м о д д а. Суриштирув ёки дастлабки тергов маълумотларини ошкор қилиш.
Суриштирув ёки дастлабки тергов маълумотларини суриштирувчи, терговчи ёки прокурорнинг рухсатисиз ошкор қилиш –
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача аҳлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
240 - м о д д а. Жиноят процессини юритиш қатнашчиларининг ўз зиммасидаги вазифани бажаришдан бўйин товлаши.
Суриштирув олиб бориш, дастлабки тергов вақтида ёки судда гувоҳ ёки жабрланувчининг кўрсатув беришни ёхуд экспертнинг хулоса беришни рад этиши ёки бу ишдан бўйин товлаши –
энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч ойгача қамоқ билан жазоланади.




  1. Download 2,42 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish