74. Ёнғин хавфсизлиги бўлинмаларининг жанговар ҳаракатлари таҳлили /7/
Ёнғин хавфсизлиги бўлинмаларининг ёнғин ўчиришда жанговар ҳаракатлари ҳар чоракда барча ёнғин хавфсизлиги қисмларида ва ҳар ярим йилда бир марта гарнизонда тузилади. ЁХБ республика ва вилоят ЁХҚ жанговар ҳаракатлари таҳлилини камида бир йилда бир марта тузади.
Таҳлилни ишлаб чиқараётганда Ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари ва қисмларининг ёнғин ўчириш давридаги жанговар ҳаракатини аниқлашда ёнғинни ўрганиш даврида тузилган ҳужжатлар асосий маълумот ҳисобланади (катта ва ўхшаш ёнғинларнинг тафсилоти, навбатчи сменаларнинг ёнғиндаги жанговар ҳаракат варақаси, ёнғин тўғрисидаги далолатнома, ёнғинларнинг ҳисоб варақалари). Шулар асосида жамланган ёнғинни ўчириш ҳисобот жадвали тузилади
Кўрсатилган ҳужжатлар таҳлили ва йиғма жадвал асосида аввалги таҳлиллар кўрсатилган маълумотларга солиштириб кўриб, қисқа хулоса тузилади, бунда бўлинмаларни тайёрлашдаги хизматни ташкил этиш ва ёнғинни ўчириш ишларини ижобий ва салбий томонлари келиб чиқади, қисмлар ва бўлинмаларининг жанговар тайёргарлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилади, ёнғинни ўчириш яхши ташкил этилади. Бу чора-тадбирлар айни пайтдаги ва келгуси режаларга киритилади.
Таҳлил натижалари хизмат кенгашларида , ёнғинни таҳлил қилишда муҳокама қилинади, ҳамда ЁХБ томонидан маълумот ишлаб чиқишда, кўрсатма беришда, ёнғин ўчиришни ташкил этиш, ўчириш ва бошқа хизмат ҳужжатларини ишлаб чиқишда ишлатилади.
Адабиётлар
1
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2003 йил 20 апрелдаги №117 сонли буйруғи. «Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги хизмати фаолиятини ташкиллаштириш низоми»
2
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2002 йил 5 апрелдаги №82 сон буйруғи. «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бўлимлари шахсий таркибини бошланғич ва касб тайёргарлиги дастури».
3
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 1992 йил 25 декабрдаги № 467-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида катта ва мураккаб ёнғинларни ўчириш таянч маскани ва унинг белгилаб қўйилган ёнғин ўчириш техникасини, асбоб-ускуна ва материаллар билан таъминлаш жадвали ҳақидаги Низом» тасдиқлаш тўғрисида
4
Ўзбекистон Республикаси ИИВ нинг 2003й 30 июндаги №196 сонли буйруғи «Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги алоқа хизматининг Йўриқномасини тасдиқлаш ҳақида»
5
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 1994 йил 18 октябрдаги №266 сон буйруғи «Ёнғин хавфсизлиги хизматида техника хавфсизлиги қоидалари.
6
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББнинг 2001 йил 20 декабрдаги №50 сонли буйруғи. «Ёнғин ўчириш штабларини ташкил қилиш ҳақидаги низом».
7
ЎзР ИИВнинг Ёнғин хавфсизлиги Бош бошқармасининг 2001йил 29 декабр кунидаги 53 сонли буйруғи билан тасдиқланган «Ёнғинларни текшириш ва уларнинг тафсилотларини сифатли тузиш бўйича қўлланмаси».
8
А.Ю.Поповский «Организация службы и подготовки в пожарной охране» М. Стройиздат, 1972.